1447 йил 27 ражаб | 2026 йил 16 январь, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Ер остидаги масжид

10:07 / 14.01.2019 5401 pdf Ўқиш режими + -

Жазоирнинг ал-Блида шаҳри чеккасидан жой олган масжид кўпчиликнинг диққат-эътиборини умуман ўзига тортмайди. Чунки масжид кўримсизгина бўлиб, у ер остида жойлашган. Мазкур ибодатхонанинг тарихи ҳақида сўз борганда, маҳаллий аҳоли орасида Жазоирнинг 130 йил француз истилочиларига қарши олиб борган истиқлол курашининг ёрқин нишонаси сифатида ёдга олинади. Мустамлакачилар босиб олган ерларида ўз тартиб-қоидаларини ўрнатиб борардилар. Улар ҳатто араб тили ўқитилишини ҳам тақиқлаб қўядилар. Масжидлар ёпилиб ёки бузиб ташланар, ё бўлмаса насоролар ибодатхонаси ва яҳудийларнинг синагогига ўзгартириларди. Ана шундай оғир пайтларда пойтахтдан 800 км узоқликда, қуёш ботиш тарафида жойлашган ал-Блида шаҳри диний олимларидан шайх Муҳаммад ибн Баҳус ер остида масжид қуришни буюради. 6 метр чуқурликда, 200 кв.м кенглигидаги ушбу ибодатхона ўша даврда шаҳардаги мусулмонларнинг энг тинч ибодат қиладиган масканига айланган эди. Масжидга кичкина эшик орқали, қазиш ишларида ўрнатилган нарвон орқали тушилади. Маълум бўлишича, ушбу масжидда то мустамлакачилар Жазоирни ташлаб чиққунларича 375 та ҳофизи Қуръон етишиб чиққан экан. Бугунги кунда ҳам масжид ўз фаолиятини давом эттирмоқда.

Islom.uz портали таҳририяти

Мавзуга оид мақолалар
.Ливерпул, клуби жамоаси ҳужумчиси Садио Мане ўзининг туғилган шаҳри Бамбалида Сенегал касалхона қуриш учун 693 минг доллар 500000 фунт миқдорида хайрия қилди.Дакара давоми...

2098 13:20 / 01.07.2021
Бугун, 3 ноябрь куни .Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф, мажмуасининг анжуманлар залида имконияти чекланганлар иштирокида Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи давоми...

1614 19:25 / 03.11.2022
Айни дамда юртимиз бўйлаб уламоларимизнинг диниймаърифий суҳбатлари ташкил этиб келинмоқда.Бугун 7 июль куни Дин ишлари бўйича қўмита раисининг биринчи давоми...

1946 18:00 / 07.07.2021
Масжиди Набавийда муқаддас қадамжога ташриф буюрган аёл меҳмонларга ёрдам бериш учун 99 нафар хавфсизлик ходими жалб қилинди.Мадина хавфсизлик хизмати раҳбари давоми...

2231 13:00 / 26.04.2021