1446 йил 11 жумадис сони | 2024 йил 13 декабрь, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мўминнинг баҳори

«Ёнбошлари ётар жойдан йироқ бўлур»

20:30 / 05.01.2021 6099 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Инсон... У нимаси билан бошқа жонзотлардан мукаррам бўлди? У кимки, фаришталар унга таъзим саждасини қилдилар? Дунёда ҳамма нарса унинг хизматида, солиҳ амаллари учун абадий жаннат кутиб турибди уни... У яна ибодат қилгани сари мартабаси ошиб бораверади... Бунча марҳамат нима учун?

Шуларни ўйлар экансан, тафаккур оламига шўнғийсан. Ва қайта-қайта шукрона айтасан. Ўқиганларинг ёдингга келади: 

Ёнбошлари ётар жойдан йироқ бўлур. Роббларига қўрқув ва умидворлик ила дуо қилурлар ва ўзларига ризқ қилиб берган нарсаларимиздан нафақа қилурлар.

Бас, ҳеч бир жон улар учун қилиб ўтган амалларининг мукофотига беркитиб қўйилган кўз қувончларини билмас.

Ахир мўмин бўлган одам фосиқ бўлган одам каби бўлурми?! Тенг бўлмаслар.

Аммо иймон келтириб, солиҳ амалларни қилганларга, албатта, уларга қилиб ўтган амаллари учун зиёфат ўлароқ, жаннатул маъво бор. (Сажда сураси 16 – 19-оятлар) 

Бу ўринда Аллоҳнинг оятларига ҳақиқий иймон келтирган одамлар хос сифатлари билан ажралиб туришлари яна эслатилмоқда.

«Ёнбошлари ётар жойдан йироқ бўлур».

Мазкур мўмин бандалар кечалари бедор бўлиб, иссиқ жойларини тарк этиб, таҳажжуд намози ўқиб, ибодат қиладилар.

Тунлари уйғониб, намоз ўқишнинг фазилатлари жуда кўп. Бу иш олий мақомга эришган ҳар бир азизнинг ишидир. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ўзлари бу амални қилганлар ва умматларини ҳам таҳажжуд намози ўқишга тарғиб этганлар.

«...Роббларига қўрқув ва умидворлик ила дуо қилурлар...»

Улар доимо масъулиятни сезиб турадиган ва Аллоҳ таолонинг раҳматидан ноумид бўлмайдиган кишилардир. Мўмин бандалар ҳар доим Аллоҳнинг азобидан қўрқиб ва Унинг раҳматидан умид этиб, дуода бўладилар.

«...ва ўзларига ризқ қилиб берган нарсаларимиздан нафақа қилурлар».

Яъни фақат маънавий ва жисмоний эмас, балки молиявий ибодат ҳам қиладилар.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам саҳобаи киромларни фазилатли амалларга тарғиб қила туриб, ушбу оятни ўқиб, далил келтирганларини машҳур муҳаддис уламолар кўп ривоят қилганлар.

Имом Аҳмад ибн Ҳанбал ривоят қилган ҳадисда улкан саҳобий Муъоз ибн Жабал розияллоҳу анҳу, жумладан, қуйидагиларни айтадилар: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга сафарга чиққан эдим. Бир куни юриб бораётиб, у кишига яқинлашдим-да:

– Эй Набиюллоҳ, менга мени жаннатга киритадиган ва дўзахдан узоқлаштирадиган амалнинг хабарини беринг, – дедим. У киши:

– Батаҳқиқ, улуғ нарсани сўрадинг. Аммо у Аллоҳ осон қилган одамга осондир, – дедилар. Сўнгра давом этиб: – Аллоҳга ибодат қиласан ва Унга ҳеч нарсани ширк келтирмайсан. Намозни тўла-тўкис адо қиласан. Закот берасан. Рамазон ойи рўзасини тутасан. Байтуллоҳга ҳаж қиласан, – дедилар. Сўнгра: – Сени яхшилик эшикларига йўллаб қўяйми?! Рўза – сақловчи тўсиқдир. Сажда хатони ўчиради ва кишининг тун оғушида ўқиган намози, – дедилар-да, «...ёнбошлари ётар жойдан йироқ бўлур» оятини ва (кейинги оятни) ўқидилар».

Бас, ҳеч бир жон улар учун қилиб ўтган амалларининг мукофотига беркитиб қўйилган кўз қувончларини билмас.

Яъни ҳеч бир одам яхши амаллари эвазига жаннатда беркитиб қўйилган, кўзни қувонтирадиган мукофотлар борлигини идрок қила билмайди. Улар, риё бўлмасин деб, амалларни кечаси, махфий равишда қилганлари учун, Аллоҳ таоло ҳам уларга берадиган мукофотини махфий қилиб, беркитиб қўйган.

Имом Бухорий ушбу ояти карима ҳақида Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан қуйидаги ривоятни келтирган эканлар:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳ таоло: «Мен солиҳ бандаларим учун кўз кўриб, қулоқ эшитмаган ва башарнинг хаёлига ҳам келмаган нарсаларни тайёрлаб қўйдим», – деган», – дедилар». Сўнгра Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу: «Агар хоҳласангиз, «Бас, ҳеч бир жон улар учун...» оятини ўқинглар», – деди».

Албатта, Аллоҳга иймон келтириб, яхши амалларни қилиб, юқоридаги сифатларни ўзида жамлаган кишилар мазкур мукофотларга сазовор бўладилар. 

Ахир мўмин бўлган одам фосиқ бўлган одам каби бўлурми?! Тенг бўлмаслар.

Мўминга ҳам, фосиққа ҳам ўзига яраша муомала қилинади. Албатта, уларга ҳеч қачон бир хил муомала қилинмайди. 

Аммо иймон келтириб, солиҳ амалларни қилганларга, албатта, уларга қилиб ўтган амаллари учун зиёфат ўлароқ, жаннатул маъво бор.

Улар иймонлари ва қилган яхши амаллари мукофотига жаннатдан жой оладилар.

Ёнбошларимизни ётар жойимиздан йироқ қилиш учун қиш тунлари қулай фурсатлардандир. Уни ғанимат билиш эса эртамизни ўйлашимиздан дарак беради.

Аллоҳ таоло ҳаммамизни таҳажжуд ўқийдиганлардан, унда бардавом бўладиганлардан қилсин, мукофотига жаннатул маъвода бўлишга сазовор этсин.  

 

«Тафсири Ҳилол» китоби асосида тайёрланди

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Мавзуга оид мақолалар
Ойнадан қор парчаларининг ўйноқлаб тушишини, шиддат билан ёғаётган ёмғирни кузатиб ўтирираркансиз, беихтиёр Роббим, қудратинг олийrdquo дейсиз. Аллоҳнинг кўзимиз давоми...

4993 15:00 / 31.12.2020
Эрталаб иш, ўқиш ёки бошқа бир сабаб билан йўл четида кетиб бораркансиз, кузнинг оёғингиз остига тўшаган гилами ndash олтин япроқларга бефарқ ўтиб кетмасангиз керак. давоми...

3266 15:00 / 27.11.2020
Қишнинг кўпи кетиб ози қолдиhellip Энди тунларни аввалгидек узуун демай қўйдик. Эътибор берсангиз, саҳарларда бироз илиқ, ёқимли тонг нафаси сезилиб қоляпти.Аммо давоми...

4993 19:07 / 01.02.2019
Нуриддин Маҳмуд Занги фақирлар ва мискинларга, хоссатан, илм толибларига кўп инфоқ қилаётгани, уларни кўпроқ дуосини олишга интилаётганини кўрган яқинлари уни бу давоми...

1932 10:19 / 19.01.2022
Аудиолар

136833 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

56927 14:35 / 11.08.2021