1447 йил 22 жумадис сони | 2025 йил 13 декабрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мўминнинг баҳори

Амалдан сўнг нафсни ҳисоб-китоб қилиш

17:00 / 23.12.2020 4729 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Узун қиш кечаларини телевизор қаршисига мукка тушиб маза-бемаза нарсаларни кўриб ўтказманг. Ойнадан ташқарига қараб ёғаётган қор парчаларини ёки ёмғир томчиларини санаб ўтириш ҳам ярамайди. Хаёлингизни телевизор олиб қочмасин. Узоқларга термулиб хаёлга ҳам берилманг. Келинг, унинг ўрнига хуфтон намозидан кейинги вақтни муҳосабага ажратамиз. Муҳосаба нима дейсизми?

Муҳосаба нафсни тергаб туришдир. Энди қуйидагиларни яхшилаб ўқинг. Ва, албатта, бу амални бажаришга ҳаракат қилинг.

Нафсни тергаб туриш ниҳоятда фазилатли ишдир. Бу ишга Аллоҳ таоло амр қилган.

Аллоҳ таоло Ҳашр сурасида марҳамат қилади:

ﭝ ﭞ ﭟ ﭠ ﭡ ﭢ ﭣ ﭤ ﭥ ﭦ

«Эй иймон келтирганлар! Аллоҳга тақво қилинглар! Ҳар бир жон эртанги кун учун нима тақдим қилганига назар солсин» (18-оят). 

«Эртанги кун»дан мурод, қиёмат. Қиёмат нисбатан жуда яқин вақт, шунинг учун ҳам у «эрта» дейилади. Демак, ҳар бир инсон қиёмат куни учун нима иш қилганини ўйлаб қўйиши керак.

Албатта, қиёмат куни мол-дунё, мансаб, насаб, ёр-дўст ёрдам бера олмайди, балки иймон, Ислом ва қилинган яхши амаллар ёрдам беради. Шунинг учун ҳар бир одам қиёматга тайёргарлигини кўриб қўйиши керак.

Бунда ўтган ишларни ҳисоб-китоб қилиб туришга амр бор. Шунинг учун ҳам ҳазрати Умар розияллоҳу анҳу: «Ҳисоб-китоб қилинишингиздан олдин ўзингизни ўзингиз ҳисоб-китоб қилинг. Амалларингиз тортилишидан олдин ўзингиз тортинг», деган.

Ҳазрати Умар розияллоҳу анҳу кеч кирса, ўз оёғига дарра билан ура туриб: «Бугун нима иш қилдинг?» дер экан.

Маймун ибн Меҳрон дейди: «Ўзини ўзи шеригидан кўра қаттиқроқ тергамаган одам тақводорлардан бўла олмайди. Ишни қилиб бўлгандан кейин шериклар бир-бирларини тергайдилар-ку!»

Абдуллоҳ ибн Саломнинг бир кўтарим ўтин орқалаб кетаётганини кўрганлар: «Эй Абу Юсуф! Болаларинг ва ғуломларинг кўтарса ҳам бўларди?!» дедилар.

«Нафсимни текшириб кўришни ирода қилдим. Ёқтирармикан ёки йўқ!» деди у.

Ҳасан Басрий: «Мўмин киши ўз нафсини Аллоҳ таоло учун тергаб туради. Бу дунёда ўзларини тергаб турган қавмларнинг у дунёда ҳисоби осон бўлади. Бу дунёда ишни ҳисоб-китобсиз қилганларнинг ҳисоби қиёмат куни машаққатли бўлади», деган.

«Ва маломатчи нафс билан қасам» оятининг тафсирида Ҳасан шундай деган: «Мўминнинг фақат нафсини маломат қилиб турганини кўрасан: «Бу сўзим ила нимани ирода қилдим?», «Бу еганим ила нимани ирода қилдим?», «Бу ичганим ила нимани ирода қилдим?..» Фожир эса ўзини ўзи тергамай кетаверади».

Демак, мўмин киши ҳар куни бажарган ишларини, гапирган гапларини, эшитган сўзларини, қуйингки, бутун танаси билан амалга оширган ишларини бир-бир ўзи назоратидан ўтакзиши, хайрли ишига Аллоҳга ҳамд айтиб, хатолари учун Аллоҳга истиғфор айтиб турса, бу худди устозларимиз айтгандек охиратга чин маънода ҳозирлик кўришни йўлга қўйган бўлади, иншааллоҳ.

«Нақшбандия: вазифалар, зикрлар» китобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Мавзуга оид мақолалар
Қиш кунлари бир киприк қоққунча ўтиб кетади. Жуда ҳам қисқалиги сабаб кўп ишларга улгурмай ҳам қоламиз. Аммо шу қисқа фурсатда қанча кўп савоб олиш имкони бўлса, давоми...

28719 11:00 / 10.01.2023
Ҳадиси шарифда ривоят қилинганки, сафарга чиққан бир одам билмасдан қабр устига капа тикиб олади. Кейин қабр ичидаги инсон Таборак сурасини охиригача қироат давоми...

170791 13:30 / 10.01.2019
Нафл намозларнинг тури кўп. Аммо кўнгил тусаганда икки ракат намоз ўқиб, ҳузурланишдек роҳат борми бу дунёда Тунда ширин уйқудан уйғониб, таҳажжуд намози ўқишнинг давоми...

66057 17:17 / 18.12.2020
Қишнинг кўпи кетиб ози қолдиhellip Энди тунларни аввалгидек узуун демай қўйдик. Эътибор берсангиз, саҳарларда бироз илиқ, ёқимли тонг нафаси сезилиб қоляпти.Аммо давоми...

5889 19:07 / 01.02.2019
Аудиолар

213141 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

132362 14:35 / 11.08.2021