1447 йил 3 шаъбон | 2026 йил 22 январь, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Водий қориларининг Рамазонга тайёрлиги ўрганилди

05:47 / 23.02.2025 1190 pdf Ўқиш режими + -

Якунланаётган ҳафта мобайнида муфтий Нуриддин Холиқназар ҳазратлари ташаббуси билан Республика бўйлаб қориларни Рамазонга тайёрлаш суҳбатлари ўтказилди.

Мазкур тадбирларга Дин ишлари бўйича қўмитадан, Ўзбекистон мусулмонлари идорасидан ҳамда мазкур вилоятлар масъул ходимларидан иборат жамоа жалб қилинган бўлиб, Тошкент ислом институти Ўқув курслари бўлими бошлиғи Аҳмадхон Рашидов бошчилигидаги бўлим устозлари ва Қуръон илмлари кафедраси ўқитувчиси Валихон Азимбоевлар хизмат сафари билан Фарғона, Андижон ва Наманган вилоятларида бўлишди.

Сафар мобайнида Рамазон ойида масжидларда хатми Қуръон қиладиган қорилар билан суҳбатлашиш учун учрашувлар уюштирилиб, хатми Қуръон қилишга доир умумий тавсиялар берилди. Тайёргарлиги суст бўлган қорилар билан алоҳида учрашиб, қироат ва тажвид қоидаларига риоя қилиш даражаси текширилиб, ҳар бирига ўзига хос тавсиялар берилди.

Дарҳақиқат, устоз-шогирд шаклидаги бундай учрашувларнинг ўтказилиши илмни ривожлантириш, савияни кўтариш ҳамда Рамазон ва таровеҳларни янада файзли ва мазмунли ўтишида муҳим ҳисобланади.

 

Манба
oliymahad.uz
Мавзуга оид мақолалар
Жорий йилнинг 2 август куни Ўзбекистон мусулмонлари идорасида ҳаж сафарига кетаётган зиёратчилар билан мулоқот ўтказилди.Учрашувда Шайх Абдулазиз Мансур Саудия давоми...

2065 09:00 / 03.08.2019
Шу йилнинг 24ndash28 ноябрь кунлари Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари бошчилигидаги делегация Иордания Ҳошимийлар давоми...

350 09:35 / 25.11.2025
.Hilolnashr, матбаанашриёти ҳамда Islom.uz портали ижодий гуруҳи юртимизнинг пешқадам фақиҳ олимларидан бири, Фарғона вилояти Данғара туманидаги .Саид Аҳмадхон, жомеъ давоми...

1783 15:42 / 16.06.2021
Ўзбекистон Республикаси Президентининг .Қурбон ҳайитини нишонлаш тўғрисида, 2019йил 2августдаги ПҚ4413сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида Қурбон ҳайитининг давоми...

2082 11:00 / 08.08.2019