1447 йил 25 шаъбон | 2026 йил 13 февраль, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Қуръонга эҳтиром (бешинчи мақола)

11:20 / 09.09.2019 2910 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Инсониятни ҳидоятга чорловчи, самовий китобларнинг сўнггиси, тиловати ҳам, ҳифзи ҳам, эҳтироми ҳам ибодат, олдинга қўйганларни жаннатга бошлаб борувчи, ортга қўйганларни эса жаҳаннамга ҳайдаб борувчи ҳужжат, мусулмонларнинг ҳаёти дастури, мўминларга хушхабар берувчи, кофирларни огоҳлантирувчи, Раббимизнинг мўъжиза каломи бўлмиш – Қуръони каримга ҳурмат кўрсатиш ҳақида берилаётган мақолаларимизнинг сўнгги қисмини Аллоҳнинг тавфийқи ила ҳукмингизга ҳавола этамиз.

Тўртинчи қисмнинг сўнггида Каломуллоҳни хатм қилган қори дуо қилиш учун аҳли оиласини жамлаши ҳам Аллоҳнинг каломига кўрсатилган ҳурмат намунасидан деб айтилган эди. Шунга илова тарзида:

  • 1. Абу Бакр Анбарий раҳимаҳуллоҳ шундай зикр қилади: бизга Идрис хабар қилди, бизга Халаф ҳадис айтди, бизга Вакиъ Мисъардан ҳадис айтди, у Қатодадан: Анас ибн Молик розияллоҳу анҳу қачонки Қуръонни хатм қилса оиласини йиғар ва биргалашиб дуо қилар экан. Шунингдек, Мужоҳид, Уббода ибн Абу Лубоба ва яна уларнинг бир қанча замондошлари қачонки Қуръон хатм қилиш учун қўлларига мусҳаф олса оиласига “тайёр туринглар, хатми Қуръон пайтида Аллоҳнинг раҳмати нозил бўлади”—деб огоҳлантириб қўйишар экан. Иброҳим ат-Таймий айтади: Кимки Қуръонни кундузнинг аввалида хатм қилса унга фаришталар то кун кеч киргунча саловат айтиб туришади. Туннинг аввалида хатм қилганларга эса тонг отгунча саловат айтиб туришади. Салафи солиҳлар кундузнинг ҳам туннинг ҳам аввалида хатм қилишни мустаҳаб санардилар.
  • 2. Қуръон оятларидан таъвиз (тумор) ёзиб олинганда у билан ҳожатхонага кирмаслик; Лекин, тери ё кумушдан махсус ғилофланган бўлса у билан киришнинг зарари йўқ.
  • 3. Қуръон оятларини ёзиб, сўнгра уни сувга чайиб ичганда ҳар бир хўпламида “Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим” демоқ ва олий ният қилмоқ; шундай қилинса Аллоҳ унинг ниятига етказади деб умид этилади. Мужоҳид раҳимаҳуллоҳ айтган: Қуръон оятларини ёзиб уни беморга ичиришнинг зарари йўқ. Ал-Боқир Абу Жаъфар айтган: кимки қалбида қасоват (юрак сиқилиши)ни хис қилса Ёсин сурасини бир идишга заъфарон билан ёзиб ичсин. Байҳақий. Шўъаб ул-иймон.
  • 4. Қуръони карим сураларини тилга олганда “сурача” деб айтмаслик; Маккий раҳимаҳуллоҳ айтишича, Абулолия “катта сура, кичкина сура” деганларни хушламас экан. Бир одам “кичкина сура” деганда унга қарата танбеҳ оҳангида: “сен ундан ҳам кичкинасан” деган экан.
  • 5. Қуръон тиловатини ҳар қандай бошқа машғулотлардан афзал билмоқлик;
  • Абу Саъид ал-Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
  • Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: “Парвардигор азза ва жалла: “Қуръон ва менинг зикрим кимники мендан сўрашдан машғул қилиб қўйса, унга бошқа сўровчиларга берилгандан афзалини бераман”, дейди. Аллоҳ каломининг бошқа каломларга нисбатан фазли Аллоҳнинг махлуқотларига нисбатан бўлган фазли кабидир!” Термизий.

Аллоҳнинг каломини улуғлаган кимсани Аллоҳ ташлаб қўймайди. Қуръонни улуғлаган ўзи ҳам улуғ бўлади, даражаси юксалади! Халифа Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинди,

: أَمَا إِنَّ نَبِيَّكُمْ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَدْ قَالَ : إِنَّ اللهَ يَرْفَعُ بِهَذَا الْكِتَابِ أَقْوَامًا وَيَضَعُ بِهِ آخَرِيْنَ.- رَوَاهُ مُسْلِمٌ، وَابْنُ مَاجَه

Ҳой! Албатта, Набийингиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳақиқатда айтди: Албатта, Аллоҳ бу Китоб билан баъзи қавмни юксалтиради ва кимларнидир  пастлатади! Имом Муслим ва Ибн Можа. 

Яратган Мутакаллим Раббимиз Ўз каломини муносиб тарзда эҳтиром айлашимиз учун тавфиқ берсин! Қуръон билан фақат кўтарилиш насиб этсин! Қуръон билан тубанликка кетадиганларга қўшилиб қолишдан Ўзи асрасин! Омин!

(Тамом)

Авазбек Мўминов

Андижон шаҳар «Чинор» жоме масжиди имом хатиби

Мавзуга оид мақолалар
Мағриблик бир аёл мутлақо тузалмас, даҳшатли бир касалликка мубтало бўлди. Табиблар .саратон, деб аталмиш бу дард давосига ожиз эдилар. Бечора аёлнинг яшашга давоми...

3641 09:33 / 29.01.2022
Қори Абу Яъқуб айтади .Тушимда бўйи узун бир кишини кўрдим. Ҳамма унга эргашарди. Одамлардан .Бу ким, деб сўрадим. У .Увайс Қараний,, дейишди. Шундан сўнг мен ҳам унга давоми...

3170 08:05 / 22.01.2020
Ибн Жарир дўстларига .Одамдан то ҳозирги вақтимизгача бўлган олам тарихини ёзиб берайми, деган. Улар ҳажми қанча бўлишини сўраган. Уларга тафсир ҳақида айтган давоми...

2592 12:15 / 25.06.2019
Аллоҳ таоло Қуръони каримда шундай марҳамат қилади .... Маълум кунларда Аллоҳнинг номини зикр қилинглар,, Ҳаж сураси, 28оят. Ибн Аббос розияллоҳу анҳу .Маълум давоми...

6050 15:00 / 02.07.2022