1447 йил 17 шаъбон | 2026 йил 05 февраль, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Ўрдак шикоят қилади, бургут самодан айланади

17:00 / 18.02.2021 4064 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

У айтади:

«Аэропортдан меҳмонхонага бормоқчи бўлиб таксиларнинг олдига келдим. Насибам ўша ерда турган жуда ҳам тоза автомобиль бўлди. Унинг ҳайдовчиси ҳам жуда чиройли ва покиза кийинган эди.

Ҳайдовчи машинасидан тушиб менга орқа ўриндиқнинг эшигини очди. Мени ўтиришга таклиф қилиб қўлимга карточка тутқазиб деди: «Исмим Аҳмад. Бугун мен сизнинг ҳайдовчингизман. Юкларингизни юкхонага қўйгунимга қадар мана бу карточкадан мен кўрсатадиган хизматлар билан танишиб чиқинг».

Мен карточкани ўқий бошладим: «Аллоҳ вақтингизни саодатли қилсин! Менинг вазифам сизни имкони борича кўзлаган манзилингизга тез ва эсон-омон, зарар етказмасдан, роҳат берувчи ва муҳаббатга тўла ҳаво билан етказишдир...».

Аҳмад ўриндиққа яхши ўрнашиб олгач, машина кўзгусидан менга табассум ила боқиб сўради:

- Қаҳвага хоҳишингиз қалай? Менда оддий ва кофеинсиз қаҳва бор!

Мен ҳазиллашиб дедим:

- Раҳмат! Мен совуқ ичимликларни яхши кўраман.

У деди:

- Менда оддий газли ичимлик ҳам бор. Истасангиз шакарсиз апельсин шарбати ҳам бор.

Мен:

- Унда апельсин шарбати бўла қолсин.

Аҳмад менга апельсин шарбатини узатар экан «Бисмиллаҳ», деди. Сўнгра машинини ҳайдаб туриб деди:

- Қирқ дақиқа вақтимиз бор экан. Истасангиз мана бу радиостанцияларнинг рўйхати. Истаганингизни танлашингиз мумкин. Ёки йўлдаги кўрган нарсаларингиз ҳақида маълумот беришим ҳам мумкин. Хоҳласангиз сизни хаёлларингиз билан ёлғиз қўяман. Агар ўқишни истасангиз эрталабки газеталар ва ҳафталик журнал ҳам бор!

Мен ундан сўрадим:

- Сайидим Аҳмад! Барча йўловчиларга доимо шундай хизмат қиласизми?

Аҳмад деди:

- Афсуски, буни фақатгина икки йил олдин бошладим. Олдинлари қолган ҳайдовчилардан фарқ қилмас эдим. Аксар ҳайдовчиларнинг машиналари ювилмаган, кўринишлари бир аҳволда бўлар, улар фақат шикоят қилишар эди. «Танлаш кучи» номли ажойиб фикр ҳақида эшитиб қолдим ва ўзимни ўзгартиришга қарор қилдим. Унда «Ўрдак ёки бургут бўлиш ихтиёри ўзингда», дейилган эди. Ўрдак ўзининг ночорлигидан шикоят қилар экан. Бургут эса хурсанд бўлиб қанот қоқар, самони айланар экан. Мен секин-секин ўзимни ўзгартиришга қарор қилдим. Кўрганингиздек, мана шу даражага етиб келдим. Ўзим саодатни ҳис қиламан. Мижозларимга ҳам саодат улашаман. Бу йил киримим ҳам тўрт баробар кўпайди. Мижозларим кўп. Улар мен билан боғланиб манзилларига элтиб қўйишимни илтимос қилишади. Мен лаббай дейман».

Ўрдак бўлишдан тўхтанг. Шикоятни йиғиштиринг. Бургут каби ҳаётни бошланг. Барчанинг устидан парвоз қилинг. Бунга бирдан эришиб бўлмайди. Биринчи қадамни ташланг. Сўнгра унга иккинчисини уланг. Бир қадам, бир қадам. Ҳафтада бир қадам бўлса ҳам майли. Иншааллоҳ тезда Аллоҳнинг изни билан нима бўлишини кўрасиз.

Ёдингизда тутинг: «Албатта, токи бир қавм ўзларини ўзгартирмагунларича, Аллоҳ уларнинг ҳолини ўзгартирмайди!».

Абдулқодир Полвонов

Муаллиф
Абдулқодир Полвонов
Мавзуга оид мақолалар
Азон китоб, суннат ва ижмоъ билан собит бўлган Ислом шиоридирАбу Бакр ибн алМунзирнинг наздида жамоат намозлар учун сафарда ҳам муқимликда ҳам азон айтиш давоми...

15090 11:15 / 25.02.2019
Абу Саъийд Жуъфий айтади .Мансур Ироқ аҳлининг воизининг бундай деганини эшитдим.Куфада эдим. Бир куни кечаси тонг отди деб ўйлаб ташқарига чиққандим, қарасам, давоми...

3710 21:01 / 12.01.2019
Ушбу ёшда қиз болалар баъзи нарсаларга эҳтиёж сезишадиБиринчи Отаонасидан, муаллимларидан, тарбиячиларидан гўзал ўрнак. Бу босқичда қизлар ҳар қандай салбий давоми...

3115 09:10 / 17.09.2019
Маълумки, Исломда устоз ва мураббийларга эҳтиром беқиёсдир. Муаллимлик, мураббийлик ва устозлик мартабаси буюк шарафдир. Зеро, башариятнинг энг афзал вакиллари давоми...

5705 11:45 / 27.09.2019
Аудиолар

227952 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

146671 14:35 / 11.08.2021