1446 йил 2 рабиъус сони | 2024 йил 05 октябрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Тешик пақир

11:10 / 09.12.2020 2550 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ҳикоя қилинишича, Ҳинд диёрида сув сотадиган бир киши бор экан. Унинг елкасида бир катта асо бўлиб, асонинг икки томонига иккита катта пақир осиб олар экан. Узоқдан бориб уларни сувга тўлдириб хўжайинининг олдига олиб келар экан. У пақирлардан бири тешик экан.

Тешик бўлмаган пақирнинг суви тўла ҳолда келар, тешик пақирнинг суви эса то дарёдан уйгача келгунича масофа узоқлигидан ярим бўлиб қолар экан.

Шу ҳолда икки йил ўтибди. Соғлом пақир ўз вазифасини мукаммал адо қилаётганидан хурсанд экан. Тешик пақир эса ўз вазифасини тўлиқ адо қила олмаётганидан хўжайини олдида хижолат экан. Чунки пулнинг ярми зиёнга кетаётган эдида.

Кунлардан бир кун сув сотадиган киши дарёнинг қирғоғида дам олиб ўтирганида тешик пақир хўжайинга яқинроқ келиб деди:

-Мен жуда хижолатдаман. Сиздан узр сўрайман.

-Нега хижолат бўлаяпсан?

-Кўриб турганингиздек, икки йилдан бери сув ташийсиз. Менинг аҳволим эса мана бу.

-Мен дарёдан хўжайиннинг уйига борадиган йўлнинг четидаги гулларни кўрдингми?

Сув сотадиган киши тепага чиққанида пақир йўлнинг атрофига боқди. Атроф гулларга тўлган. Улар қуёшнинг иссиқ нурида товланар эди. Тешик пақир деди:

-Бу гулларнинг очилгани яхши. Аммо барибир мен сабабли сиз ярим ҳаққингизни йўқотаяпсиз.

Сув сотувчи унга деди:

-Бу очилиб турган ажойиб гулларнинг фақатгина сен томонда эканлигини мулоҳаза қилдингми? Соғлом пақир томонда гуллар ўсмаган. Мен сендаги айбдан мана шу тариқа фойдаландим. Мен гуллар уруғини сепдим. Сен эса мана шу икки йил мобайнида уларни суғординг. Гуллар очилганида мен уларни узиб хўжайиннинг олдига олиб бордим. Хўжайин хурсанд бўлиб уларни ўз овқатланадиган столининг ўртасига қўйди. Сен бўлмаганингда бу ажойиб гўзалликдан маҳрум бўлар эдик!

Биринчи дарс:

Хатодан холий инсон йўқ. Биз инсонмиз. Бу дунёга ман қилинган дарахтнинг мевасини ейиш оқибатида келиб қолганмиз. Бу сайёрани тарк қилгунимизча хато қилаверамиз. Аммо хато қиладиганларга хўжайинлар каби боқадиганлар улардан ҳам разил ва қабиҳроқдирлар. Хулқдаги касаллик худди бадандаги касалликка ўхшайди. Ундан фақатгина офият учун ҳамд айтиб қутилиш мумкин.

Иккинчи дарс:

Биз инсонмиз. Биз таажжубланарли даражада зиддиятлимиз. Ақлни олар даражада ўзгарувчанмиз. Бир кишида яхшиликни кўрасан. Уни ҳатто ёмонлик қилишдан ожиз деб ўйлайсан. Бирдан ўйловларинг пучга чиқади.

Бошқа бир инсонда ёмонликни кўрасан. Уни яхшилик қилишдан ожиз деб хаёл қиласан. Бирдан у хаёлларингни пучга чиқарадиган ишлар қила бошлайди. Инсонлардаги яхшилик уруғи ўлмас экан. Улардаги ёмонлик уруғи ҳам тинч турмас экан. Биз мана шундай, эрталаб ўзига ҳалол бўлмаган қўлни ушлаб кечқурун тиловат қилиш учун Қуръонни ушлайдиган қўлмиз. Биз мана шундай, динимиз қайтарган ишлар томон юриб сўнгра масжидга борадиган оёқмиз.

Биз гоҳида яхшилик йўқ деб ўйлайдиган кишимизни кўчадан бир қарияни ўтказиб қўяётганини кўриб қоламиз. Биз ёмон деб ўйлайдиган аёлнинг гоҳида бир фақирнинг қўлига садақа тутқазаётганини мушоҳада қилиб қоламиз. Гоҳида биз фаришта деб ўйлаган кишиларимизни шайтон етаклаб кетаётганини кўриб қоламиз.

Учинчи дарс:

Ёмон энергиядан ҳам фойдаланиш мумкин. Ёмон кучни яхши ишлар томон йўналтириш мумкин. Ёмон ишлар қиладиган ақл тарзини ўзгартир, кўрасан натижани.

Мусо алайҳиссаломни ёлғонга чиқариш учун келган сеҳргарлар у зотнинг тасдиқлашнинг энг катта далилига айланишди. Лот ва Ҳубалга шеърлар айтиб мадҳ қилиб юрадиган Ҳассон ибн Собит Набий алайҳиссаломнинг шоирларига айланди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам унга: «Уларни ҳажв қил. Руҳул Қудс сен билан!» деган эдилар.

Уҳудда мусулмонларни ўраб олиб улар қилаётган ғалабани мағлубиятга айланишига сабаб бўлган Холид ибн Валид «Аллоҳнинг яланғочланган қиличи»га айланди. У зот Рум империясини қулатганидан сўнг халифа Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳунинг у зотни қўмондонликдан бўшатилгани ҳақидаги мактубини олди. Ўшанда у шундай деган эди: «Мен Умар учун жанг қилмайман, Умарнинг Робби учун жанг қиламан!».

Фатҳ кунида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким уни ҳатто Каъбанинг астарига ёпишиб турганини кўрса ҳам ўлдирсин!», деб ўлимга ҳукм қилган Икрима ибн Абу Жаҳл Ярмук ғазотида мусулмонлар қўшинининг ўнг қанотида қўмондон бўлиб шу жангда шаҳид бўлди.

Шахслар ўша шахслар эди. Аммо уларнинг ақл тарзи ўзгартирилган эди. Агар инсонларни ўзгартирмоқчи бўлсанг уларнинг қизиқишларини ва бирламчи фикрларини ўзгартир. Амаллар фикрлардан пайдо бўлади!

Абдулқодир Полвонов

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ҳумайд Руъос айтади .Тушимда Кисоийни кўриб, .Қаердасиз, деб сўрадим. .Жаннатга кирдим,, деб жавоб берди. .Нима сабабдан, дедим. У .Аллоҳ таоло Қуръон сабабли менга давоми...

1276 08:00 / 24.10.2019
Дунёнинг ҳеч бир мамлакатида Буюк Британиядаги турли шаклу шамойилдаги масжидлар мавжуд бўлмаса керак. Бу мамалакатда оз сонли ибодат қилувчилар учун қурилган давоми...

2634 15:04 / 29.01.2019
Имом Шофеъийнинг имом Аҳмаднинг уйидаги меҳмондорчилигиБир куни имом Шофеъий имом Аҳмаднинг уйига меҳмондорчиликка бордилар. Имом Аҳмаднинг бир солиҳ қизи давоми...

3643 07:45 / 18.03.2019
САВОЛ Аллоҳ илмингизга янада барака берсин. Биз Украинада савдо билан шуғулланамиз, у ерда .Аҳбош, деган фирқа бор. Улар бозорларга кириб, ўзбекларни ўзини йўлига давоми...

3934 20:45 / 25.04.2016
Аудиолар

131083 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

51608 14:35 / 11.08.2021