1447 йил 27 шаъбон | 2026 йил 15 февраль, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Чумолилар жанги

11:06 / 05.11.2020 4392 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Олимлар чумолилар дунёсини узоқ ўрганганларидан сўнг, уларнинг ҳаёти кўп сирларга тўлалигини таъкидламоқдалар. Ана шу сирлардан бири чумолиларда урушиш, олдиндан огоҳлантириш, ўзаро алоқа ўрнатиш бўйича малака борлигидир. Ушбу мақолани ўқиб, Буюк Холиққа тасбеҳ айтайлик!

Чумолилар ўртасида бўладиган уруш ҳақиқий урушдир, унда ҳарбий воситаларнинг барчаси ишга солинади. Уларда ҳарбий режалар ва услублар бўлиб, қўшин ғалабага эришиш учун ўша услубларга эргашади. Улар ақлли алоқа воситаларидан фойдаланадилар, урушни тартибга солиш, бир-бирига жанг натижаларини билдириш учун электромагнит тўлқинлар юборадилар. Бу ишда симсиз алоқа воситалари саналган шохларидан фойдаланади. Ҳа, чумолилар Буюк Холиқнинг қудратига далолат қилувчи ҳашаротлардандир. Ҳажми кичик бўлишига қарамай, улар ақлли жонзотдир ва уларнинг ҳаёти инсоният ҳаётига ўхшайди.

Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай деб марҳамат қилган:

«Ер юзидаги жонзот ва икки қаноти ила учадиган қуш борки, ҳаммаси сиз каби умматлардир. Китобга ҳеч нарсани қўймай, ёзганмиз. Сўнгра Робблари ҳузурига тўпланурлар» (Анъом сураси, 38-оят).


Расмда чумолиларнинг икки гуруҳи ўртасидаги урушни кўряпмиз. Ҳар бир гуруҳда керакли воситалар, огоҳлантирувчи аъзолар ва урушиш услублари бор. Буларнинг барчаси яқин кунларгача одамларга маълум эмасди. Лекин бир Китоб бу ҳақиқатлар ҳақида 14 асрдан бери инсониятга ишора қилиб келади. Бу Китоб барча яширин ва ошкора нарсаларни билувчи Аллоҳ таолонинг Китоби – Қуръони Каримдир!

Қуръони Каримдаги Намл сураси ва ундаги чумоли ҳақидаги оятни тафаккур қилиб кўрайлик. Аллоҳ таоло тарафидан пайғамбарлик ва подшоҳлик берилган, қушлар, чумолилар ва бошқа ҳайвонларнинг тилини тушунадиган қилиб қўйилган, хизматига жинларни бўйсундирилган саййидимиз Сулаймон алайҳиссалом қўшинлари билан келаётганларида бир чумоли ўз жамоасини огоҳлантирган. Аллоҳ таоло ўша ҳодисани шундай баён қилган:

«Улар чумолилар водийсига келганларида, бир чумоли: «Эй чумолилар, масканларингга киринглар, Сулаймон ва унинг лашкарлари билмасдан сизларни эзиб юбормасинлар», – деди» (Намл сураси, 18-оят)

Бундай огоҳлантириш уруш сирларидан ҳеч нарсани тушунмайдиган, билмайдиган махлуқдан содир бўлмайди. Балки бу оятда чумолиларда урушишга, қочишга, огоҳлантиришга оид билим, малака борлигига нозик ишора бордир.

Расмда иккита кичик чумоли катта чумолига ҳужум қиляпти. Уларнинг ҳарбий техникасига эътибор беринг!

Биринчи чумоли қора чумолининг сезги ҳиссини сусайтириш ва миясида бўладиган амалиётларни чалкаштириш учун икки шохидан ушлаб турибди.

Иккинчи чумоли қора чумолининг ҳаракатини чеклаш учун орқа оёқларини ушлаб турибди. Улар шу орқали катта чумоли устидан ғалаба қозонишга эришишга уриняптилар. Агар чумолиларда бир-бирини тушуниш, ўзаро келишув бўлмаса, қора чумолини енголмаган бўлардилар. Чумолилардаги ҳарбий техникаларни бу расмда кўриб турибмиз. Бу техникалар улар уруш олдидан режа тузиб олишларига эҳтиёж сезмайдими? Уларнинг ҳаёти ҳам одамларникига ўхшайди. Одамлар уруш олдидан режа тузиб, қайси қуролни қандай шаклда ва қачон ишга солишни белгилаб олганларидек, чумолилар ҳам техникаларни ишга солиш олдидан уларни қандай вазиятларда ишлатишни белгилаб олишади. Ушбу расм Холиқ таборака ва таолонинг қудратига далолат қилмайдими?

Чумолиларда Аллоҳ таоло ато этган қуроллар бор. Бу икки жағидир. Чумолининг жағлари тезкорликда, ўлжани тутиб олишда тимсоҳдан ўзиб кетади. Чумолиларда олдиндан огоҳлантириш қобилияти бор. Улар бир-бирларини хатар келишидан олдин огоҳлантиришади. Чумолиларда ўзаро алоқа ўрнатадиган имкониятлар бор. Юқоридаги оят Аллоҳ таоло ато этган чумолилардаги бу имкониятларни нозик услуб билан баён этган.

Агар ўқиш-ёзишни ўрганмаган Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам баъзилар иддао қилганидек Ислом динини ўзлари тузиб олганларида, юқорида зикр этилган оятдаги ҳақиқатларни чумоли тилидан қандай қилиб баён қила олардилар?! Чумоли ҳақида сўз юритишдан у зотга нима фойда бўларди?! Албатта, мазкур оятни гапирувчи Буюк Холиқ бўлгани учун, У Зот чумолини Ўзи яратгани ва чумолиларнинг барча сирларини Билувчи бўлгани учун Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга Қуръони Каримни нозил қилган ва ул зоти бобаракот мазкур оятларни биз умматларига таълим берганлар. Бунга ўхшаган оятлар Қуръони Карим Аллоҳ таолонинг ҳақ Каломи эканига моддий далил ҳисобланади. 

Аллоҳ таоло барчамизни Қуръони Каримни тадаббур, тааммул ва тафаккур қилиб тиловат қилишимизни, иймонимиз нури зиёда бўлиб, ахлоқимиз сайқалланиб, қалбимиз покланиб, руҳимиз юксалиб боришини насиб этсин! У Зот барчамизни Ўзининг ҳидоятидан айирмасин ва хотимамизни чиройли қилсин!

Абдуддоим Каҳел мақоласи асосида

Нозимжон Ҳошимжон тайёрлади

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Умар ибн Салоҳ айтади .Имом Аҳмаддан .Қалблар нима билан юмшайди, деб сўрадим. У менга бир қараб, бир муддат жим қолди. Сўнг .Нима билан дейсанми Ҳалол луқма ейиш давоми...

2277 08:00 / 29.09.2020
Шайх Нажм ибн Абдулваҳҳоб Шерозийнинг ўғли айтади .Отам ўлим ҳолатида бетоб бўлиб ётиб, менинг йиғлаётганимни кўриб қолдилар. .Сенга нима бўлди, дедилар. .Йўқ, давоми...

3436 07:00 / 01.02.2019
Ғайридин бўлган, кейинчалик исломга кирган бир аёл ўзининг исломга кириш тарихини ҳикоя қилади.Мен шифокор эдим. Менинг бўлимимда бир қари муслима аёл давоми...

6516 18:30 / 06.08.2021
Ҳошим ибн Зиёд акаси ҳақида айтади .Ало ибн Зиёд ҳар жума кечасини ибодат билан ўтказар эди. Бир кеча у мадорсизланиб қолиб, аёлига .Асмо, мен мадорсизландим. Фалон давоми...

2473 08:00 / 01.02.2021