1446 йил 20 жумадис сони | 2024 йил 22 декабрь, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Насроний олим Набий алайҳиссаломни ҳимоя қилади

19:40 / 03.11.2019 5145 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Илк «Иқро» ояти нозил бўлганидан бошлаб то бугунги кунгача дин душманларининг Исломга қарши хуружи бир соат ҳам тўхтамаган. Исломга, унинг муқаддасотларига қарши кураш йўлида Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссалом шаънларини булғаш учун не-не туҳмат-иғволар ўйлаб топилмади, дейсиз. Айниқса, кейинги беш юз йил мобайнида бу кураш янада шиддатли тус олди. Биргина Европанинг ўзида Исломга қарши ёзилган 10 минг китоб босилиб чиқди. Европа кинорежиссёрлари Ислом, Қуръони Карим ва ҳазрати Муҳаммад алайҳиссаломни ёмонотлиқ қилиш мавзусида 130 дан ортиқ фильм ишлашди.

Ислом бутун инсониятга юборилган сўнгги ҳақ дин ва Пайғамбарлари Аллоҳ таолонинг суюкли элчиси эканини билган, бунга иймон келтирган мусулмонлар ғаламислар туҳматига жавоб бериб ёки улар билан мунозарага киришиб ҳам ўтиришмайди. Шунга қарамай адолат тарафида бўлган Исломдан ташқаридаги айрим холис ва инсофли олимлар туҳматчиларга асосли далиллар билан жавоб қайтаришяпти.

Яқинда шундай олимлардан бирининг китоби билан танишишга тўғри келди. Миср православ насронийлар черковининг раҳбарларидан бири, Миср Шўро Кенгаши (парламенти)нинг ахборот, маданият ва сайёҳлик Қўмитаси раиси доктор Набил Луқо Бобовий «Насроний Муҳаммадни (с.а.в.) ҳимоя қилади» деган каттагина китоб ёзди. Китоб муқовасида «Унинг номига қараб отилган ханжарларга жавобимиз» деган тагсарлавҳа ҳам қўйилган.

Муаллиф асарининг сўзбошисида бундай ёзади: «Шарқшунослар тарафидан Ислом ҳақида ёзилган китоблар билан танишар эканман, уларнинг кўпи Исломга, хоссатан Аллоҳнинг Расули Муҳаммад алайҳиссаломга қора кўзойнак орқали қарашини тушуниб етдим. Ваҳоланки, у зот келтирган таълимотга ҳозир дунёда бир миллиард икки юз эллик миллион киши иймон келтирган. Шунинг учун биз ўзимизнинг илмий ва миллий бурчларимиздан келиб чиқиб, мусулмонлар тарафида ҳам турмаган, уларга қарши мутаассибларча курашмайдиган холис илмий тадқиқотчи сифатида шарқшуносларнинг туҳматларига жавоб бериш керак, деб ҳисоблаймиз. Шуни таъкидлаш лозимки, ушбу китобдаги барча маълумотлар ишончли манбалардан олинган. Шунинг учун муҳаббат ҳисси билан қуролланиб, мутаассиблик ҳиссидан халос бўлган ҳолда далилларни таҳлил қилиб чиқамиз. Насронийлар ҳам, мусулмонлар ҳам Ислом ва насронийлик ҳақида кўр-кўрона мутаассибликдан қочган ҳолда холис ва адолат билан ёзишсин, деган мақсадда бу ишни амалга оширдик».

Доктор Набил Луқо Бобовий китоб сўзбошисида яна қуйидагиларни таъкидлайди: «610 йили Аллоҳнинг Расули алайҳиссалом Парвардигорнинг ваҳийларини қабул қила бошлаганидан буён ўтган Исломнинг ўн тўрт асрлик тарихи давомида ҳамма нарсага шубҳа билан қаровчи диншунослар Ислом, унинг Пайғамбари, бу диннинг моҳияти ва кўрсатмалари ҳақида шубҳа, гумон уруғларини сепишдан тўхтатишмаяпти. Бу туҳмат ва бўҳтонлар бугунги кунда ҳам давом этаётир. Афсуски, Америкада содир бўлган 11 сентябрь воқеаларидан кейин Исломга ёвузларча ҳужум янада авж олди».

«Ҳар қандай дин тарафдори ўз динига қаттиқ эътиқод қилади, буни ўзгартириш жуда қийин. Иймон Аллоҳ томонидан берилади, ҳеч кимга бошқа диндаги кишини жазолаш ваколати берилмаган. Бундай ҳуқуққа фақат Қиёмат кунининг эгаси Аллоҳ ҳақлидир. Ҳар бир самовий дин тарафдорлари ўзга динга ҳурмат билан қарашлари, холис муносабатда бўлишлари лозим. Исломга, хоссатан, унинг пайғамбари Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга қарши шиддатли ҳужумлар муносабати билан мен, мусулмон биродарлари ичида яшаб турган мисрлик насроний, шарқшуносларнинг барча ёлғон даъволари ва айбловларига жавоб қайтаришни ўзимнинг илмий ва миллий бурчим деб билдим. Бу ёлғонлар Пайғамбар номига отилган заҳарли ханжарлардир. Имкони борича бу туҳматларни аниқлаб-тўплаб, уларга батафсил жавоб қайтардим. Ўзим мусулмон эмас, насроний бўлишимдан қатъи назар, илмий тафаккур билан қуролланиб, мутаассиблик ва нохолис хулосаларни рад этдим».

Муаллиф китобида Ислом ғанимларининг Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга, инсонларнинг энг комили бўлган зотга қарши беҳисоб туҳмат ва иғволарни сочишгани ва сочишаётганини ишонарли далил ва мисоллар билан фош этади. Унинг ёзишича, шарқшунос ва «диншунос»лар Аллоҳнинг элчисига ҳеч қандай асосга эга бўлмаган, мутлақо куракда турмайдиган, ҳатто ёш боланинг ҳам ишониши маҳол «айб»ларни тақаш билан одамларни алдамоқчи, Ислом дини ва унинг Пайғамбарини ёмонотлиқ қилмоқчи бўлишади. Китобда Пайғамбар алайҳиссаломга қарши тўқилган туҳматлардан бир нечаси келтирилиб, улар илмий жиҳатдан холис фош этилган.

Дин душманлари иддао қилиб келаётган туҳматларнинг биринчиси, гўё Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссаломнинг ҳаётларида насроний Буҳайро катта роль ўйнаган эмиш, у бутларни тарк этиб, Ийсо ибни Марям томон юзланишни ўргатган, Қуръон оятларини айтиб ёздирган эмиш. Бу афсона бора-бора яна янги тафсилотлар билан «бойитилади». Бошқа бир афсонага кўра, гўёки Пайғамбар алайҳиссалом насроний руҳонийи бўлган эмишлар, Папа у кишини шаккокликда айблаб, Арабистонга сургун қилган эмиш. У зот Арабистонда ўз таълимотини Кўҳна Аҳд ва Янги Аҳд (Инжил)дан кўчириб, ўзларини пайғамбар деб эълон қилган ва шу тариқа душманларидан ўч олган эмишлар. Яна бир туҳматга кўра, Пайғамбар алайҳиссаломга ваҳий нозил бўлаётганида у зотни тутқаноқ касали тутиб турган эмиш. Дин душманлари Пайғамбар Муҳаммад алайҳиссаломнинг шахсий ҳаётларини ҳам иғво-бўҳтон мавзуига айлантириб олишган. Ҳазрати Оишага қилинган туҳмат (Ифк воқеаси) атрофидаги миш-мишларни қасддан бўрттириш, Расули акрам соллаллоҳу алайҳи васалламнинг бир неча хотинга уйланишлари сабаби ва ҳикматини тушунмай, у зотни «хотинбозлик»да айблашлари ҳам уларнинг туҳматларидан бир кўринишдир. Ғарбдаги диншунос ва шарқшунослар ҳатто Ислом тарихида катта аҳамиятга эга бўлган ғазотларни ўлжани қўлга киритиш учун ўйлаб топилган талончилик урушлари деб аташдан, Пайғамбар алайҳиссаломнинг турли ўлкаларнинг подшоҳ ва ҳукмдорлари Ҳиракл, Кисро, Муқавқас, Ғассоний, Нажоший ва бошқаларга юборган мактубларини инкор этишдан ҳам уялишмайди. Бундан ташқари, муаллиф китобда Монтгомери Ватт, Клейман Хувар, Мергелиюс, Бэндли Жузи, Тольстов, Арнольд каби Ғарбнинг таниқли шарқшунос ва тадқиқотчиларининг Ислом ва Пайғамбар Муҳаммад алайҳиссаломни ёмонлаш, у зотнинг шахслари, қилган ишларини қоралаш мақсадида тинмай тарқатиб келган туҳмат ва бўҳтонларини далиллар асосида, илмий жиҳатдан холис фош этади. Доктор Набил Бобовий китобида Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам шаънларига отилган туҳмат ўқларининг ўндан зиёдини келтириб, уларнинг ғирт асоссизлигини, туҳматдан бошқа нарса эмаслигини илмий далиллар билан исботлаб беради.

Мазкур китобни араб тилидан Алоуддин Фарахат Ҳасан ва Муҳаммад Алий Солиҳ русчага ўгиришган.

Маҳмуд Маҳкам тайёрлади

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Биринчи мақолаҚуръони Каримда вақт неъматининг улуғлиги, қадрининг баландлигига далолат қилувчи кўплаб оятлар ворид бўлган.Аллоҳ таоло Қуръони каримда шундай давоми...

2309 13:50 / 18.07.2019
Ваъдага вафо қилмаслик одати ҳам ёлғончиликнинг бир туридир. Бу ишни қилган киши иродасиз, ундан яхшилик чиқмайдиган ва ишониб бўлмайдиган одам бўлади. Ваъдага давоми...

2486 08:30 / 26.12.2018
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам.Сизларни нимадан қайтарган бўлсам, ундан четда бўлинглар. Сизларга нимани амр давоми...

3057 18:15 / 27.01.2019
Бугунги кунда мусулмон одам гирифтор бўлаётган ҳар қандай балоофат, қийинчиликлар ndash улар умумий бўлсин, хос бўлсин ndash инсонларнинг зулми туфайли берилган давоми...

7298 12:11 / 18.06.2020