1447 йил 16 жумадис сони | 2025 йил 07 декабрь, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Риё: ушбу қилган ишим ҳақида одамлар хабардор бўлсалар

21:05 / 01.09.2019 2920 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Риё ошкора ва махфий бўлиши мумкин.

Ошкора риё амалга чорловчи омил бўлиб, одамлар кўриши учунгина қилинади.

Ундан кейинги ўринда турадиган риёнинг ўзи амалга сабаб бўлмаса ҳам, Аллоҳ учун қилинадиган амални енгиллатади. Мисол учун, бир одам ҳар кеча таҳажжуд ўқир ва бу унга оғир келар эди. Уйига меҳмон келган куни бу иш унга жуда ҳам енгил бўлиб қолади.

Ундан ҳам махфийроқ риё амалга ҳам, унинг енгиллашишига ҳам таъсир қилмайди. Лекин барибир қалбдан жой олган бўлади. Бу турдаги риё амалга сабаб бўлмагани учун уни баъзи аломатларидангина билиб олиш мумкин. Унинг энг машҳур аломати одамлар унинг тоатидан хабардор бўлса, хурсанд бўлишидир.

Кўпчилик бандалар ихлос билан амал қиладилар. Риёни қасд қилмайдилар, балки ёмон кўрадилар. Амал шунга биноан бўлади. Шу билан бирга, одамлар унинг амалидан хабардор бўлсалар, масрур бўлади ва ҳузур топади. Бу нарса қалбида ибодат машаққатини енгиллаштиради. Мана шу сурур ундаги махфий риёнинг далилидир.

Бир киши тун қаърида, барча ухлаб ётганда ихлос билан намоз ўқийди. Намознинг хушуъ ва хузуъсини ўрнига қўяди. Ўзи ўқиган намозидан ҳузур топади. Шу билан бирга, унинг хаёлидан «Қани эди одамлар ушбу ҳолимни бир кўрса», деган фикр ўтади. Мана шу ҳолат махфий риё бўлади.

Бошқа бир одам қийналиб қолган толиби илмга ёрдам беради. Унинг ёрдами туфайли толиби илмнинг иши юришиб, илм олиши яхшиланади. Ёрдам берган киши бу ҳолатдан ғоятда мамнун бўлади ва унга савоблар ёзилади. Аммо шу билан бирга, унинг хаёлидан «Ушбу қилган ишим ҳақида одамлар хабардор бўлсалар яхши бўлар эди, уларнинг ҳузурида обрўим ошарди», деган фикр ўтади. Мана шу ҳолат ҳам махфий риёдир.

Шундай пайтларда ўзини ўнглаб олган, махфий риёга йўл қўймасликка мушарраф бўлган бандалар ютадилар.

Аллоҳ таоло барчамизни махлуқотлар кўрмайдиган тарафдан риё киришидан асрасин!

«Хислатли ҳикматлар шарҳи» китобидан

 

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Фитначиларнинг иғвоси туфайли ҳазрати Али ва Оиша онамиз бошлиқ икки мусулмон тараф ўртасида улар ярашиб бўлганларидан кейин кечаси уруш чиқарилди. Одамлар давоми...

6331 05:00 / 06.01.2017
Болалар орасида адолат қилиш ҳам отаонанинг вазифаси ва болаларнинг ҳаққидир. Ислом адолат динидир. У доимо барча нарсада, барча ерда, барча учун адолат давоми...

4796 17:00 / 05.07.2022
Ҳаким ибн Ҳизом розияллоҳу анҳуҲаким ибн Хизом ибн Хувайлид ибн Асад ибн АбдулУзза ибн Қусай ибн Килоб.Хадижа онамизнинг жияни. Хадижа онамиз унга амма эди.Фил давоми...

27206 16:45 / 20.02.2019
Бир фақир киши бор экан. Фарзандлари кўп, топадиган пули рўзғорига етибетмас экан. Бахти кулиб, катта бир ер унга мерос қолибди. Ернинг баҳоси жуда қиммат, давоми...

3348 07:30 / 29.03.2019
Аудиолар

211236 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

130496 14:35 / 11.08.2021