1446 йил 20 жумадис сони | 2024 йил 22 декабрь, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Дуонинг тиббий муолажага таъсири қандай?

16:10 / 25.03.2019 3722 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Замонавий тиббиёт кейинги эллик йилда ақл бовар қилмас даражада  шиддат билан ривожланиб, ҳар қандай дарддан халос бўлиш умидини беришда давом этяпти. Соҳа мутахассислари ҳам бизнинг узоқ умр кўришимиз учун изланаётганини иддао қиладилар. Аммо шунга қарамай, кейинги пайтларда тиббий муолажага муқобил равишда руҳий қувват, дуо, маънавий муолажа кабиларни ҳаммамиз катта қизиқиш билан кузатамиз.

Дуо нима? Дуо ва муолажа боғлиқлигини табобатчилар қандай изоҳлашади? Замонлар оша ривожланиб бораётган замонавий медицина муолажаларига қарамай, дуо ва иймон муолажасида бизни асрагувчи нима бор?

“Исташ”, “Талаб қилиш”, “Тилаш” маъноларини билдирадиган дуо бизга қандай эшикларни очади, уларни бир қур кўздан кечирамиз.

Дуо билан энг аввало бизни яратган ва бизга шифони ваъда қилган Аллоҳ таоло билан  руҳий мулоқотга киришамиз. Хасталик бу – биз инсонлар учун ожизлик, муҳтожлик. Ожизлик  инсонни самимийликка йўналтиради. Самимият эса муҳаббат ва барокатдир. Бу руҳиятда инсоннинг кўнглидан кечганлари тилига келади ва табиий равишда мияда айрим гормонлар секрециясини ишга туширади. Бош асаб тизими ва ички секреция безлари бу модда ва гормонлардан ижобий таъсир олиши жуда кўп тадқиқотлар натижасида рўёбга чиққан. Мия ва онгда пайдо бўлган бу ўзгаришлар тўқималар ҳамда тана аъзоларимиз учун биз хаёлимизга келтирмаган шифоларга васила  бўлади.

Дуо ўз таъсири билан даҳшатли, ҳуркитувчи ўлим каби йўқликка қараб бораётган инсон танасини сокинлаштирувчи ҳимоя деворига ўхшайди. Ғарб оламида эътиқод ва ишонч бир қанча касалликларни даволашда қўлланилганини яхши биламиз. Инсон руҳияти иймондан қувват олиш билангина тетиклашади. Бир сўз билан айтганда, дуо – руҳий муолажа. Олиб борилган кўп сонли тадқиқотлар, ҳануз давоси топилмаётган саратоннинг баъзи хасталикларида дуо билан биргаликда замонавий муолажа олиб борилгани ва бу билан иммун тизими қувватланиб, беморлар соғайганини тақозо қилади.

Дуо билан шифо топиш мумкинми?

Ўтган йилларда Amerikan Duke университетида ўтказилган тажрибада мусулмон, христиан, яҳудий ва буддачилардан тузилган оғир хасталикка учраган беморлар гуруҳининг яқинларидан хасталарнинг ҳақига дуо қилиш сўралди. Беморлар ва шифокорларнинг бундан бехабар эдилар.  Олти ойдан кейин қатъий дуолар билан сурат ва тинчлантирувчи мусиқа муолажасини олган гуруҳда бошқалардан кўра оз ўлим қайд этилди.

Ўтказилган тиббий-илмий тадқиқотлар шуни тақозо қиладики, инсон гўшт ва суякдан бошқа ўзига хос хусусиятлар билан яратилган.  Бир касаллик ҳар хил инсонда турлича кўринишда намоён бўлади ва муолажа натижаси ҳам айрича бўлади. Айни дори бир беморнинг соғайишига сабаб бўлса, бошқа бир беморга салбий таъсир қилиши ва, ҳаттоки ўлимга ҳам олиб бориши мукин. Бу каби мисолларни кўплаб келтириш мумкин.

Бутун оламларни ва бизни йўқдан бор қилган буюк Роббимиз яратиш қудрати каби, шифо қудратига ҳам эга эканлигини бизга ўз ҳикмати билан уқтиради. Аллоҳ таоло ўлимдан бошқа барча дардларнинг давосини яратганининг хушхабарини беради. Шунинг учун ҳам шифо излаётганимизда илоҳий ваъда ҳақиқати нуқтаи назаридан ҳам муолажага ёндашишимиз керак. Замонавий тиббиёт ҳам айнан мана шу нарсани тан олишга мажбур бўляпти.

Шуни яхши биламизки, ҳар турли касалликнинг муолажасида шифокор ва бемор суҳбати аҳамиятли.  Бемор дарддан фориғ бўлиши учун шифокор ва муолажага ишониши керак. Шифокор беморнинг соғайиши учун зарур тавсия ва маслаҳатларни бериши муҳим аҳамиятга эга. Мана шу уч нарса муолажа ва шифо топишга ёрдам беради.

Ҳозирги кундаги билимларимизга кўра, замонавий тиббиёт борган сари жиддий эътибор қаратаётган дуо муолажасида ҳануз ҳеч кимнинг хаёлига келмаган бошқа сирлар ҳам бўлиши мумкин. Бунга энди Аллоҳ таолонинг қудрати ва изни билан вақти келганда иқрор бўламиз.


Таржимон
Умида Адизова
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
СаволИнсон илмли бўлиши учун устознинг дуоси зарур бўлади. Ҳадя қилинсин, деган гапга келсак, устозим мендан бадавлатроқ. Менинг ҳадям улар учун арзимас бўлиши давоми...

2361 11:05 / 20.03.2020
Али ибн Мадинийдан ривоят қилинади .Тушимда Холид ибн Ҳорисни оқ либосда кўрдим. .Аллоҳ сизга қандай муомала қилди, дедим. .Аҳволимиз қийин, деб кўп айтганим учун давоми...

2309 09:17 / 06.10.2019
Шайх ҳазратлари, менга ушбу оят мазмунини қандай тушуниш кераклигини ўргатсангиз .Аллоҳни тик турганингизда, ўтирганингизда, ётганингизда зикр қилинг,. Каломда давоми...

3114 15:05 / 29.08.2019
Аллоҳ таоло Ҳудrdquo сурасида.Ер юзида ўрмалаган нарса борки, уларнинг ризқи Аллоҳнинг зиммасидадир. У уларнинг турар жойларини ҳам, борар жойларини ҳам билур. давоми...

3169 17:05 / 07.11.2018