1447 йил 27 шаъбон | 2026 йил 15 февраль, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Қуръони карим яна нашр қилинмоқда

19:32 / 06.04.2018 12830 pdf Ўқиш режими + -

Кўпчиликка яхши маълумки, Ислом тамаддуни марказларидан бири бўлган она Ватанимизда узоқ йиллардан буён Аллоҳнинг каломи – Қуръони карим китоби нашр қилинмагани боис юртимиз аҳолисида бу китобга бўлган эҳтиёж катта эди. Мамлакатимизда ижтимоий ҳаётнинг ҳар жабҳасида амалга оширилаётган ижобий ислоҳотлар натижаси ўлароқ жорий йил бошида «Hilol-nashr» нашриёт-матбаасида Қуръони карим китобини эллик минг ададда нашр этиш иши бошланди. Режага кўра, биринчи босқичда шундан 10000 (ўн минг) донаси чоп этилиб, муҳтарам китобхонлар эътиборига ҳавола қилинди. Юртдошларимизнинг Аллоҳнинг каломига муҳаббати, ўз юртимизда чоп этилган Қуръони каримни ўқишга иштиёқи, қолаверса, хориждан келтирилган Мусҳафлардан анча арзонлиги боис биринчи босқичда чоп этилган Қуръони карим китоби сотувда жуда тез тугаб қолди.

Қуръони карим китоби сотувда тугагандан сўнг шу китобдан бир дона бўлса ҳам топиб беришни сўраб нашриётга мурожаат қилаётганларнинг саноғи йўқ. Мингларча ихлосмандлар «Қуръони карим сотувда тугаб қолдими?», «Яна қачон чиқади?», «Яна чиқадими ўзи?» деган саволлар билан тинимсиз қўнғироқ қилишмоқда.

Ҳозирда «Hilol-nashr» нашриётида кейинги 10 000 дона Мусҳафи шарифни чоп этиш ишлари бошланган. Қуръони каримни нашр этиш жуда масъулиятли иш бўлгани боис, уни нашр этиш бошқа китобларга қараганда кўпроқ меҳнат, эътибор ва вақт талаб қилади. Шунинг учун бу босқичда чоп этиладиган 10 000 ададдаги Қуръони карим уч ой муддат ичида китобхонлар эътиборига ҳавола қилиш режалаштирилган.

Ўз юртимизда нашр этилган Қуръони каримдан олишга улгурмай қолдик, яна нашр қилинса яхши бўларди деб юрган китобхонларнинг кўнгиллари хотиржам бўлаверсин, чунки бу иш яна бошлаб юборилган. Азиз юртдошларимиздан бу масъулиятли ишни осон ва баракали қилишини Аллоҳдан сўраб дуо қилиб туришларини илтимос қиламиз. 

«Hilol-nashr»




Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Иорданиянинг Қуръони каримни сақлашrdquo жамияти томонидан ўтказилган тадбирда эшитиш қобилияти чекланган кишилар учун Аллоҳ каломининг имоишора тилида давоми...

2413 14:05 / 20.12.2018
Ўзбекистон Республикаси Гидрометереология хизмати хабарига кўра, шу йилнинг 16ndash19 март кунлари юртимиз ҳудудида узлуксиз давом этаётган ёғингарликлар давоми...

4036 12:35 / 16.03.2022
Бу ҳақда Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказининг кенгайтирилган йиғилишида маълум қилинди. Қайд этилишича, ушбу мактаб бой тарихий меросимизни чуқур давоми...

1086 10:51 / 05.02.2025
Маълумки, Мисрда бирбирини такрор қилмайдиган минглаб кўринишдаги қадимий масжидлар бўлиб, улар дунё сайёҳларининг диққатини ўзига жалб этиб келади. Лекин давоми...

2106 16:00 / 28.02.2019