1447 йил 24 ражаб | 2026 йил 13 январь, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Қарзингизни қачон тўлайсиз?

15:00 / 18.11.2020 2024 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Савол:

Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қарздор одамга жаноза ўқимаганлар деб эшитган эдим. Шу қанчалик рост? Фирибгар одам бўйнида катта қарз билан вафот этса, гувоҳлари бўлса укаси ёки отасидан ҳақини сўраса бўладими?

Жавоб:

Ва алайкум ассалом!

1)

عَنْ جَابِرٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ قَالَ: كَانَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ لَا يُصَلِّي عَلَى رَجُلٍ مَاتَ وَعَلَيْهِ دَيْنٌ، فَأُتِيَ بِمَيِّتٍ، فَقَالَ: أَعَلَيْهِ دَيْنٌ؟ قَالُوا: نَعَمْ دِينَارَانِ، قَالَ: صَلُّوا عَلَى صَاحِبِكُمْ، قَالَ أَبُو قَتَادَةَ: هُمَا عَلَيَّ يَا رَسُولَ اللهِ، فَصَلَّى عَلَيْهِ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ ، فَلَمَّا فَتَحَ اللهُ عَلَى رَسُولِهِ قَالَ: أَنَا أَوْلَى بِكُلِّ مُؤْمِنٍ مِنْ نَفْسِهِ، فَمَنْ تَرَكَ دَيْنًا فَعَلَيَّ قَضَاؤُهُ، وَمَنْ تَرَكَ مَالًا فَلِوَرَثَتِهِ. رَوَاهُ الْخَمْسَةُ

Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам зиммасида қарзи бўла туриб ўлган одамга жаноза намози ўқимас эдилар. Бир маййит олиб келинди. Бас, у зот:

«Унинг зиммасида қарз борми?» дедилар.

«Ҳа, икки динор», дейишди.

«Соҳибингизга ўзингиз жаноза ўқинг», дедилар.

«Ўша икки динор менинг зиммамга, эй Аллоҳнинг Расули», деди Абу Қатода. Шунда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам у(маййит)га жаноза ўқидилар. Аллоҳ Ўз Расулига фатҳ ато қилганидан кейин:

«Мен ҳар бир мўмин учун унинг ўзидан ҳам яқинман. Ким қарз қолдирса, уни адо этиш менинг зиммамда. Ким мол тарк қилса, меросхўрларига», дедилар».

Бешовлари ривоят қилишган.

Бу ҳадиси шариф зиммасида қарзи бўлатуриб ўлиш ўзига яраша муомала талаб қилишини кўрсатади.

Ушбу ҳадисга амал қилган ҳолда, ҳозирда ҳам ҳар бир маййитга жаноза намози ўқишдан олдин унинг қарзи бор-йўқлиги сўралади. Унинг қарзларини яқин кишилардан бири ўз зиммасига олганидан кейингина жаноза намози ўқилади. Шариат ҳукми бўйича бирор маййитнинг қарзини ўз зиммасига оладиган киши топилмаса, унинг қарзи хазинадан узилади. Хазина бўлмаган жойларда мазкур қарз шу ерлик мусулмонларнинг закотидан адо этилиши мумкин.

Аммо бугунги кунимизда бу шаръий ҳукмни ҳам ўз фойдасига ўзича талқин қиладиганлар топилди. Баъзи одамлар оқибатини ўйламай, катта миқдорда қарз олишни ўзларига эп кўрмоқдалар. Биладиган кишилар уларга қарзни узишни ҳам ўйлаш кераклигини эслатсалар, «Жанозамизда қарзимизни бирорта одам ўз зиммасига олса, қутулиб кетамиз», деган гапни айтмоқдалар. Лекин асл ҳақиқат уларнинг хом хаёлларидаги каби эмас. Маййитнинг қарзини биров зиммасига олса, жаноза ўқилади. Аммо бу ўша маййит қарздан тамоман қутулди, дегани эмас. («Қарз» китобидан). 

2) http://savollar.islom.uz/savol/103186

Валлоҳу аълам!

Манба: savollar.islom.uz

Муаллиф
Зикр аҳлидан сўранг
Мавзуга оид мақолалар
Сиз кўриб турган, .Омадли қул, деб номланган мазкур портрет оддий сурат эмас. Бу портрет 1733 йилда инглиз рассоми Уилям Ҳоар томонидан чизилган. Айни пайтда давоми...

2019 20:00 / 29.04.2020
Туркчадан таржимаПрофессор доктор Адҳам Жамил ўғли, ибратли бир ҳаётий воқеани шундай ҳикоя қилади. Уни сизга ҳавола қилмоқчиман. Биз яшаётган ҳаёт билан давоми...

11100 16:56 / 24.11.2019
Савол рўза тутмасликка узрли кишиларнинг узрлари тугаса, нима қилишади Жавоб узрлари сабабли неча кун рўза тута олишмаган бўлса, ўша кунларнинг қазосини давоми...

3868 03:30 / 14.03.2024
Ислом шариатида буюрилган маълум бир амал ўрнига мол сарфлаш .фидя, дейилади. Бунинг учун шариатда кўрсатилган узрли сабаблар мавжуд бўлиши лозим. Масалан, давоми...

4465 10:10 / 29.05.2019