1446 йил 20 жумадис сони | 2024 йил 22 декабрь, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Виртуал ўйинлар орқасидаги иблис исканжалари (иккинчи мақола)

11:07 / 25.07.2019 3022 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Биз “DotA” ўйинидаги юздан ортиқ “қаҳрамон”ларнинг айримларини ажратиб олиб, уларнинг “таржимаи ҳоли” акс эттирилган гаплар орасидан биттадан келтирдик, холос. Келтирилганидан қолган гаплар ҳам, қолган “қаҳрамон”ларнинг “таржимаи ҳоли” ҳам кўз юмиб кетадиган эмас, аслида. Юқорида гапни чўзиб юбормаслик учун энг ашаддийларини келтириш билан чекланилди. Булар кўриб, ўқиб билинадиган Ислом ақийдасига зид бўлган ҳолатлар эди. Ушбу ўйинларнинг ақийдавий бузуқликларга тўла эканлиги шу мисоллар билан яққол намоён бўлган эса-да, бу ўйинлар тўлалигича шундай ҳолатда эканлигини янада намоён қилиб бериш учун яна бир мисол билан бу борадаги сўзимизга якун ясаймиз.

5. “DotA” ўйинидаги “қаҳрамон”ларнинг ўйин давомида Ислом ақийдасига зид сўзларни овоз чиқариб айтиб туриши, иштирокчиларнинг бундай нарсаларни эшитишга дуч келиши.

Аслида уларни эшитиш ёки эшитмасликнинг фарқи йўқ, ўйинда бу нарсаларнинг мавжуд эканлигининг ўзи тўғри бўлмаган нарса.

Ушбу ўйинда ўйин “қаҳрамон”лари “Начало битвы” (“Жанг бошланиши”), “Убийство врага” (“Душманни ўлдириш”), “Смерть” (“Ўлим”), “Возрождение” (“Қайта тирилиш”) каби бир қанча ҳолатларга йўлиқади. Ўйинда ушбу ҳолатларнинг борлигининг ўзи ҳам мутлақо нотўғри, лекин бундай ўйин ишқибозлари бу каби нарсаларни “ҳеч нарса эмас”, деб ҳисоблашгани учун бу ҳолатларнинг ичидаги нарсага эътиборингизни тортамиз.

Ҳар бир “қаҳрамон”нинг ҳар бир ҳолати учун белгилаб қўйилган айтар сўзи бор бўлиб, уларнинг бари Исломий таълимотларга мутлақо зиддир. Ҳозирги кунда “DotA” ўйинининг дизайн жиҳатидан ўзгартирилган, қолган жиҳатлари, деярли, фарқ қилмайдиган “DotA 2” номли тури ишлаб чиқилган бўлиб, у ҳам бизнинг юртимизда, афсуски, оммалашиб бораётганини эътиборга олиб, масалани “DotA 2”даги биргина ўйин “қаҳрамон”и мисолида баён қилиб беришга ҳаракат қиламиз.

Lord of Olympia (таржимаси юқорида ўтди) номли ўйин “қаҳрамон”и ўйин давомида йўлиқадиган бир қанча ҳолатлардан атиги иккита – “Смерть” (“Ўлим”) ва “Возрождение” (“Қайта тирилиш”) ҳолатларини танлаб олиб, қуйида ушбу ҳолатларда мана шу “қаҳрамон” нималар дейишини эътиборингизга ҳавола қиламиз.

А) “Смерть” (“Ўлим”) ҳолатида:

– Богохульство! (Куфр!)

– Погибаю в самом расцвете сил! (Ҳаётнинг гуллаган чоғида ўлиб боряпман!)

– Ради этого я жертвовал бессмертием? (Бунинг учун мен боқийликни қурбон қилдим?)

– Немыслимо! (Тасаввур қилиб бўлмас!)

– Боги, сжальтесь! Мы же друзья (Худолар, афсус! Биз дўстмиз);

– Ох, добром это не кончится (Оҳ, бу яхшилик билан тугамайди);

– Черви, не ешьте меня! Я вам тоже Бог (Чувалчанглар, мени еманглар! Мен ҳам сизлар учун Худоман);

– Охо-хо-хо-хо, какой печальный день! (Охо-хо-хо-хо, қандай ачинарли кун!)

Б) “Возрождение” (“Қайта тирилиш”) ҳолатида:

– Ха-ха-ха-ха-ха, берегитесь смертные – я вернулся! (Ха-ха-ха-ха-ха, ўликлар эҳтиёт бўлинг – мен қайтиб келдим!)

– Надеюсь, это не войдет в привычку (Умид қиламанки, бу одат бўлиб қолмайди);

– С этой смертностью надо что-то делать (Бу ўлим билан нимадир қилиш керак);

– Наступила новая эпоха! Я вернулся! (Янги давр келди! Мен қайтдим!)

– Я снова здесь! Ну, с Богом! (Мен яна шу ердаман! Худо ёр бўлсин!)

– Божий дар этому миру – я! (Бу дунёга Худонинг совғаси менман!)

– Человек ошибается – Бог возрождается (Инсон хато қилди, Худо қайта туғилади);

– Ха-ха-ха-ха, воистину всемогущ! (Ха-ха-ха-ха, ҳақиқатдан ҳам буюк!)

– Божественное вмешательство! (Илоҳий аралашув!)

– Молитвы услышаны! Я здесь! (Ибодат эшитилди! Мен шу ердаман!)

– Ха-ха-ха-ха-ха, бессмертие мне к лицу! (Ха-ха-ха-ха-ха, боқийлик менга хос!)

Ўта ачинарли! Биз мусулмонларнинг ичимизда ҳам ҳоли шу бўлган ўйинларни ўйнайдиганлар борлиги, ҳақиқатда, ўта ачинарли!

Шу ўринда, “Clash of Clans” ўйинида ҳам Исломий таълимотларга тўғри келмайдиган овозли ҳолатлар ҳам борлигини айтиб ўтиб кетиш билангина чекланамиз ва иккала ўйиннинг дизайни (“DotA” ўйинининг дизайнери “IceFrog”, яъни “Музли Қурбақа” номи билан танилган Абдул Исмоил) ҳам Ислом уларнинг ҳеч бир жиҳатига рози бўлмайдиган ҳолатда эканлигини-да инобатга олиб қўйишларингизни сўраган ҳолатда, ақийдавий масалаларга зид ҳолатларни таҳлил қилишни тугаллаймиз.

Бандалигини унутмаган кишилар учун Роббимизнинг қуйидаги сўзлари кифоя қилади.

Аллоҳ таоло марҳамат қилади:

Ўзинг билмаган нарсага эргашма! Албатта, қулоқ, кўз ва дил – ана ўшаларнинг барчаси сўралажак нарсалардир(Исро сураси, 36-оят).

Агар куфр келтирсангиз, албатта, Аллоҳ сиздан беҳожатдир. У Зот Ўз бандаларининг кофир бўлишига рози бўлмас. Агар шукр келтирсангиз сиздан рози бўлур. Ҳеч бир юкли жон ўзга жоннинг юкини кўтармас. Сўнгра қайтишингиз фақатгина Роббингизгадир. Бас, сизга қилиб юрган амалларингизнинг хабарини берур. Албатта, У Зот кўкслардаги нарсаларни ҳам ўта билувчидир(Зумар сураси, 7-оят).

Бундан ташқари барча фойдасиз виртуал ўйинларни ўйнаш билан боғлиқ зарарлар ҳам борки, ушбу ўринда улардан айримларини келтириб ўтсак:

1. Бундай ўйинларнинг, деярли, барчасига қимор аралашгани.

Қоида: Икки ёки ундан кўп томон пул тикиб, оқибатда бирининг ёки баъзисининг фойдасига бўладиган ҳар бир ҳолат қимордир. Турли ўйинлардаги ютқазган пулини тўлаш ҳам қимордир.

Аллоҳ таоло марҳамат қилади:

Эй иймон келтирганлар! Албатта, ҳамр, қимор, бутлар ва (фол очар) чўплар ифлосдир. Шайтоннинг ишидир. Бас, ундан четда бўлинг. Шоядки, зафар топсангиз. Албатта, шайтон хамр ва қимор туфайли ораларингизга адоват ва нафрат солишни ҳамда сизларни Аллоҳнинг зикридан ва намоздан тўсишни истайдир. Энди тўхтарсизлар?!(Моида сураси, 90-91-оятлар).

Ушбу оятлар бир неча нарсалар қатори, жумладан, қиморнинг ҳам ҳаромлигини билдиради.

2. Виртуал ўйинларга ҳаддан зиёд берилиш оқибатида, электрон жиҳозлар билан узоқ вақт давомида муомалада бўлиш натижасида юзага келадиган қуйидаги зарарларнинг борлиги.

А) саломатлик билан боғлиқ зарарлар;

Б) вақтни исроф қилиш, умрнинг қадрига етмаслик каби зарарлар;

Айниқса, “Clash of Clans” ўйини ҳақида “тўлалигича вақтни исроф қилишга қаратилган ўйин” дейиш мумкин. Ундаги ҳар бир ҳолат реал вақт ҳисобида баҳоланади. Бу ўйинни ўйновчилар ўзлари қилмоқчи бўлган ишни белгилаб қўйишлари ва унинг содир бўлиши учун ажратилган вақтнинг ўтишини кутишлари керак бўлади. Ўйиннинг босқичлари юқорилаган сари белгиланган ишларнинг содир бўлиши учун ажратилган вақт ҳам ортиб боради. Ўйин бошида сонияларда содир бўлиши белгиланган ишларнинг босқичма-босқич дақиқа, соат, кун, ойлар қадар чўзилиб боришини кузатиш мумкин. Иштирокчилар ўйиннинг юқори босқичларида белгилаган ишларининг якунига етишини бир неча ойлаб кутишга мажбур бўлишади. Босқичдан босқичга ўтиш учун эса ўйин унга мунтазам равишда вақт ажратишни талаб қилади.

Ўйиндаги жараённи тезлаштириш ёки бошланган заҳоти якунлашни истовчилар реал маблағларини ўйин ташкилотчилари ҳисобига ўтказишлари ва бунинг эвазига улар тақдим қилган “қимматбаҳо тош”лардан фойдаланиб бу ишни амалга оширишлари мумкин. Бундай ҳарид бир қанча AQSH доллари эвазига амалга оширилади. Хуллас, бу ўйинни ўйнашдан воз кечолмайдиганлар вақтларини тежамоқчи бўлишса, маблағларини сарфлашлари, маблағларини тежашни хоҳлашса, вақтларини совуришлари керак бўлади.

Ушбу ўринда бу ўйиннинг яна бир зарари намоён бўлмоқда:

В) моддий зарарлар;

Шунга кўра, бу ўйин ишқибозларига қуйидагиларни эслатиб қўймоқчимиз.

Пайғамбаримиз алайҳиссалом ҳар бир дақиқаларини Аллоҳ йўлида сарфлар эдилар. Ҳар лаҳзада у зотдан Аллоҳга солиҳ амал кўтарилар эди.

Ибн Қоййим айтадилар: «У зотнинг сўзлари ҳам, ҳаракатлари ҳам, жим туришлари ҳам, юриш-туришлари ҳам Аллоҳнинг зикри эди. Ул зот айтар эдилар: “Икки неъмат бор, кўпчилик уларни қадрламайди: соғлик ва бўш вақт” (Имом Бухорий ривояти). Чунки инсонлар вақтларини гуноҳларга, шаҳватларга, ножоиз ишларга сарфлайдилар. Пайғамбар алайҳиссалом дер эдилар: “Беш нарсадан олдин беш нарсани қадрланглар: қариликдан олдин ёшликни, машғулликдан олдин бўш вақтни, камбағалликдан олдин бойликни, ўлимдан олдин тирикликни, касалликдан олдин соғликни” (Имом Термизий ривоят қилиб, “ҳасан ҳадис”, деганлар)».

Умр неъмати қанчалик аҳамиятли эканини англаб етиш учун билиб қўйишимиз керакки, Расули Акрам алайҳиссаломнинг ҳадиси шарифларида охират бўлиб, қиёмат қоим бўлганида бандадан энг аввал сўроқ-савол қилинадиган нарсаларнинг ичида умр неъмати бордир.

Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар:

“Қиёмат куни Одам боласининг қадами Робби азза ва жалланинг ҳузуридан то У Зот ундан беш нарса ҳақида сўрамагунича узилмас: умридан, уни нимага сарфлагани ҳақида; ёшлигидан, уни нимада ўтказгани ҳақида; молидан, уни қаердан касб қилди-ю, нимага инфоқ қилгани ҳақида ва илмига қандай амал қилгани ҳақида”».

Термизий ва Табароний ривоят қилишган.

Демак, қиёматда бандадан, албатта, умри ҳақида сўралади. Умри ҳақида сўралганда, уни нимага сарфлагани ҳақида сўралади. Бинобарин, сиз билан биз қиёмат куни бу азиз умримизнинг ҳар лаҳзаси ҳақида сўралишимиз ҳақдир. Бу савол-жавобдан қочиб қутулиб бўлмайди. Умрнинг ҳар лаҳзаси ҳақида сўралар эканмизми, демак, яшаб ўтган ҳар лаҳзамизнинг жавобини беришимиз лозим. Жавобимиз тўғри чиқиши учун эса бу неъматнинг қадрини билишимиз ва шукрини адо этишимиз керак.

Ушбу сўзлар ҳам умматга насиҳатлар жумласидандир: «Киши умридан бир соатини ўзи яратилган мақсаддан бошқа нарсага сарфласа, узундан узоқ ҳасрат қилаверсин».

Умр инсон зотига берилган энг азиз ва қимматбаҳо неъмат эканини унутмайлик. Умрни исроф қилиб, гуноҳга ботмайлик. Бу неъматни бу дунёмиз ва охиратимиз фойдасига сарфлайлик.

Г) ғафлатда қолиб, Аллоҳ таолонинг ҳар бир нарсани кўриб, билиб, ҳисоб-китобини қилиб турганини ҳис қилмай қўйиш, банданинг Ўз Яратувчисини унутиши – Астағфируллоҳ – каби қалбга боғлиқ зарарлар.

Аллоҳни унутдилар, бас, У ҳам уларни унутди(Тавба сураси, 67-оят).

Шу ва шунга ўхшаш дунёю охиратда хасратда қолишга сабаб бўладиган зарарлари бисёр эканлигини таъкидлаган ҳолда бу борадаги сўзимизни шу ерда якунлаймиз.

Хулоса. Умр Аллоҳ субҳанаҳу ва таолонинг бизларга берган неъматлари ичида алоҳида эътибор қаратишимиз лозим бўлган энг қимматбаҳо неъматлардандир. Соф Ислом ақийдаси эса, иншаАллоҳ, биз бандаларнинг дунёю охиратда нажот топишимизга сабаб бўладиган бош омиллардандир. Юқорида сўз юритганимиз ва шу каби бошқа виртуал ўйинлар бизларни азиз умримизнинг қадрига етмаслигимизга, ақийдамизнинг бузилишига ва оқибатда икки дунёда ҳам афсус-надоматда қолишимизга сабаб бўлиб қолиши мумкин, Аллоҳ сақласин. Аллоҳ субҳанаҳу ва таолодан барчамизни бу каби ва бошқа ҳар турли адашишлардан сақлашини, ичимиздан адашганларимизни тўғри йўлга йўллаб қўйишини сўраб қоламиз.

Тавфиқ Аллоҳдан.

Интернет маълумотлари ва адабиётлар асосида Охунжон Охунов тайёрлади

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Қачон тун келиб, кундуз кетса, қуёш ботса, рўзадорнинг ифтори бўлади,, дедилар,. Ушбу уч давоми...

1680 19:10 / 12.05.2019
Бир халифа вафот этгач, румликларда ихтилоф чиқиб, ўзаро мулк талашишлар бошланди. Шунда мусулмон бўлмаганлар .Ҳозир мусулмонлар ўзи билан ўзи овора. Уларга давоми...

3433 07:30 / 12.08.2019
Нега шундай Нега инсониятнинг бир қисми исрофгарчиликда, иккинчи бир қисми оч ва ночор Нега баъзиларнинг бир кунлик эҳтиёжи бошқаларнинг бир йиллик эҳтиёжига давоми...

4255 15:30 / 18.04.2019
Савдогар танишларимдан бири айтади.Катта Дамашқ бозоридаги тожирлардан бирининг олдига кирдим. Уни жуда яхши танирдим. У катта савдогарлардан бўлиб, тўрт давоми...

2150 16:00 / 10.09.2021