1447 йил 25 шаъбон | 2026 йил 13 февраль, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Ҳурматинг янада ошди

07:10 / 20.07.2019 1806 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Зайд ибн Аслам айтади: «Абу Ҳозим билан бирга Соифа деган жойда эдим. Абдурраҳмон ибн Холид одам юбориб, Абу Ҳозим билан гаплашиш истаги борлигини билдирди. Абу Ҳозим ўша одамдан Абдурраҳмон ибн Холидга: «Аллоҳ сақласин, мен шундай илм эгаларини кўрдимки, улар динни дунё аҳлига ташимайдилар. Мен бу ишни биринчилардан бўлиб қилганлардан бўлиб қолмайин. Бирор ҳожатинг бўлса, ўзинг кел», деб айтиб юборди. Абдурраҳмон элчидан бу гапни эшитгач, Абу Ҳозимнинг олдига ўзи борди ва унга бир неча саволлар берди. Бироз суҳбатлашиб ўтиргач, кетар чоғида чақирганда бормаганини назарда тутиб, «Мана шу ишингиз туфайли менинг наздимда ҳурматинг янада ошди» деб, Абу Ҳозимга ҳурмат изҳор қилди».

«Солиҳлар гулшани» китобидан

 

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ато ибн Абу Рабоҳ халифа Сулаймон ибн Абдулмаликнинг эшиги олдига келиб, ҳалқасини тақиллатди. Сулаймон ибн Абдулмалик .Эшикни очинглар,, деди. У киргач, ўтирган давоми...

1839 07:10 / 06.07.2019
Музорабанинг таърифи, унинг шариатда борлиги ва татбиқ этиш кайфиятиМузорабанинг икки турга бўлинишиМузорабанинг шартлариМузорабанинг ҳукмлари ва сифатиИслом давоми...

2688 13:06 / 26.12.2019
Муқотил ибн Солиҳ Хуросоний айтади .Ҳаммод ибн Саламанинг олдига кирдим. Уйида бўйрадан бошқа нарса йўқ эди. Ҳаммод ўша бўйранинг устида ўтириб мусҳаф ўқир эди. давоми...

2171 08:00 / 02.12.2020
Ҳозирги кунда жамиятимизда турли хил расмрусмлар қаердадир кенг, қаердадир тор доираларда тарқалди. Улардан бири тўёнадир. Бу ҳам хозирги кунда расмиятчиликка давоми...

2629 11:03 / 28.10.2020
Аудиолар

230211 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

148789 14:35 / 11.08.2021