1447 йил 27 шаъбон | 2026 йил 15 февраль, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Аёлларнинг жаннатдаги неъмати қандай?

17:20 / 26.12.2018 14235 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

«Ислом ва кўзи ожизлик» мавзусида бир чиқиш қилиб, суҳбат охирида мавзу бўйича кўзи ожизлар томонидан саволлар, мулоҳазалардан анча хурсанд бўлдим. Мазкур мулоҳазалар ичида Даниялик жаноб Жон (Жаҳон кўзи ожизлар бирлашмасининг котиби)нинг мулоҳазаси эътиборга молик эди. У кўзи ожиз, лекин жуда зукко, фикрлари теран киши бўлиб, дарҳақиқат, кўзи ожизлар номидан сўйлашга лойиқ киши эди. У маърузамни олқишлар экан, шундай деди:

– Менда кўзи ожизлар мавзусига алоқаси йўқ, Ислом ҳақида савол бор. Эътибор қаратишимча, Қуръон Жаннат неъматлари ҳақида сўзлаганда эркакларга аёллар, ҳурларни ваъда беради, уларнинг ҳуқуқини тўлиқ таъминлайди, бироқ бунинг муқобилида аёлларнинг ғаризий эҳтиёжларини қондириш учун эркакларга берилган ваъдани топмаймиз, яъни эркакларнинг Жаннатда неъмати тўлиқроқ кўринади, бу нарсада бирёқламалик йўқми?

Мен унга бундай жавоб бердим:

– Жаноб Жон, жуда ажойиб савол. Ташаккур. Жавоб оддий – Аллоҳ таоло охират ато ва неъматида умумий олганда эркак ва аёллар орасини ажратмади, ҳар иккисига ҳам баробар улуғ ажр ҳамда буюк мукофотлар ваъда қилди, уларга Жаннатда кўнгиллари тусаган, кўзлари қувонадиган барча лаззатлар бўлишини билдирди. Бу ҳақда оятлар жуда кўп. Масалан:

Эркакми ё аёлми – кимда-ким мўмин бўлган ҳолида бирон яхши амал қилса, бас, Биз унга покиза ҳаёт ато этурмиз ва уларни ўзлари қилиб ўтган амалларидан чиройлироқ ажр-савоблар билан мукофотлаймиз” (Наҳл сураси, 97 оят).

Ким бирон ёмонлик қилса, унга (охиратда ўша ёмонлиги) баробарида жазо берилиши аниқдир. Ва эркакми, аёлми ким мўмин бўлган ҳолида бирон яхшилик қилса, ана ўшалар жаннатга дохил бўлурлар (ва) у жойда уларга беҳисоб ризқ берилур” (Ғофир сураси, 40 оят).

Демак, умумий олганда мўминларга қилинган хитоб эркагу аёлга бир хил, лекин ғаризий (жинсий) томонга келганда нега Қуръон эркакларга тафсилот билан гапириб, аёллар ҳақида гапни қисқа қилди? Ана шу ўринда тарбиявий бир мўъжизани кўрамиз. Зеро, инсон психологиясидан маълумки, муҳаббат, яхши кўриш эркакларда иш-ҳаракат атрофида айланса, бундай нарса аёлларда эҳтирослар, ҳиссиётлар, нозикликлар орқали юз беради. Эркакда биринчи навбатда ўша эркаклик ғаризаси келиб, унинг ортидан ҳиссиёт ва бошқалари келса, аёлда ҳиссиёт олдин келиб, ғариза унинг ортидан келади. Ёки оила борасидаги кўп изланишлар соҳибаси "Эркаклар ҳақида аёллар билиши зарур бўлган сирлар"  номли китоб муаллифи Барбара де Ангелис тили билан айтадиган бўлсак: муҳаббат эркакларда иш-ҳаракат (феъл), аёлларда эса сирру асрордир. Бу нарсанинг икки жинс таркибида чуқурлиги шу даражадики, шеърият, адабиётга қарасангиз, хоҳ араб, хоҳ Оврўпа шеърияти бўлсин, хоҳ қадимги, хоҳ ҳозиргиси бўлсин, қарши жинсни батафсил сифатлаш, ўлдим-куйдимлар эркаклар томондан аёлларга нисбатан қўлланади, бунинг аксини жуда камдан-кам учратасиз. Демак, эркак рағбатни эълон қилиб талаб қилади, бу унинг хусусияти. Аёлнинг гўзаллиги эса ўзни тортиб, нозланиб туришида, сўраганда ҳам шу нуқтада нозиклик билан, парда ортидан сўрашидадир. Мана, ўзимиздан ҳам мисол: Фарзандларимизни олқишлаб, уларни рағбатлантираётганимизда "ўғлим, аълога тугатсанг, ўзинг истаган, энг гўзал қизга уйлантириб қўяман", дейишимиз мумкин. Лекин ҳеч қачон ота ўз қизига: "Қизим, аълога тугатсанг, энг зўр эркакка турмушга бераман" демайди.

Генлар олимаси британиялик Анн Моернинг "Мия жинси (ёки Миянинг жинсий ғаризаси)" китоби, оила бўйича мутахассис америкалик Жон Грейнинг "Эркаклар Марсдан, аёллар Венерадан" китоби, Даниэл Голманнинг "Ҳиссиётли заковат" китоби барчаси икки жинс ўртасидаги севги ҳиссиётлари, икки томон орасидаги ўзаро мойилликнинг нозик фарқларини таъкидлаб келади. Инсонларки, ўз хитобу китобларида бу фарқларга риоя қилар экан, Инсонлар Яратувчиси буларни нега эътиборга олмас экан?".

Юқоридагиларга илова равишда қуйидагиларни айтиш мумкин:
Аёллар ҳақида Аллоҳ таоло Воқеа сурасида шундай дейди:
"Биз уларни (аёлларни) махсус қайта яратдик ҳамда уларни ўнг томон соҳиблари (омадлилар, жаннатилар) учун (ёшда) бир-бирга тенг бокира, (эрларига) эҳтиросли қилиб қўйдик".

Имом Термизий ривоят қилган ҳадисда, пайғамбаримиз олдиларига бир кампир келиб: “Эй Расулуллоҳ, Аллоҳ жаннатга мени киритишини сўраб дуо қилинг”, деди. Пайғамбаримиз: “Эй Умми фалончи (кунялари билан атаб), Жаннатга кампир кирмайди, дедилар. У кампир йиғлаб ортига қайтди. Шунда пайғамбаримиз: “Унга айтинглар, Жаннатга кампир ҳолида кирмайди (яъни, ёш дуркун қиз бўлиб киради). Аллоҳ таоло шундай дейди, деб юқоридаги оятларни ўқидилар.

Шундан кўриниб турибдики, мазкур оятлар фақат Жаннат ҳурлари ҳақида эмас, балки дунё аёллари ҳақида ҳамдир (баъзи муҳтарам устозларнинг бу оятни фақат ҳурларга чеклаб таржима қилишлари тўғри эмас).

Демак, аёллар Жаннатга бокира ҳолда, ҳусну жамолда тенгсиз бўлиб, ёшлари ҳаммалари бир ёшда (бу борада умумий қилиб имом Термизий Жаннат аҳлининг 33 ёшда бўлиши ҳақида ривоят қилганлар, баъзилар буни эркаклар умри, аёллар умри 18 ёш бўлади, дейишган, бу иккисидан қайси ёшда бўлишса ҳам ёшликлари сўнмайдиган, ҳеч қаримайдиган ҳолда бўладилар), бокира бўлиб кирадилар...

...Демак, аёл киши учун ўзининг жинсий рағбатини тўлиқ қондирувчи имконият жаннатда бўлади. Инсонларни – аёлу эркак бўлмиш икки жинсни нозик фарқлари ила яратиб қўймиш Зот наҳот уларнинг истакларини, улардаги рағбатларни билиб, қондира олмаса?

Ўз яралмишларининг икир-чикирини, нозик туйғуларини, дил тубидаги сирларини билиб турувчи Зот албатта бунга қодирдир. Валлоҳу аълам.

Доктор Муҳаммад Авазий

  

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай деб марҳамат қилган .Мўминлардан Аллоҳга берган ваъдаларига содиқ қолган кишилар бордир. Бас, улардан назрига вафо давоми...

4238 19:00 / 08.01.2021
Бисмиллаҳир Роҳманир РоҳиймАлҳамдулиллааҳи Роббил ъааламин, вассолаату вассалааму ъалаа хойри холқиҳи Муҳаммад ва ъалаа аалиҳи ва асҳаабиҳи ажмаъинАссалому давоми...

7140 04:28 / 14.04.2017
Қашқадарё вилоятида тарихий ёдгорликлар, меъморий обидалар, қадамжолар талайгина.Уларнинг аксари нафақат юртимизда, балки дунё миқёсида ном таратган сайёҳлик давоми...

3903 19:30 / 12.09.2020
Халифа Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу вафотидан сўнг мусулмонлар Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳуга байъат қилишди. У зот халифаликни ўта мушкул ишдан давоми...

5402 20:24 / 01.08.2019