1447 йил 6 шаъбон | 2026 йил 25 январь, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Франкфурт университети Қуръон лойиҳаси учун 2.7 млн евро ажратди

15:40 / 25.12.2018 2338 pdf Ўқиш режими + -

Германиянинг Гёте-Франкфурт университети Ислом фанлари ва жамият академияси томонидан тадқиқотлар учун Қуръони карим билан боғлиқ иккита катта лойиҳани киритди, деб хабар беради IQNA. 

Мазкур лойиҳа учун 2,7 млн евро ажратилган. Ушбу лойиҳа Германиядаги Исломий тадқиқотлар академияси, Федерал таълим ва тадқиқот вазирлиги ҳамда Меркатор хусусий фонди томонидан қўллаб-қувватланган. Тадқиқотчилар 2020 йилга қадар “Қуръони карим тафсирлари учун маълумотлар базаси” ва “Қуръони карим қоидалари” лойиҳалари устида иш олиб боришади.  

Рақамли Қуръон (биринчи лойиҳа)

Ушбу лойиҳада Гёте – Ислом академияси билан Ҳамбург ва Гиссен университети тадқиқотчилари ҳам бирга ишлашмоқда. Улар Ислом динининг илк даврига оид онлайн маълумотлар базасини яратишга ҳаракат қилмоқдалар. Бу лойиҳани амалга оширишда араб тилидаги энг қадимий ва мукаммал тафсир ҳисобланган тафсири Табарий асос қилиб олинган. Лойиҳага кўра, маълумотлар онлайн маълумотлар базасига жойлаштирилиб, фойдаланувчилар учун очиқ бўлади. Шу тариқа Ислом тарихи ва Қуръони карим тафсири ҳақидаги қимматли маълумотлар кенг оммага очиқ тақдим этилади. Жараён кучли илмий тадқиқотларга асослангани боис, тадқиқот гуруҳи Германия исломий жамияти мутахассислари билан ҳамкорлик қилишади.

Микроскоп остида исломий матнлар ва манбалар (иккинчи лойиҳа)

Қуръони карим қоидалари лойиҳаси устида Эрланген-Нуренберг ва Тюбинген университети тадқиқотчилари ҳамкорликда иш олиб бормоқдалар. Мазкур лойиҳада Германиядаги мусулмонлар билан боғлиқ муаммоли масалаларни инобатга олган ҳолда Қуръони каримдаги қоидалар ва ахлоқ орасидаги муносабатларга эътибор қаратилган. Тадқиқотчилар ушбу лойиҳа доирасида Қуръони каримнинг 600 та оятини ўрганиб чиқишади.    

Исломий таълимни мустаҳкамлаш

Гёте университети Исломий академияси директори, профессор Бекхам Айигия мазкур тадқиқотлар аҳамияти ҳақида тўхталиб шундай деди: “Ушбу икки тадқиқот лойиҳасида биз ҳозирги кунда жамиятимиз учун энг катта аҳамиятга эга бўлган масалалар устида бош қотиряпмиз. Исломий академия илоҳиётшунослик соҳасидаги тадқиқотлар ва уларни кучайтириш орқали Германия мусулмонларини қизиқтирган муҳим масалаларга жавоб бериш учун ташкил этилган”.


Islom.uz портали таҳририяти

Манба
IQNA
Мавзуга оид мақолалар
Афғонистондаги шайх Абдул Кабир Ҳайдари Қуръон ассоциацияси мамлакатда .Сирак алКабир, номи остида 25 дан ортиқ мамлакатлар иштирокида биринчи халқаро онлайн давоми...

2314 10:00 / 23.12.2020
Бугун, 29 июль куни Тошкент шаҳридаги .Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф, мажмуасида Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги олий ва ўрта махсус диний давоми...

904 16:13 / 29.07.2025
HitjabiHijab style 3D camera бу ndash Google Play дан инновацион илова бўлиб, фойдаланувчига ҳижоб кийган ҳолда қандай кўринишга эга бўлишини кўрсатади. Бу ҳақда ummamag.kg. хабар берди. давоми...

4302 09:34 / 15.10.2018
АҚШнинг шимолий штати ҳисобланган Аляскадаги Уткиагвиг Собиқ Барроу шаҳрида баъзан ўн саккизинчи, баъзан эса йигирманчи ноябрь куни қуёш ботиб шу билан 6567 кундан давоми...

2589 16:41 / 22.11.2024