1447 йил 17 шаъбон | 2026 йил 05 февраль, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Референдум Моро мусулмонлари фойдасига ҳал бўлиш арафасида

18:00 / 22.01.2019 2594 pdf Ўқиш режими + -

Кенг миқёсли мухторият учун олиб борилган узоқ йиллик кураш ниҳоят бугунга келиб Моро мусулмонлари фойдасига ҳал бўлиш арафасида турибди. 21 январь куни Филиппин жанубидаги Минданао ороли Котабато шаҳридаги Бангсаморо (Моро) мусулмонлари тақдири учун тарихий референдум ўтказилди. Референдум шартига Морога кенг миқёсли мухторият мақоми бериш масаласи киритилган эди.  Дастлабки олинган маълумотларга кўра, 80 фоиз сайловчи Моро мухториятини маъқуллаб овоз берган, деб хабар беради haber7.com ахборот сайти.

Моро масаласи анча вақтдан буён Филиппин кун тартибида турар эди. Асосан мусулмонлар истиқомат қиладиган Моро вилояти XVI асрнинг биринчи чорагидан бери ўз эркинлигини сақлаб қолиш йўлида курашиб келади. 1898 йилда америкаликлар томонидан босиб олиниб, кейинроқ 1946 йилда Филиппин томонидан қўшиб олинган Моро 2018 йилнинг июлида расмий Манила ҳукумати билан кенг миқёсли мухторият олиш учун реферндум ўтказиш ҳақида якуний келишувга эришган эди. Кеча ўтказилган рефердум ушбу келишувнинг натижаси ҳисобланади.

 Маълумотларга қараганда, референдумда салкам 3 млн сайловчи қатнашган. Тахминий ҳисоб-китобларга кўра, сайловчиларнинг 80 фоизи Моро мухторияти учун розилик билдириб овозини берганлар, расмий маълумот эртага эълон қилинади. Агар референдум натижаларига кўра ҳақиқатдан ҳам Морога мухторият мақоми бериладиган бўлса, 29 йилдан буён мавжуд бўлиб келган Мусулмон Минданао мухтор вилояти бекор қилиниб, ўрнига Мусулмон Минданаода кенг миқёсли ваколатга эга бўлган Бангсаморо мухтор вилояти номи билан янги маъмурий ҳудуд ташкил этилади.

Islom.uz портали таҳририяти

Мавзуга оид мақолалар
Ўзбекистонда Қурбон ҳайити расман 9 июль санасида нишонланадиган бўлди. Байрам муносабати билан 912 июл кунлари ишланмайдиган ва қўшимча дам олиш кунлари ҳам давоми...

1919 11:30 / 08.07.2022
.Ҳилол, нашриётматбааси ҳамда Ислом.уз портали жамоаси Тошкент ислом институт ректори Уйғун домла Ғафуровнинг волидаи муҳтарамалари Дилбар ҳожи она вафотлари давоми...

1604 11:45 / 02.11.2020
Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги олий диний таълим муассасаларида 20212022 ўқув йили бўйича қабул имтиҳонлари ижодий имтиҳон ва тест синови шаклида давоми...

2406 13:30 / 18.07.2021
Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котиби Антониу Гутерриш бутун дунё мусулмонлари билан бирдамлик изҳор этиб, Қуръони каримнинг таҳқирланишини қоралади, деб давоми...

1479 01:09 / 26.07.2023