1447 йил 27 ражаб | 2026 йил 16 январь, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Энг сахий ким?

12:30 / 09.12.2018 4331 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Уч киши баҳслашиб қолишди. Улардан бир: “Замонамизнинг энг сахий кишиси Қайс ибн Саъд ибн Алқама”, деди. Бошқаси: “Ҳозирги кунда сахий одам Ароба Авсий”, деди. Улар тортишавериб, охири жанжаллашиб кетишди. Шунда одамлар уларга: “Ҳар бирингиз ўзи айтган одамнинг олдига бориб, ҳожатини сўрасин. Уларнинг берган нарсасига қараб, ким сахийлигини белгилаймиз”, дейишди.

Абдуллоҳ ибн Жаъфарни сахий деган одам унинг олдига борса, у сафарга отланаётган экан. “Эй Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг жияни. Мен ночор йўловчиман, ёрдамингизга муҳтожман”, деди. Абдуллоҳ ибн Жаъфар энди оёғини маркабига қўяётган эди, оёғини ундан олиб, “Мана шу маркаб ҳам, ундаги нарсалар ҳам сенга, олавер”, деди. Маркабнинг устида қимматбаҳо кийимлар ва икки минг динор пул бор эди.

 Қайс ибн Саъдни мақтаган одам борса, у ухлаб ётган экан. Эшикни тақиллатган эди, бир жория: “Нима ҳожатинг бор? Хожам ухлаяпти”, деди. У ҳеч вақоси йўқ йўловчи эканини, ёрдам сўраб келганини айтди. Жория: “Сўраган нарсанг уни уйғотишга арзимас экан”, деди-да, уч юз динор солинган ҳамён олиб чиқиб, “Отхонага боргин-да, отлардан бирини танлаб, миниб кетавер”, деди. У ҳамённи олиб, уловни миниб кетди. Қайс уйғонгач, жория бўлган воқеани айтиб берган эди, уни озод қилиб юборди.

Аробани мақтаган одам борса, унинг кўзи ожиз бўлиб қолган экан. У уйидан чиқиб, икки қулининг ўртасида масжид томон борар эди. Бояги киши: “Мен бир қийналган йўловчиман, сиздан ёрдам сўрайман”, деди. Ароба: “Эҳ... Аллоҳга қасамки, Аробанинг уйида бир дирҳамгина қолган. Биродар, сен мана шу икки қулни олақол”, деди. У: “Мен бор-будингни олмоқчи эмасман”, деди. Ароба эса: “Аллоҳга қасамки, шундай қилишинг керак. Агар олмасанг, улар озод” деб қуллардан қўлини тортди-да, уйига қайтди. У йўлда деворларга урилиб кетиб, юзини жароҳатлади.

Одамлар тўпланиб, энг сахий зот Ароба экан, деб ҳукм чиқаришди.

“Солиҳлар гулшани” китобидан

Мавзуга оид мақолалар
Сизнинг бўш вақтингиз йўқ Сиз ушбу умматнинг бир аъзосимисиз, демак сизнинг бекорчи ишларга вақтингиз йўқ. Ушбу умматнинг ҳар бир аъзоси, айниқса кучқувватга тўла давоми...

3736 17:10 / 25.12.2018
Ҳафс Марбаҳий айтади .Тушимда Довуд Тоийни кўриб, ундан сўрадимndash Охират яхшилиги қандай эканndash Охират яхшилиги жуда кўп экан.ndash Нимага эришдингизndash Аллоҳга давоми...

1951 07:10 / 16.10.2019
Жаъфар ибн Сулаймондан ривоят қилинади .Ҳабиб Форсий шундай дейди .Бир куни хотиним нон ёпиш учун хамир қорди. Хамир тайёр бўлгач, тандирга олов ёққани кетди. Шу давоми...

3072 08:45 / 10.02.2019
Инсон зоти Аллоҳ таоло яратган махлуқотлар ичида энг улуғи ва афзали ҳисобланади. Шундай афзаллик жиҳатларидан бири, унинг ҳар бир аъзосининг ўзига хос вазифа давоми...

5780 18:10 / 04.03.2019