1447 йил 24 жумадис сони | 2025 йил 15 декабрь, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Тазкия

Очкўзлик – камбағаллик, қаноат – бойлик

16:00 / 25.12.2018 4108 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Азиз биродарим, билиб қўйки, қонуний йўлда зўр бериб ишлагани ҳолида яна фақирона яшаётган кимса қаноатли бўлиши, тамагир бўлмаслиги, кўзи бошқаларнинг мол-мулкида бўлмаслиги ва ғайриқонуний фойда топиш йўлларига бош уриб кетмаслиги ҳам керак. Одам бундай сифатларга фақат ейишда, кийишда ва маскан борасида қаноатли бўлиши, дабдаба кетидан қувмаслик ва ортиқча ҳою-ҳаваслардан қочиш орқали эга бўлиши мумкин. Агар киши кўпроқ бойликка эга бўлгиси келса ёки орзу-ҳавасларга берилса, қаноатли бўлолмайди ва шубҳасиз, очкўзлик ва ҳирс номли ёмон атворлар билан пок номига доғ туширади. Ҳирс ва очкўзлик кишини ёмон ахлоқ сари, ғайримашруъ ва ҳаром фойда йўлларига бошлайди. Зотан, одамзоднинг табиати ҳирс, очкўзлик ва қаноатсизликка мойилдир.

Абу Воҳид Лайсий ҳикоя қилади:

– Расулуллоҳга бир нимарса ваҳий қилинган вақтда биз унинг ҳузурига борардик, бизга Ул Зот соллаллоҳу алайҳи васаллам янги ваҳий бўлганларни ўргатарди. Бир кун яна бордик, Аллоҳ Расули марҳамат қилдилар:

Аллоҳ айтдики:

– Биз бандаларга мол-мулк бердик намоз ўқиб, рўза тутиш учун!.. Агар одамзоднинг бир жар олтини бўлса, ёнида иккинчиси бўлишини истайди. Агар икки жар бўлса, уларнинг ёнида учинчиси бўлишини истайди... Одамзоднинг кўзини фақат тупроқ тўйдира олади. Аллоҳ ёмон феълларидан юз ўгирганларнинг тавбасини қабул этади.

Икки ҳарис асло тўймайди.

1. Илмга ҳирс қуйганлар.

2. Мол-мулк, бойликка ҳирс қўйганлар.

Одамзод қарийди, лекин унда икки нарса ёшариб боради:

1. Орзу-ҳаваслар.

2. Мол-бойлик иштиёқи. Одамзоднинг табиатида фалокатга судровчи ҳирс ва мол иштиёқи бўлгани учун Аллоҳ ва Расули соллаллоҳу алайҳи васаллам қаноатни ва қаноатли бўлганларни мадҳ этди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам марҳамат қилдилар:

– Исломликка мушарраф бўлган, унинг ахлоқ асосларига эргашган, ҳалол топганига қаноат қилган ва қаноатли бўлган кимсалар нақадар бахтиёрдирлар!

– Қиёмат куни бўлганда бой, камбағал – ҳеч бир кимса йўқки: «Кошки дунёда фақатгина эҳтиёжга яраша берилганига эга бўлсайдим», – дея зорланмаган бўлсин.

– Бойлик дегани мол-мулкнинг кўплиги дегани эмас, бойлик дегани кўнгилнинг бойлиги деганидир.

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ортиқча ҳирсдан ва ортиқча фойда пайида югуришдан қайтариб, шундай буюрдилар:

– Эй инсонлар, ризқ талабида ҳарис бўлманг, Зеро, бирон кимса йўқки, унинг насибаси айириб қўйилмаган бўлсин, Бандаси дунёдан насибасини олмасдан бурун ўлмайди. Дунё алдоқчидир.

Ҳазрати Мусо алайҳиссалом Раббидан сўради:

– Қайси бандаларинг энг бой ҳисобланади? Рабби айтди:

– Энг кўп қаноатли бўлганлар!..

Мусо сўради:

– Қайси бандаларинг энг кўп адолатли ҳисобланади?

Рабби буюрди:

– Ўзига энг кўп инсофли бўлганлар!..

Ибн Масъуд ривоят қилади:

– Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам буюрдилар:

– Қудсий Руҳ (Жаброил) менинг руҳимга маълум қилишича, киши дунёда насибаси бўлган ризқини тугатмасдан бурун ўлмайди. Аллоҳдан қўрқинг ва ризқ пайида ҳирсга берилиб юрманг.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилади:

“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам менга дедиларки:

– Эй Абу Ҳурайра, қаттиқ очиққан пайтингда сен учун ҳалолидан бўлган бир лочира ила бир бордоқ сув кифоя қилади!.. Машруъ бўлмаган дунёлик топишда фалокат бордир”.

Яна у кишидан ривоят қилинади:

“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам менга дедиларки:

Тақво соҳиби бўл, инсонлар орасида энг кўп ибрат қилган сен бўласан. қаноатли бўл, инсонлар орасида энг кўп шукр қилгани сен бўласан. Ўзингга истаган, ўзинг севган ҳар нарсани бошқаларга ҳам иста, мўмин бўласан”.

Абу Айюб Ансорий ривоят қилган бир ҳадисда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам очкўзликни ман этадилар: Абу Айюб ҳикоя қилади:

– Бир аъробий келиб: «Эй Аллоҳнинг Расули, – деди, – менга лўнда бир ваъз қил!» Расул буюрдилар: «Намозингни хушуъ билан ва бажонидил адо эт, эрта-бириси кун сени узр тилашга мажбур қиладиган сўзлардан тийил, инсонларнинг қўлларидаги молларига кўз тикма (очкўзлик қилма).

Умар розияллоҳу анҳу дейдики:

– Очкўзлик – камбағаллик, қаноат – бойликдир. Кимнингки кўзи одамларнинг мол-мулкида бўлмаса, уларга муҳтож бўлмагай.

Бир ҳикмат аҳлидан сўрадилар:

– Бойлик нима?

Жавоб берди:

– Ҳарис бўлмаслик ва эҳтиёж миқдорига рози бўлмоқликдир.

Абу Ҳомид Ғаззолий, 

“Мукошафат-ул қулуб” асаридан

Мавзуга оид мақолалар
.Ибодат, сўзи араб тилида бирбирига зид бўлган икки тушунчани ndash .мулойимлик ва ўзини паст олиш, ҳамда .шиддат ва қўполлик, маъноларини англатади.Уламолар уни давоми...

3656 00:00 / 11.12.2022
Риёнинг муолажаси икки турли бўлади. Биринчиси ndash унинг асл томирларини қўпориб ташлаш. Иккинчиси ndash содир бўлиб турган риёни даф қилиш. Биринчиси риёнинг асли давоми...

4263 17:00 / 11.12.2021
Аллоҳ таолонинг бандаларига берадиган неъматлари беҳисоб экани ҳеч кимга сир эмас. У Зотнинг Ўзи Иброҳим сурасида .Агар Аллоҳнинг неъматини санасангиз, адоғига давоми...

2597 19:00 / 24.03.2024
Саккизинчи ҳикмат Қачонки сенга Ўзини таниш йўлидан бирини очса, бас у ила амалинг озлигига эътибор берма. Чунки, албатта, у йўлни сенга Ўзини танишингни хоҳлаб давоми...

4172 05:00 / 01.03.2017
Аудиолар

213524 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

132734 14:35 / 11.08.2021