1447 йил 29 шаъбон | 2026 йил 17 февраль, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

«Ҳаж-2024» учун янги лойиҳа ва хизматлар тақдим этилди

14:07 / 09.01.2024 3719 pdf Ўқиш режими + -

2024 йил 8 январь куни Жидда шаҳрида Ҳаж ва умра хизматлари анжуман-кўргазмасида Ўзбекистон делегацияси фаол иштирок этди. Нуфузли тадбирда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин Холиқназар ҳазратлари ва Дин ишлари бўйича қўмита раиси Содиқжон Тошбоев бевосита қатнашди. 


Тадбирда дунёнинг 80 дан ортиқ давлатларидан вазирлар, муфтийлар, ҳаж ва умра тадбирларини ташкил этишга масъул Саудия Арабистонининг идоралари ва халқаро компаниялар иштирок этди.  


Кўргазма доирасида меҳмонхона, овқатланиш, транспорт, қурбонлик, Мино, Арафот ва Муздалифа водийларида хизмат кўрсатиш бўйича замонавий лойиҳалар тақдимот қилинди. 


Ҳаж ва умра вазири Тавфиқ бин Фавзон ар-Рабиа ҳожиларга ўтган йили 20 та йирик ширкат хизмат қилган бўлса, бу йил уларнинг сони 35 тага етиши, Арофат водийларида ҳожиларга қулайлик яратиш мақсадида жами 5 млрд. риёл (1,3 млн. АҚШ доллари) сарфлангани, 14 мингдан ортиқ таҳоратхона қурилгани, ўтган йилларда 44 минг нафар ишчи зиёратчиларга хизмат қилган бўлса, бу йил уларнинг сонини 120 мингга етказилишини билдирди. 


Шунингдек, пандемиядан аввал бир йилда 8,5 миллион зиёратчи умра ибодатини адо этган бўлса, 2023 йил 13 млн. 550 минг нафар зиёратчи келганини маълум қилди.


Ушбу анжуман-кўргазма жорий йилнинг 11 январь кунига қадар давом этади.

Манба
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Мавзуга оид мақолалар
Кисва ҳақида тўлиқ маълумот

1894 22:09 / 18.07.2023
Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев мамлакатда Қурбон ҳайитини нишонлаш тўғрисидаги ҳужжатга имзо қўйди. Унга мувофиқ, Ўзбекистон мусулмонлари давоми...

3228 20:30 / 13.07.2021
9 июль. Маккаи мукаррама. Рошидияrdquo меҳмонхонаси.Айни кунларда Саудия Арабистонида ҳаж сафарида бўлиб турган Ўзбекистон фуқаролари эрта тонгдан меҳмонхона давоми...

2017 14:54 / 09.07.2023
Тошкент Ислом институти 1босқич талабаси Амина Хўжаёр 30 пора Қуръони Каримни бир кунда, бир ўтиришда ёддан ўқиб берди.Амина Хўжаёрнинг Қуръони Каримни ўқиш давоми...

3587 18:01 / 23.12.2022