1447 йил 8 Рамазон | 2026 йил 26 февраль, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Сурхондарёдаги “Шоҳ Машраб” марказий масжиди қайта қуриб битказилди

13:44 / 12.01.2019 2712 pdf Ўқиш режими + -

Қумқўрғон тумани марказий масжиди 2017 йилдан буён қайта қурилаяётган эди, «Шоҳ Машраб» жомеъ масжиди жамоасининг маълум қилишича, масжиднинг янги биноси халқ хашари билан буткул қайта қурилган.

Эслатиб ўтамиз, масжидни тиклаш ишлари 2017 йилнинг бошида бошланиб 23 ой давом этди. Бугун жомеъ масжидининг умумий майдони қарийб 8000 квадрат метрни ташкил қилади.

Энди масжидда 2500 киши  намоз амалларини адо этиши мумкин.

Масжиднинг асосий биноси баландлиги 28 метрни ташкил этувчи гумбаз, 43 метрлик катта минорадан иборат. Мажмуанинг лойиҳалаштириш ва қайта тиклаш ишларида меъмор ва қурувчилар Марказий Осиёда масжидлар қуриш қоидаларига тўлиқ амал қилдилар.

Масжид биносининг ички ва ташқи томонларидаги кўплаб нақшлар ҳам Марказий Осиё меъморчилик мактаби анъаналарига мансуб ҳолда яратилди. Масжид ичкарисида гумбаз ва деворларга муқаддас Қуръони Карим оятлари малакали ҳаттотлар томонидан ганч билан ишланиб ёзилган. Янги қурилган мажмуада таҳорат хона ҳам барпо этилди.

Имконияти чекланган инсонлар учун зарур ускуналар, ҳавони тозалаб берувчи қурилма ва кондиционерлар тизими мослаб ўрнатилди. Масжид ҳовлисида дам олиш жойлари ҳам яратилди.
        «Шоҳ Машраб» масжиди бундан кейин ҳам Ислом динининг эзгулик, тинчлик, меҳр-мурувват, раҳмдиллик, муҳтожларга ёрдам бериш каби қадриятларини тарғиб қилувчи муҳим маънавий-диний маскан бўлиб қолишини Аллоҳ таолодан сўраб қоламиз.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Сурхондарё вилоят вакили Алиакбархон Сайфидинов  эл юрт равнақи учун дуо хайрлар қилди, Саййид Раҳматуллоҳ Термизий “Мўмин мўминга озор бермайди” мавзусида маруза қилди.

ЎМИ Матбуот хизмати

Манба
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Мавзуга оид мақолалар
Кўпчилик мижозларимизнинг талабларини инобатга олган ҳолда .Ҳилол, диниймаърифий, ижтимоийадабий журнали учун обуна бўлиш йўлга қўйилди. Ҳозирда уч хил обуна давоми...

8435 10:27 / 21.12.2019
Бироз олдин менга фозил, олим, ҳушёр, закий, зийрак, фаол йигит, фазилатли шайх Ёрқинжонинг вафот этгани хабари келди. У Ўзбекистондаги мен таниган аҳли илмларнинг давоми...

3255 10:00 / 17.06.2021
13 августдан эътиборан барча ишчи ва ходимлари коронавирусга қарши эмланган масжидларда жума намозлари ўқилишига рухсат берилади.Комиссиянинг навбатдаги давоми...

5320 17:20 / 10.08.2021
Бугун, 27 сентябрь куни Ўзбекистон халқаро исломшунослик академиясида Янги Ўзбекистонда барқарор ривожланиш, тинчлик ва ислом маърифатининг халқаро эътирофи давоми...

803 13:23 / 27.09.2025
Аудиолар

232036 06:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

150549 09:35 / 11.08.2021