1447 йил 25 шаъбон | 2026 йил 13 февраль, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Масжид қурилиши ишлари қизғин давом этмоқда...

11:01 / 02.08.2018 8490 pdf Ўқиш режими + -

Маълумки, жорий йилнинг 9 февраль куни мамлакатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан янги масжид қуриш ва унга шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф номини бериш ҳақида оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқларда хабар берилган эди.

Бугун масжидда қурилиш ишлари жадаллик билан давом этмоқда. Пойтахтнинг Чилонзор туманида барпо этилаётган ҳамда фазилатли шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф номи бериладиган масжиднинг қурилиши, унинг кўриниши кўпчиликни қизиқтириши табиий.

Лойиҳага кўра, масжид ҳудуди намозхона, аёллар намозхонаси, таҳорат хоналари, минора, 3 та кириш пештоқи, “Сўгалли Ота” мақбараси, анжуманлар саройи, ташқи ва ички фавворалар, масжид саҳни, автоуловлар учун тўхташ жойи ва ҳ.к.лардан иборат. Умумий ер майдони – 21180,0 м2.

Шунингдек, давлатимиз раҳбари ушбу ҳудудга февраль ойидаги ташрифи чоғида масжид ёнида музей бунёд этиш ва у ерда шайх ҳазратларининг умр йўлига оид қимматли маълумотлар, уларнинг илмий меросини жамлаш лозимлигини таъкидлаб ўтган эди.

Ҳудудда ўзгача чирой бахш этувчи Анжуманлар саройи, лойиҳага кўра 200 ўринга мўлжалланган бўлиб, умумий майдони 591,4 м2 ташкил этади.

Мазкур йирик иншоотнинг лойиҳачиси Karatprojekt ташкилотидир.

 Азиз ўқувчилар! Масжид қурилиши жараёни билан давомли тарзда фотолавҳаларда таништириб борамиз.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
2024 йил 8 январь куни Жидда шаҳрида Ҳаж ва умра хизматлари анжуманкўргазмасида Ўзбекистон делегацияси фаол иштирок этди. Нуфузли тадбирда Ўзбекистон мусулмонлари давоми...

3712 14:07 / 09.01.2024
2023 йил 12 октябрь куни шом намозидан сўнг .Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф, жомеъ масжидида .Расулуллоҳ mdash тинчлик элчиси, шиори остида анъанавий мавлид давоми...

1321 17:31 / 13.10.2023
Энди Heineken пиво бутилкалари Евро2020 матбуот анжуманларида мусулмон футболчилар олдига қўйилмайди. Бу ҳақда УЕФА вакили маълумот берган.Ушбу қарорни Евро2020 ҳомийси давоми...

3006 14:00 / 28.06.2021
Бугун Қозоғистоннинг НурСултон шаҳрида Маънавий ипак йўли Ислом ва ёшларrdquo IV халқаро илмийдиний конференция ўз ишини бошлади. Тадбирда Россия, Ўзбекистон, давоми...

1877 12:20 / 11.04.2019