1447 йил 26 шаъбон | 2026 йил 14 февраль, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

БМТ мусулмонларга нисбатан камситишларни қоралади

01:09 / 26.07.2023 1493 pdf Ўқиш режими + -

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котиби Антониу Гутерриш бутун дунё мусулмонлари билан бирдамлик изҳор этиб, Қуръони каримнинг таҳқирланишини қоралади, деб ёзади Ғарб матбуоти.

Антониу Гуттеришнинг матбуот котиби Стефан Дюжаррик ўз баёнотида “Бош котиб кескинликни кучайтирувчи ҳамда дискриминация ва экстремизмни рағбатлантирадиган муросасизлик, зўравонлик ва исломофобия амалиётларини қоралайди” дея таъкидлади.

Гутерриш Инсон Ҳуқуқлари Кенгашининг “камситиш, душманлик ёки зўравонликка чорловчи диний нафратга қарши курашиш” бўйича таклиф қилинган резолюциясини тўлиқ қўллаб-қувватлаши ҳақида маълум қилди.

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Инсон Ҳуқуқлари Кенгаши  Қуръонни таҳқирлаш ҳаракатларини қоралаб, айбдорларни жавобгарликка тортишга чақирди. Бу ҳақда, 12 июль куни Женевада бўлиб ўтган Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашнинг 53-сессиясида Ислом ҳамкорлик ташкилоти ташаббуси билан ўтказилган тезкор муҳокама якунлари бўйича қабул қилинган резолюцияда айтилди. Аммо бу резолюция Ғарб давлатлари кенгаши томонидан рад этилди.

Манба: AzonUZ (https://t.me/azon_official)

Мавзуга оид мақолалар
Бугун, 5 июнь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла ҳазратлари Жазоир республикасининг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси давоми...

1586 19:48 / 05.06.2023
1979 йилда Каъбатуллоҳнинг олтин эшигидаги ёзув ва безакларни ватандошимиз Абдураҳим Амин Бухорий 19171993 йй. .сулс, хатида ёзиб берган. У 1917 йил Қўқон хонлиги ҳудудида давоми...

1910 14:15 / 22.05.2024
Суриялик беш ёшли қиз Сари Аззам аутизм касаллигига қарамай, Қуръони Каримни тўлиқ ёд олди. Шунингдек, у бир нечта тилларни ҳам ёд олган.Унга икки ёшида аутизм давоми...

1625 15:00 / 21.01.2022
Ислом санъати бўйича халқаро конференция Эрон маданият маркази ҳамкорлигида Покистоннинг Панжоб университетида ўтказилиши режалаштирилган. Панжоб давоми...

1800 10:58 / 27.12.2021