1447 йил 4 Рамазон | 2026 йил 22 февраль, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Гуноҳи кабиралар

Рамазонда узрсиз рўза тутмаслик

17:00 / 24.01.2019 4123 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Аллоҳ таоло буюрадики:

«Эй мўминлар, тақволи кишилар бўлишингиз учун сизлардан илгари ўтганларга фарз қилингани каби сизларга ҳам саноқли кунларда рўза тутиш фарз қилинди. Энди сизлардан бирон киши хаста ёки мусофир бўлса, у ҳолда (рўза тутолмаган кунларининг) саноғини бошқа кунларда тутади...» (Бақара сураси, 183–184).

Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Ислом беш нарса асосига бино қилинган: Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ ҳамда Муҳаммад Унинг бандаси ва элчисидир, деб гувоҳлик бериш, намозни қойим қилиш, закот бериш, Каъбани ҳаж қилиш ва рамазонда рўза тутиш» (Муттафақун алайҳ).

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Ким рухсатсиз ва касал бўлмай туриб, рамазонда бирон кун рўза тутмаса, гарчи бир умр рўза тутса ҳам, ўша бир куннинг қазосини ўтай олмайди» (Термизий ривояти).

Ибн Аббос розияллоҳу анҳумо Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга нисбат бериб айтган эканларки: «Ислом ришталари (таянчлари) ва дин қоидалари учтадир. Ислом асослари ҳам улар устига барпо бўлган. Улардан биронтасини тарк этган киши ўша ишга куфр келтирган бўлиб, қони ҳалолдир. Улар: Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ, деб гувоҳлик бериш, фарз намозлари ва рамазон рўзаси» (Абу Яъло ривояти, ҳасан ҳадис).

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Ухлаб ётган эдим. Ёнимга икки киши келиб билакларимдан тутди-да, мени чиқиш қийин бўлган тоғ олдига олиб боришиб, унга чиқинг, дейишди. «Тоқатим етмайди», деган эдим. «Сизга чиқишни осон қилиб қўямиз», дейишди. Мен кўтарилиб тоғнинг текис жойига (устига) етганимда кучли шовқин эшитилди. «Бу қанақа шовқин?» деб сўраган эдим, улар: «Бу дўзахийларнинг фарёди», деди. Сўнг мени у ердан олиб кетишди. Бир жойда оёқларидан осиб қўйилган, лунжлари йиртилиб, қон оқиб турган қавмга дуч келдим. «Ким улар?» деб сўраган эдим. «Улар рўзалари ниҳоясига етмай туриб ифтор қиладиган кимсалардир», дейилди (Ибн Ҳузайма, Ибн Ҳиббон ривояти).

Нахаъий рамазоннинг рўза тутилмаган ҳар бир куни учун уч минг кун рўза тутиб беришни вожиб деб билганлар.

Саид ибн Мусайяб: «Ҳар бир кун ўрнига ўттиз кун рўза тутиб бериш вожиб» деган бўлсалар, Имом Моликнинг устози Робийъа розияллоҳу анҳу: «Ҳар бир кун эвазига, ўн икки кун рўза тутади», деганлар.

«Гуноҳи кабиралар» китобидан

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Бешинчи гуноҳи кабираАллоҳ таоло айтади.Ёмон макрҳийла эса фақат ўз эгаларини ўраб ҳалок қилур, Фотир сураси, 43оят.Яъни, ёмон макрҳийланинг касофати макр қилган, давоми...

6041 14:05 / 15.11.2018
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Зино қилувчи зино қилаётган вақтида мўмин бўлмайди, деб огоҳ қилганлар. Саҳиҳи Бухорий. Имом Бухорий раҳматуллоҳи алайҳ давоми...

2083 14:07 / 18.12.2024
Аллоҳ таоло айтади.Эй мўминлар, хамр маст қиладиган ичимлик ичиш,қимор ўйнаш, бутлар яъни, уларга сиғиниш ва чўплар яъни, чўплар билан фолбинлик қилиш шайтон давоми...

5315 15:02 / 13.07.2019
Аллоҳ таоло айтади.Бирон пайғамбар учун урушдан тушган ўлжаларга хиёнат қилиш жоиз эмас. Ким хиёнат қилса, қиёмат кунидаАллоҳнинг ҳузурига қилган хиёнати билан давоми...

3869 11:35 / 10.06.2019
Аудиолар

232627 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151080 14:35 / 11.08.2021