1447 йил 28 ражаб | 2026 йил 17 январь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

«Туянинг қандай яратилганига назар солмайдиларми?»

07:10 / 11.05.2019 5912 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Одамлар қуёш нурига қарши кўзларига махсус кўзойнак тақишса, туяда бу нарса азалдан бор. Чунки туянинг кўзида учинчи шаффоф қовоқ (парда) бўлиб, у қуёш нури ва саҳродаги бўрон учирган ғуборлардан ҳимоялайди.

Аллоҳ таоло Қуръони каримда шундай марҳамат қилади:

«Улар назар солмасми : Туянинг қандай яратилганига?» (Ғошия сураси, 17-оят)

Ушбу оятда «саҳро кемаси» деб ном олган туяга эътибор қаратилмоқда. Дарҳақиқат, саҳро аҳли учун туя алоқа воситаси, оғир юкларни ташиш вазифаларни бажарувчи хизматкордир. Унинг юнги кийим бўлса, сути тўйимли ва суюмли таомдир. Туя баҳайбат ва ниҳоятда бақувват бўлишига қарамай, ёш гўдак етакласа ҳам бўйсуниб кетаверади. Унинг тузилиши – қулоқ, бурун, кўз, оёқ, туёқлари саҳро учун мослашган. Унга миниш ёки оғир юкларни ортиш жуда қулай. У бир ишора билан олдингизга тиз чўкиб, гўё харсанг тошдек қилт этмай туради. Устига йўловчи миниб олгач эса бу «харсанг тош» яна бир ишора билан ўрнидан кўчиб, исталган тарафга равона бўлади. Булар туянинг кўзга ташланадиган жиҳатларидир. Энди унинг вужудига ибрат назари билан қаралса, у ойлаб овқатсиз, сувсиз юра олишидан тортиб, унинг баданидаги ҳар бир аъзо нақадар саҳрога мослаб яратилган. Жумладан, туя саҳрода оч қолса, қуруқ ёғочни, ҳатто тиконни ҳам еб кетаверади. Айниқса, унинг ўркачи ўзига хос озуқа омборидир. Агар туянинг саҳрода емиши тугаб қолса, ўша ўркачидаги омбордан озиқланади.

Маълумки, саҳрода энг зарурий нарса сув ҳисобланади. Туя эса бир вақтнинг ўзида олтмиш литргача сув ичиб, саҳрода олти кундан ўн кунгача сув ичмай юриши мумкин.

Туя ва шунга ўхшаш ҳар бир жонзотнинг яратилишига ибрат назари билан қараган инсон Аллоҳ таолонинг қудратига тан бермай иложи йўқ.

 islom.uz таҳририяти

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Икрима ибн Абу Жаҳл розияллоҳу анҳу Макка фатҳидан кейин Исломга кирдилар. Исломга кирганларидан кейин Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни ҳаммадан кўпроқ давоми...

3461 12:40 / 27.05.2019
Оз аммо хос гапирадиганлар бор. Отам ҳам улардан биттаси. Алоҳида яшаганимиз учун бу хос суҳбатлар мен учун янада қисқа бўлади. Бир оз аввал бир ғалати гап айтиб давоми...

5688 21:10 / 14.03.2019
Фитначиларнинг иғвоси туфайли ҳазрати Али ва Оиша онамиз бошлиқ икки мусулмон тараф ўртасида улар ярашиб бўлганларидан кейин кечаси уруш чиқарилди. Одамлар давоми...

6428 05:00 / 06.01.2017
Ғассон айтади .Басралик дўстларимиз шундай дейишди .Бир киши Юнус ибн Убайднинг олдига келиб, ҳоли танглиги, турмуши ғамташвишли эканидан шикоят қилди. Юнус .Шу давоми...

1693 07:10 / 20.08.2019