1447 йил 25 шаъбон | 2026 йил 13 февраль, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Муфтий Усмонхон Алимов халқаро анжуманда иштирок этмоқда

12:20 / 11.04.2019 1876 pdf Ўқиш режими + -

Бугун Қозоғистоннинг Нур-Султон шаҳрида “Маънавий ипак йўли: Ислом ва ёшлар” IV халқаро  илмий-диний конференция ўз ишини бошлади. Тадбирда Россия, Ўзбекистон, Тожикистон, Қирғизистон республикаларининг диний раҳнамолари, шунингдек, Европанинг бир қатор мамлакатлари, жумладан Эстония, Литва, Финляндиядаги мусулмон жамиятлари раҳбарлари ҳам иштирок этмоқдалар. Халқаро конференция ишида Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ҳам қатнашмоқда. Анжуман давомида ёшлар форуми ўтказилиши ҳам режалаштирилган. Мазкур анжуман 2016 йилдан буён ўтказилиб келинади. У 2016 йил Хитой Халқ Республикасининг Урумчи шаҳрида, 2017 йил Татаристон Республикасининг Булғор шаҳрида ва 2018 йил Қирғизистоннинг Бишкек шаҳрида ўтказилган эди.

Islom.uz портали таҳририяти

Манба
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Мавзуга оид мақолалар
Японияда кам сонли мусулмонлар бўлсада, бироқ бу ерда машҳур дин Исломдир. Мусулмонларнинг аксарияти мусулмон муҳожирларга уйланиб, исломни қабул қилган давоми...

2265 16:51 / 06.10.2021
Лондон мэри Содиқ Хон Буюк Британия Бош вазири Тереза Мейни исломофиянинг янги таърифини қабул қилишга ва Косервативлар партиясидаги мусулмонларга қарши бўлган давоми...

2692 15:45 / 26.03.2019
Туркиялик Эркан Кучук мавжуд материаллардан ва хаттотлик маҳоратидан фойдаланиб, бадиий асарлар яратмоқда. Бу ҳақда islam.ru манбаси хабар берди.Эркан Кучук қўриқчи давоми...

2464 08:00 / 04.03.2021
Аввал хабар берганимиздек, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов Мусулмон донишмандлар кенгаши раиси, доктор Султон Румайсий давоми...

2577 09:15 / 04.02.2019