1447 йил 26 шаъбон | 2026 йил 14 февраль, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Баъзи орифларнинг Қуръондан таъсирланишлари

15:10 / 09.06.2019 5214 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Зуннун Мисрий раҳимаҳуллоҳдан ҳикоя қилинади: «Аллоҳнинг Байтини ҳаж қилиш мақсадида йўлга чиқдим. Сафар асносида йўлдан адашдим. Бир пайт йўл устига ташлаб қўйилган кишига кўзим тушди. У шу туришда ўлимини кутиб яшаётгандек эди.

Бориб, салом бердим. Саломимга алик олди. «Ёнингизда туришимни хоҳлайсизми?» деб сўрадим. «Сени нима қиламан?» деди ҳайрон бўлиб. «Сизга суҳбатдош, улфат бўламан» дедим. «Сенда мен учун қанақа улфатлик бор?!» деб сўради. «Агар бемор бўлсангиз, хизматингизда бўламан» дедим. У: «Менга Кифоя қилувчи, Рост сўзловчи, аҳволимни Билувчи Зот бор. Ким Уни Дўст деб билмаса, ундай кимсага бошқа улфат, суҳбатдош, дўст йўқ», деди.

«Менга яхшилик турларидан бирортасини ўргатинг ёки бирор насиҳат қилинг, эшитиб, амал қилай», дедим. Шунда у бошини кўтариб менга қаради ва: «Эй биродарим! Ўзингни ўз нафсингдан сақла! Қалбингга бирор иллат киришидан эҳтиёт бўл! Агар бир маъсиятни қилмоқчи бўлсанг, бошингни юқорига кўтар! Кимга қарши бўлаётганингни, Кимга журъат қилаётганингни, Кимга қарши уруш бошлаётганингни бил! Аллоҳга исён қилган кимса, Унга қарши урушган кимса бўлиб қолишини билмайсанми?! Қилиб турган солиҳ амалларингда бардавом бўл! Белингни маҳкам боғла! Сени бу дунёдан кетказилишидан олдин ўзинг Аллоҳ сари юзлан! Жаҳаннам муридларнинг кечаларини бедор қилганини, обидларнинг қалбларини жароҳатлаганини билмайсанми?! У Зот Ўз Китобида уларни мақтаб шундай деган:

كَانُوا قَلِيلاً مِّنَ اللَّيْلِ مَا يَهْجَعُونَ

«Улар кечалари оз ухлар эдилар».

 

وَبِالْأَسْحَارِ هُمْ يَسْتَغْفِرُونَ

«Ва улар саҳарларда истиғфор айтар эдилар» (Зарият сураси, 17–18-оятлар).

У ушбу оятларни ўқидию, қичқириб юборди. Шу заҳоти жони узилиб, ерга ётиб қолди. У кишига ўхшаган етук кишини кўрмадим. Аллоҳ раҳматига олсин!»

Таржимон
Нозимжон Ҳошимжон
Калит сўзлар: Қуръон Зуннун Мисрий
Мавзуга оид мақолалар
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам.Аллоҳ таоло .Одам боласининг ҳамма амали ўзи учун, фақат рўза Мен учундир ва унинг давоми...

3079 19:00 / 26.04.2020
Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади .Умар розияллоҳу анҳу Бадрда қатнашган улуғ саҳобалар билан бирга мени ҳам ҳузурига киритар эди. Уларнинг давоми...

1985 08:00 / 08.01.2021
Ҳар бир соҳада бўлганидек, мўмин кишининг ризқ борасида ҳам ўз қараши бўлади. Ризқнинг манбаи қаерда Ризқни ким яратади ва уни махлуқотларга ким етказади Мўмин давоми...

9373 12:10 / 24.04.2019
Намл сурасининг 82оятида айтилган ердан чиқадиган ҳайвон ҳақида бир оз маълумот берсангиз.Жавоб Бисмиллаҳир Роҳманир РоҳиймСаволда зикр қилинган ҳайвон давоми...

5417 21:13 / 03.11.2018