1447 йил 8 шаъбон | 2026 йил 27 январь, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Болажон таҳорати

13:02 / 25.12.2018 4144 pdf Ўқиш режими + -

ҲУРМАТЛИ ОТА-ОНАЛАР!

Жондан азиз фарзандларимизни энг чиройли одобу ахлоқ билан тарбиялаш барча ота-оналарнинг ҳаётларидаги муҳим вазифаси эканига шубҳа йўқ. Айнан мана шу масъулиятли вазифани адо этилишида муқаддас ислом динимизнинг ўрни беқиёс. Хусусан, динимизда асрлар оша авлодлар тарбиясида муҳим ҳисобланган одоб-ахлоқнинг энг мукаммал қонун-қоидалари мужассамдир. Бу нодир инсоний фазилатларни ўрганиш, уларга амал қилиш ва фарзандларимизга ўргатиш икки дунё саодатини таъминлайди.

Динимизда одамлар учун фойдаси бўлган ҳар бир хайрли ишга алоҳида эътибор қаратилади. Шунингдек, инсонинг нафақат жисмоний балки ботиний саломатлиги учун ҳам қайғуради. Айниқса поклик масаласига олий даражада аҳамият беради.

Имом Муслимдан ривоят қилинган ҳадиси шарифда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Поклик иймоннинг ярмидир», деганлар. Ана ўша иймоннинг ярми дея мадҳ этилган поклик ичида таҳорат улкан поклик ва улуғ ибодатдир. Демак, таҳоратни динимиз кўрсатмаларига асосан ўрганиш ва ўргатиш жуда ҳам муҳимдир.

Islom.uz портали ижодий жамоаси томонидан порталимизнинг доимий мухлислари бўлмиш ҳурматли ота-оналардан келиб турган таклифу илтимосларини инобатга олиб, фарзандларимизга таҳорат олиш қоидаларини қулай ўргатиш мақсадида “Болажон таҳорати” видео-ролиги тайёрланди.

Сиз ана шу видеодарс воситасида кўзингиз қароғи, умид юлдузларингизга динимизнинг асосий ибодатларидан бўлган таҳоратни осон ва қулай ўргата оласиз деган умиддамиз, иншааллоҳ.

Бу камтарона хизматнинг манфаатли ва бардавом бўлишида сизларнинг дуоларингиздан умидвор эканимизни ҳам изҳор этиб қоламиз.

islom.uz портали таҳририяти

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Кўк кит бугунги кунда ер юзидаги энг катта мавжудот ҳисобланади. У овқатланиши учун кунига 3,5 тоннадан кам бўлмаган балиқ ейишга эҳтиёжи бор. Кунига дейсизми Ҳа, давоми...

3159 17:00 / 19.06.2021
Юртимизда диний соҳа фаолиятига очилаётган имкониятлар самараси ўлароқ яқинда Qur`on tv илмий маърифий онлайн телеканали ташкил этилди. Ушбу муносабат билан қироат давоми...

2988 18:00 / 22.06.2021
Ҳанафий фиқҳи мактаби қандай шаклланган, ҳанафий фиқҳининг далилллари қай даражада, Aҳли сунна вал жамоа деганда кимларни тушуниш лозим, Қуръони карим ва ҳадиси давоми...

1847 15:00 / 16.03.2021
Бу воқеа анча йил аввал рўй берди. АҚШнинг Техас штатида яшовчи Ёдира Сабот деган киши бундан 13 йил олдин Исломга кириб, мусулмон бўлади. Шундан бошлаб турмуш давоми...

3636 12:36 / 13.03.2019