1447 йил 22 жумадис сони | 2025 йил 13 декабрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Масжидул Ҳаром ҳақида баъзи маълумотлар

12:45 / 21.03.2022 10492 pdf Ўқиш режими + -


1. Масжиднинг умумий майдони 1 миллион кв.метрни ташкил этади.

2. Масжид ҳудуди 2 миллион кишини сиғдиради

3. Йилига 20 миллион зиёратчини қабул қилади.

4. Тунукун 24 соат давомида очиқ бўлади.

5. Ҳеч қачон қулфланмайди.

6. 1800 та фаррош, тозалик ходимлари ишлайди.

7. 40 та электр токида ишлайдиган тозалаш машиналари ишлайди.

8. 60 та ташқи саҳнни тозалаш ускунаси бор.

9. 2000та чиқиндилар учун контейнерлар бор.

10. Масжиди Ҳарам ичида 40.000 та жойнамоз солинган бўлиб, уларнинг узунлиги жамланса, Макка ва Жидда шаҳарлари ўртасидаги масофадан 89 километрга узунроқдир.

11. 13.000 сув ҳовузчаси бўлиб, кунига тўрт маротаба тозаланади.

14. 25.000та сув сақланадиган (ёмкость) катта ҳавзалар бўлиб, улар дунёдаги энг катталаридан ҳисобланади.

15. Сув таркибини текшириб туриш учун 1000та кичик таҳлил жўмраклари ўрнатилган.

16. Масжид ҳудудида  1.700.000 дона 10 литрлик замзам сувлари қўйилган сув бурчаклари ўрнатилган.

17. Ҳарамайн китоб бурчакларида  24 соат давомида мутолаа қилиш мумкин ва улар бепул хизматдир.

18. 2000 дан ортиқ буюмларни сақлаш қутилари (камера хранения) мавжуд.

19. Ҳарам ичида юзлаб махсус музлатгич ускуналари ўрнатилган.

20. Маълумотлар бўлимидан масжиднинг қайси еридан бўлсада маълумот олиш имкони яратилган.

21. 6000 та овоз кучайтиргич ўрнатилган.

22. 4 та катта овоз ускуналари бор.

23. 50 та овоз ускуналари мутахассиси ишлайди.

24. Ҳарамда Мусҳафи шарифнинг дунёнинг 25 тилидаги таржималари мавжуд.

25. Жума хутбаси 5 турли тилларга тўғридан -тўғри таржима қилиб  узатилади.

26. Ёрдамга муҳтожларга алоҳида хизмат бўлимлари бор.

27. 10.000та оддий аравачалар бепул фойдаланишга қўйилган.

28. 400та электр аравачалар мавжуд.

29. Рамазон ойида рўзадорлар учун 4.000.000 ифторлик тайёрланади.

30. Масжидул Ҳаром ичида 50.000 та, ташқарисида 50.000 та хурмо бепул тарқатилади.

31. Ифтордан сўнг дастурхонлар бир неча  дақиқалар ичида йиғиштириб олинади.

Аллоҳим, Байтул Ҳаром - муқаддас уйингни асрагин, Уйингни ҳожилар ва умра зиёратчилари қаторида зиёрат қилишни бизга осон айла, муяссар эт!

Аллоҳим, масжиди Набавийда бўлиб, ҳабибинг Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламни қабрларини зиёрат этишни ҳам насиб эт!


Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Аввал хабар қилганимиздек, машҳур олим, муфтий Муҳаммад Тақий Усмоний ҳафизаҳуллоҳ Самарқанд бўйлаб зиёратни бошлаган эдилар.Кеча куннинг иккинчи ярмида давоми...

4985 08:30 / 17.04.2019
2023 йил 9 сентябрь куни Марокашда 7,2 магнитудали зилзила содир бўлди. Оқибатда кўплаб бинолар вайрон бўлгани, мингга яқин одам ҳалок бўлгани ва жароҳат олгани давоми...

1447 23:14 / 09.09.2023
Эрон Ислом Республикасининг Теҳрон шаҳридаги музейда Қуръони каримнинг 12 асрга тегишли нусхаси намойиш этилди. Бу ҳақда Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот давоми...

2999 14:40 / 19.12.2018
2022 йил 78 апрель кунлари Тошкент шаҳридаги Ҳазрати Имом мажмуаси майдонида .Китоб ndash камолот калити, номли илмиймаърифий китоблар кўргазмаси бўлиб ўтмоқда. давоми...

2383 14:28 / 07.04.2022
Аудиолар

213193 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

132413 14:35 / 11.08.2021