1447 йил 25 шаъбон | 2026 йил 13 февраль, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Москвадаги онкология марказида намозхона очилди

12:00 / 25.03.2019 3038 pdf Ўқиш режими + -

Бугун, 2019 йилнинг 25 мартида Россия пойтахти Москвадаги Н.Н.Блохин номидаги онкология марказида тиббиёт ходимлари ва беморлар учун намозхона очилди. Бу ҳақда Россия муфтийлар кенгаши маълум қилди.

Намозхонанинг очилишида Россия муфтийлар кенгаши раиси, муфтий Равил Ғайнутдин ва Москва муфтийси Илдар Аляутдиновлар иштирок этишди. Бу ерда намоз ўқиш учун барча шарт-шароитлар яратилган, намозхона хаттотлик намуналари билан безатилган.

«Муолажа пайтида инсон алоҳида бир маънавий мададга эҳтиёж сезади. Хуш кайфият, хотиржамлик ва вазиятни қабул қилиш беморнинг реабилитацияси ва тузалишида муҳим омиллар ҳисобланади», – дейилади хабарда.

Келгусида Москва мусулмонлар идораси мазкур намозхонага бир имомни бириктиришни режалаштирган.

Islom.uz портали таҳририяти

Мавзуга оид мақолалар
Муслима аёл Марям Нур Даниядаги Орхус университети касалхонаси кардиологлари билан ҳамкорликда юрак клапанларини сиқадиган ҳалқа ишлаб чиқди.Юрак қопқоғининг давоми...

2180 18:00 / 26.01.2022
Аввалги хабарларда Вақфrdquo хайрия жамоат фонди томонидан турли хасталиклар билан оғриган, ўзгалар кўмагига муҳтож инсонларга моддий ва маънавий ёрдам кўрсатиш давоми...

2317 16:32 / 12.03.2019
Нима учун араб тилида таниқли сантехника жўмраги ҳанафий диний ва ҳуқуқий мактаби шарафига ҳанафия деб аталади, унинг асосчиси буюк мусулмон илоҳиётчи ва давоми...

3273 14:05 / 17.09.2021
Тошкент ислом институтида 20252026 ўқув йили кундузги таълим учун абитуриентлардан ҳужжатларни қабул қилиш оффлайн шаклда 25 июндан бошланди. Институтда қабул давоми...

1452 11:26 / 25.06.2025