1447 йил 25 шаъбон | 2026 йил 13 февраль, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Гуноҳи кабиралар

Мусулмонларнинг нозик жиҳатларини очиш

15:02 / 17.06.2019 2989 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Али розияллоҳу анҳу айтадилар: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам мени, Зубайрни ва Миқдод ибн Асвадни юбора туриб: «Хох номли боққа боринглар. У ерда бир чўрини учратасизлар. Унда мактуб бор. Ўша мактубни олиб келинглар», дедилар. Биз йўлга тушдик. Отларимизни чоптириб, боққа етиб бордик. У ерда чўрини учратдик. Унга: «Мактубни чиқар», деган эдик, у: «Менда ҳеч қандай мактуб йўқ», деди. «Ё мактубни чиқариб бер ёки кийимларингни ечиб тинтамиз», деганимиздан кейин турмакланган сочининг орасидан мактубни чиқариб берди. Уни олиб Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга келтирдик. Унда: «Ҳотамибн Абу Балтаъадан Макка аҳлининг айрим мушрикларига» дейилиб, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг баъзи ишлари ҳақида хабар берган эди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Эй Ҳотам, бу нима?» деб сўраган эдилар, у: «Ё Расулуллоҳ, хулоса чиқаришга шошилманг. Мен Қурайшлик эмасман. Фақат улар билан қўшни эдим. Сиз билан бирга бўлган муҳожирларнинг эса Маккада қолган бола-чақаларини ҳимоя қиладиган қариндошлари бор. Менинг бундай насаб-қариндошларим бўлмагани боис уларга яхшилик қилишни ва бунинг эвазига у ёқда қолган яқинларимни ҳимоя қилишни хоҳладим. Бу ишни кофир ва муртад бўлганимдан ёки Исломдан сўнг куфрга рози бўлганимдан қилмадим», деди. Расулулоҳ: «У ростни айтди», дедилар. Шунда Умар: «Ё Расулуллоҳ, ижозат беринг, мен бу мунофиқларнинг калласини олай», деган эдилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «У Бадрда қатнашган. Сен қаердан биласан, эҳтимол Аллоҳ Бадр аҳлининг қай аҳволга тушганини билгани боис: «Истаган ишингларни қилинглар, сизларни мағфират қилдим», дегандир», дедилар».

Мазкур ҳадисда баён қилинишича, Умар розияллоҳу анҳу Ҳотам ибн Абу Балтаъани қилган иши учун ўлдирмоқчи бўлганлар. Бироқ у Бадр ғазоти иштирокчиси бўлгани боис, уни қатл этишни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ман қилганлар.

Агар Исломнинг заифлашиши, мусулмонларнинг қатл этилиб, асирга олиниб, талон-тарожга учрашларига жосус-айғоқчи сабабчи бўлса, у фасод тарқатувчи, экин ва наслларни ҳалок этувчилардан ҳисобланади. Бинобарин, уни жазолаш, қатл этиш шарт бўлиб қолади. Аллоҳдан афв ва офият тилаймиз.

Чақимчилик гуноҳи кабира ҳисобланса, жосуснинг чақимчилиги янада улканроқ, каттароқ гуноҳ бўлишини ҳар бир эс-ҳушли одам яхши билади. Аллоҳ Ўз паноҳида сақласин. Ундан афв ва офият тилаймиз. У меҳрибон, ҳар нарсадан хабардор, марҳаматли ва саховатли зотдир.

«Гуноҳи кабиралар» китобидан

Муаллиф
Имом Шамсиддин Заҳабий
Мавзуга оид мақолалар
Аллоҳ таоло марҳамат қилади.Мўмин ва мўминаларга улар бирон гуноҳ қилмасликларидан туриб озор берадиган кимсалар ҳам бўҳтон ва очиқ гуноҳни ўз устларига давоми...

6452 21:00 / 25.02.2019
Аллоҳ таоло бутун махлуқотларининг ичида инсонни мукаррам ва мукаммал қилиб яратди. Яхшидан ёмонни фарқлай олиши учун ақл берди, қалбидаги ва ақлидаги давоми...

2900 17:00 / 11.08.2022
Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар .Мусулмонни сўкиш фосиқлик, ўлдириш эса куфрдир, Муттафақун алайҳ.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар давоми...

6044 18:10 / 01.04.2019
Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай марҳамат қилади .Ўзингизга хуш ёққан аёллардан никоҳлаб олингиз, Нисо сураси, 3оят. Никоҳ орқали эркак ва аёл ўзаро жуфтлашиб, давоми...

1252 15:16 / 25.11.2025
Аудиолар

230255 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

148830 14:35 / 11.08.2021