1447 йил 17 шаъбон | 2026 йил 05 февраль, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Байрам кунлари Тошкентда автобус ва метро ҳаракати тартиби маълум қилинди

11:30 / 08.07.2022 1918 pdf Ўқиш режими + -

Ўзбекистонда Қурбон ҳайити расман 9 июль санасида нишонланадиган бўлди. Байрам муносабати билан 9-12 июл кунлари ишланмайдиган ва қўшимча дам олиш кунлари ҳам маълум қилинди.
«Тошшаҳартрансхизмат» АЖнинг хабар беришича, шаҳар автобусларининг ҳаракати қуйидаги тартибда ташкил этилади:

9 июль шанба (байрам) ва 10 июль якшанба куни – якшанба кунлари учун тасдиқланган жадваллар асосида;

11 июль душанба ва 12 июль сешанба (қўшимча дам олиш кунлари) – шанба кунлари учун тасдиқланган жадваллар асосида.

Шунингдек, «Тошкент метрополитени» ДУК ҳам байрам кунларидаги иш вақтларини эълон қилди. Унга кўра, 9 июлда метро поездлари тонгги соат 04:00 дан кечки 00:00 га қадар, 10, 11 ва 12 июль кунлари эса дам олиш куни учун тасдиқланган жадвал асосида соат 05:00 дан 00:00 гача ҳаракатланади.

«Тошкент метрополитени» масъул ходими Kun.uz’га берган маълумотга кўра, одатий иш кунларда метро поездлари ўртача 3-4 дақиқа, дам олиш кунлари эса йўловчилар кам бўлиши ҳисобига 7-8 дақиқа оралиғида қатнайди.

Манба
Kun.uz
Мавзуга оид мақолалар
2024 йил 13 сентябрь куни Ислом дунёсининг машҳур олими, фазилатли шайх Мустафо Абу Сулаймон Надвий ҳазратлари ва улар бошчилигида делегация Бухорои шарифнинг давоми...

1758 17:42 / 14.09.2024
Muslimat.uz сайти, Bintu Sodiq ҳамда Muallim media ижтимоиймаърифий каналлари раҳбари Одинахон Муҳаммад Содиқ томонидан Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф хотирасига бағишланган давоми...

2041 19:30 / 24.05.2022
Юртимизда айни кунларда кўнгилларга сурур, қалбларга ҳузур, кўзларга нур улашувчи яна бир янги нашр ndash .Илм ва одоб, журнали чоп этилишига тараддуд кўрилмоқда..Илм давоми...

3522 14:02 / 11.10.2018
Қўшма Штатлардаги бир юз қирқ демократ сенатор мамлакатга дин асосида киришни тақиқловчи, камситувчи қонунларнинг олдини олишга қаратилган қонун лойиҳасини давоми...

2536 08:00 / 01.03.2021