1447 йил 27 шаъбон | 2026 йил 15 февраль, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Тошкент ислом институти ўқитувчилари Топкапи Саройи кутубхонасига ташриф буюришди

16:00 / 24.01.2019 2995 pdf Ўқиш режими + -

Аввалроқ, қўлёзмалар фондига эга бўлган Туркия давлатидаги йирик кутубхоналар, илмий тадқиқот марказлари ва музейларнинг тажрибаларини ўрганиш мақсадида Ўзбекистон мусулмонлари идораси бўлим мудирлари, Тошкент ислом институти ўқитувчилари Муҳаммад Аюбхон Ҳомидов ва Камолиддин Маҳкамов хизмат сафари билан ушбу мамлакатга ташриф буюрганлари ҳақида хабар берилган эди.

Яқинда Диний идора мутахассислари Топкапи Саройига Истанбул муфтийлиги вакиллари ҳамроҳлигида ташриф буюрдилар. У ерда Топкапи Саройи кутубхонасининг ходими Гоксел Эрдоған ва Топкапи Саройи қўлёзмалар кутубхонаси ходими Рамазан Актемур билан учрашув ўтказилди.

Сарой кутубхона ходими кутубхонадаги қўлёзмалар фонди, китобларнинг сақланиш ҳолати ва баъзи қадимий мусҳафларнинг факсимил нусхалари билан таништирди. Учрашувда нодир қўлёзмаларни сақлаш, уларга ишлов бериш масалалари юзасидан муҳокама ўтказилди.

Ўзбекистон делегацияси томонидан Топкапи Саройи кутубхонасига Ҳазрати имом ва ЎМИ фотосуратлари тўплами ҳадя қилинди.

Islom.uz портали таҳририяти


Манба
islaminstitut.uz
Мавзуга оид мақолалар
Адабиёт бўйича 2021 йилги Нобел мукофоти лауреати Буюк Британияда яшовчи танзаниялик Абдулраззоқ Гурнага тақдим этилди. Бу ҳақда Швеция Қироллик Фанлар академияси давоми...

2097 15:40 / 08.10.2021
Маълумки, жорий йилдан бошлаб шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг китоблари қорақалпоқ тилига таржима қилиниб, нашр этила бошланди. Жумладан .Иймон,, давоми...

4834 14:05 / 03.12.2019
Пандемия шароитида мамлакатимизда коронавирус инфекцияси тарқалишини олдини олиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан 20202021 ўқув йили учун давоми...

2256 10:01 / 13.09.2020
Мамлакатимиз зиёратчилари Маккаи мукаррамага етиб келгач, замонавий ва барча қулайликларга эга бўлган .Рошидия,, .Аброж Дана,, .Лаба Дарна, ва .Руба алҲижаз, давоми...

2289 13:53 / 10.06.2023