1447 йил 26 ражаб | 2026 йил 15 январь, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Чиройли танбеҳ

09:00 / 15.07.2022 6182 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ўшанда ёшим ўн иккида эди. Тирикчилик илинжида уйма-уй юриб газета тарқатар эдим. Ҳозир исмини эслолмайдиганим кекса бир аёл менинг мижозим эди. Ўша аёл кечира билиш ҳақида жуда чиройли ва унутилмас сабоқ бердики, мен ҳам кун келиб кимгадир айни ҳиссиётларни шундай гўзал тарзда туҳфа этишга ҳаракат қиламан.

Зерикарли шанба куни эди. Дугонам билан ўша аёлнинг уйи орқасидаги боғчада бир бурчакка яшириниб олганча томга тош ота бошладик. Қўлимиздан учган тошлар тунукадан думалаб пастга тушишини осмондан думли юлдуз тушаётганини томоша қилгандек кузатиб завқланардик. Олдимдаги думалоқ тошни бор кучим билан томга ирғитдим. Аммо бу сафар тош томга эмас, эшикнинг ойнасига тегди. Қарсиллаган товуш эшитилган заҳоти, яширинган жойимиздан дик туриб, ура қочдик. Кекса аёл бизни кўриши мумкин эмасди. Жазоланишимни ўйлаб қўрқувдан туни билан ухлай олмадим.

Эртаси куни газетани бериш учун ўша кекса аёлнинг уйига борганимда, одатдагидек самимий табассум билан ҳол-аҳволимни сўради. Аммо мен айбдорона қиёфада унинг юзига қарай олмасдим. Аёлга синган ойна учун жамғараётган пулимдан беришни ўйладим.

Уч ҳафтадан кейин маблағим етти долларга етди. Бир қоғозга “Ойнангизни синдирганим учун хижолатдаман. Умид қиламанки, бу пул янги ойна олиб қўйиш учун етади” деб ёздиму, уни пул билан конвертнинг ичига қўйдим. Кечки пайт қоронғу тушишини кутиб, конвертни кекса хонимнинг почта қутисига ташладим. Бир зумда руҳим енгил тортди. Энди аввалгидек кекса хонимнинг кўзларига қарай олишимни ўйлаб ичим севинчга тўлди. Эртаси куни эшигига бориб, газетасини узатгандим у ҳар доимгидек мени жилмайиб қарши олди. Мен ҳам унга жавобан кўзларига қарадим. Ортимга қайтганимда, кекса аёл:

– Қизим, бир дақиқа тўхта, хаёлимдан кўтарилибди, бу ширинликлар сенга, – деди ва қўлидаги халтани узатди.

Уйдан узоқлашар эканман, мазза қилиб ширинликларни ея бошладим. Бир нечта ширинлик еганимдан сўнг халтадаги конвертга кўзим тушди. Ичида қисқа жумла ёзилган хат ва унга илова қилинган етти доллар бор эди: “Сен билан фахрланаман, қизим!”...

Умида АДИЗОВА тайёрлади

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Европа зулматли ўрта асрларrdquoни бошидан кечираётган бир пайтда мелодий йил ҳисоби бўйича 610 санада Аллоҳ таоло Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламни пайғамбар давоми...

1978 08:04 / 01.07.2019
Ҳалол луқма ортиданХалаф ибн Тамим айтади .Иброҳим ибн Адҳамдан .Эй Иброҳим, қанча вақтдан буён Шомдасиз, деб сўрадим. У .Йигирма тўрт йилдан бери. Лекин бу ерга давоми...

1935 08:18 / 27.04.2020
Аллоҳ таоло Ҳудrdquo сурасида.Ер юзида ўрмалаган нарса борки, уларнинг ризқи Аллоҳнинг зиммасидадир. У уларнинг турар жойларини ҳам, борар жойларини ҳам билур. давоми...

3734 17:05 / 07.11.2018
Ҳаётда турли вазият юзага келиб, қаршимиздан биз кутмаган муаммоларчиқиб қолади. Ана шундай муаммолар ечим сифатида гоҳида бировдан қарз сўрашга мажбур бўламиз. давоми...

5878 15:05 / 26.10.2019