Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1446 йил 20 жумадис сони | 2024 йил 22 декабрь, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Тазкия

Аллоҳга ҳақиқий тақво ила тақво қилинг | Тазкия дарси (256-дарс)

19:00 / 19.11.2023 1700 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Тоат маъносидаги оятлар.

Аллоҳ таоло шундай деб марҳамат қилади:

ﭤ ﭥ ﭦ ﭧ ﭨ ﭩ ﭪ ﭫ ﭬ ﭭ ﭮ ﭯ ﭰ

«Эй иймон келтирганлар! Аллоҳга ҳақиқий тақво ила тақво қилинг ва мусулмон бўлган ҳолингиздагина ўлинг» (Оли Имрон сураси, 102-оят).

Машҳур саҳобий Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу ҳақиқий тақвони «Аллоҳга итоат этиб, исён этмаслик, Уни эслаш ва унутмаслик, Унга доимо шукр қилиб, куфр кетмаслик», деб таърифлаганлар. Демак, ким Аллоҳ таолонинг

«Эй иймон келтирганлар! Аллоҳга ҳақиқий тақво ила тақво қилинг», деган амрига амал этишни ирода қилса, юқоридаги ривоятдаги маъноларни ўзида мужассам қилмоғи лозим бўлади.

Тақво ҳақида Аллоҳ таоло яна бундай деб марҳамат қилади:

ﮭ ﮮ ﮯ ﮰ ﮱ ﯓ ﯔ ﯕ ﯖ ﯗ ﯘ ﯙ ﯚ ﯛﯜ ﯝ ﯞ ﯟ ﯠ ﯡﯢ

«Эй иймон келтирганлар! Қачон махфий суҳбат қилсангиз, гуноҳ, душманчилик ва Расулга осий бўлиш хусусида махфий суҳбат қилмангиз. Яхшилик ва тақво хусусида махфий суҳбат қилингиз. Ҳузурига тўпланадиганингиз Аллоҳга тақво қилингиз» (Мужодала сураси, 9-оят).

Бу ояти каримадаги «тақво»дан мурод ҳам тоатдир.

Ибодат маъносидаги оятлар.

Аллоҳ таоло шундай деб марҳамат қилади:

ﭰ ﭱ ﭲ ﭳ ﭴ ﭵ ﭶ ﭷ ﭸ ﭹ ﭺ ﭻ ﭼ ﭽ ﭾ ﭿ ﮀ ﮁ ﮂ ﮃ ﮄ ﮅ ﮆ ﮇ ﮈﮉ ﮊ ﮋ ﮌ ﮍ ﮎ ﮏ ﮐ ﮑ

«Эй Бану Исроил, сизга инъом этган неъматларимни эсланг ва Менинг аҳдимга вафо қилинг, Мен ҳам сизнинг аҳдингизга вафо қилурман. Ва Мендангина қўрқинг. Ва Мен сиздаги нарсани тасдиқловчи қилиб нозил қилган нарсага иймон келтиринг. Унга биринчи куфр келтирувчи бўлманг ва оятларимни озгина баҳога сотманг. Ва Менгагина тақво қилинг» (Бақара сураси, 40-41-оятлар).

Аллоҳ таоло оятнинг охирида:

«...ва Менгагина тақво қилинг», демоқда.

Бунинг маъноси «Менгагина ибодат қилинг», деганидир.

Тақвонинг тоат-ибодат экани Аллоҳ таолонинг қуйидаги ояти карималарида яна ҳам аниқ қилиб баён этилган:

ﮈ ﮉ ﮊ ﮋ ﮌﮍ ﮎ ﮏ ﮐ ﮑ ﮒ ﮓ ﮔ ﮕ ﮖ ﮗ ﮘ ﮙ ﮚ ﮛ ﮜ ﮝ ﮞ ﮟ ﮠ ﮡ ﮢ ﮣ ﮤ ﮥ

«Аллоҳнинг амри келди. Бас, унга ошиқмай қўяқолинг. У Зот улар ширк келтираётган нарсалардан пок ва олийдир. У Зот Ўз амри ила фаришталарни руҳ (ваҳий) билан бандаларидан Ўзи хоҳлаганларига: «Огоҳлантиринглар. Албатта, Мендан ўзга илоҳ йўқ. Бас, Менга тақво қилинглар», деб нозил қилур» (Наҳл сураси, 1-2-оят).

Яъни Аллоҳ таоло бандалари орасидан танлаган набийларига фаришталарни ваҳий билан туширади. Шу орқали уларга: «Одамларни огоҳлантиринглар, уларга Мендан ўзга илоҳ йўқ эканини айтинглар ва Менга тақво, яъни ибодат қилинглар», деб айтади. Зотан, ҳар бир набийни юборишдан мақсад ҳам шу ўзи.

Тавҳид ва иймон маъносидаги оятлар.

«Тақво» сўзи баъзи бир оятларда тавҳидни, иймонни англатади. Бу ҳақда Аллоҳ таоло шундай деб марҳамат қилади:

ﯢ ﯣ ﯤ ﯥ ﯦ ﯧ ﯨ ﯩ ﯪ ﯫ ﯬﯭ ﯮ ﯯ ﯰ ﯱ

«Сен: «Етти осмоннинг Робби ким? Улуғ Аршнинг Робби ким?» деб айт. Улар: «Аллоҳникидир», дерлар. Сен: «Наҳотки, қўрқмасангиз?!» деб айт» (Муъминун сураси, 86-87-оятлар).

Эй мушриклар, етти осмон ва улуғ Арш Аллоҳники эканини билар экансизлар, нима учун У Зотга иймон келтирмайсизлар?

Аллоҳ таолонинг шунчалик қудратга эга эканини кўриб-билиб туриб, Унга куфр келтирасиз-а?! Наҳотки, У Зотнинг азобидан қўрқмасангиз?!

Бошқа бир ояти каримада Аллоҳ таоло яна бундай деб марҳамат қилади:

ﯰ ﯱ ﯲ ﯳ ﯴ ﯵ ﯶ ﯷ ﯸ ﯹ ﯺ ﯻ ﯼ

«Нуҳ қавми расулларни ёлғончига чиқарди. Ўшанда уларга биродарлари Нуҳ деди: «Қўрқмайсизми?!» (Шуаро сураси, 105-106-оятлар).

Яъни, эй қавмим, нимага буту санамларга ибодат қилмоқдасиз? Аллоҳ таолога иймон келтирмайсизми?!

«Руҳий тарбия» китобининг 2-жузи асосида тайёрланди

Ушбу китоб Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2021 йил 14 апрелдаги 03-07/2439-рақамли хулосаси асосида чоп этилган.

 

 

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Тасаввуф ҳақида бироз бўлса ҳам хабардор бўлган киши .шатаҳот, сўзининг фақат тасаввуфда ишлатилишини ва у сўфийларнинг ўзларини йўқотиб қўйганда айтадиган, давоми...

4185 16:10 / 15.08.2019
давомиБаъзи кишиларда .Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламга Аллоҳ таолонинг Ўзи салавот айтиб турса, Унинг фаришталари салавот айтиб турса, мўминларнинг давоми...

2613 12:04 / 01.12.2018
иккинчи мақола . ,. .Абу Дардо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шундай давоми...

4232 20:04 / 04.01.2020
.Вараъ, сўзи араб тилида бир нарсадан ўзини тийиш ва тортиниш, хижолат бўлиш маъносини билдиради.Уламолар .вараъ,нинг истилоҳий маъноси ҳақида бир бирини давоми...

3546 05:00 / 28.02.2017