1446 йил 20 жумадис сони | 2024 йил 22 декабрь, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Алданиб қолманг

Христианликнинг тарқалиши

14:40 / 17.12.2018 4752 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Хулласи калом мазкур ноқулай ҳолатдаги дин Рим империяси ҳудудларида ва унинг кучи ва таъсири остида дунёнинг бошқа тарафларида ҳам кенг тарқалди.

Император Константин ўз фойдасини кўзлаб масийҳийликка турли имтиёзларни берди. Ундан кейинги подшоҳлар ҳам бу ишни давом эттирдилар. Шундай қилиб, аста-секин черков ҳамма нарсага эга чиқиб олди....

Шу билан бирга, олдинги ширк динларга оид ва жамиятдаги мавжуд кўп нарсалар ҳам черковга киритилди. Бундай нарсаларга меъморчилик, ҳайкалтарошлик, рассомлик, мусиқа, қўшиқ, саводхонлик кабиларни мисол қилишимиз мумкин.

Европа меъморлари авваллари турли қасрлар ва ижтимоий иншоотлар қуриб ном таратган бўлсалар, энди асосан черков ва унга оид биноларни қуриб кун кўрадиган ва обрў топадиган бўлишди.

Европа ҳайкалтарошлари авваллари турли худолар, афсонавий қаҳрамонларнинг ҳайкалларни тарошлаган бўлсалар, энди черковда Ийсо Масийҳнинг, Биби Марямнинг ва турли апостоллар ва авлиёларнинг ҳайкалларини тарошлашни ўзларнинг асосий иши қилиб олдилар.

Европанинг христианликдан аввалги даврдаги рассомлари олдин турли манзарлар, санамлар, афсонавий қаҳрамонларнинг расмларини чизган бўлсалар, христианлик ҳамма нарсага эга чиққанидан кейин турли диний манзараларни, иконалар ва шунга ўхшаш чекровга керак нарсаларнинг расмини чизадиган бўлишди.

Мусиқа ва қўшиқ деганда ҳам европаликлар черков мусиқаси ва қўшиғини тушунадиган бўлиб қолишди.  

Христиан дини таркидунёчилик дини бўлиб, жасадни қўйиб, эътиборни фақат руҳга қаратган. Масиҳийларда «руҳ билан жасад доимо келишолмай юради» деган фикр бор. Шунинг учун ҳам, уларнинг эътиқодича, руҳ билан жасад ёнма-ён туриб тараққиётга эриша олмайди. Жасад руҳ учун қамоқдир. Дунё ишлари, унинг лаззатларидан баҳраманд бўлиш киши руҳини кишанлаб қўядиган ёмон нарсалардир. Руҳни жасаддан устун қўйганлари учун, уни тараққий эттиришнинг турли йўлларни ахтариб, дунёвий ишлардан четда қолганлар. Улар «руҳни ривожлантираман» деб, жасадни қийноққа солганлар, ўзларига баданни қийновчи турли машқларни ихтиро қилганлар, баъзилари эса овқат ейишни қисқартирганлар. Бошқа бирлари эса, баданларга оғир бўлсин деб, темир занжирларни осиб юрганлар.

Ушбу зикр қилинган ва бошқа зикр қилинмаган сабабларга кўра одамлар томонидан бузиб юборилган дин – черков кишиларга яхшилик келтириши жуда ҳам қийин эди. Шунинг учун ҳам бу дин тарқалган жойларда ҳаётнинг турли соҳаларида ривожланиш бўлмади. Балки ўша ерларнинг ўз аҳолиси вакиллари, тарихчилари ва арбобларининг таъкидлашларича аҳолининг ҳаёти аввалги ҳолатдан ҳам ёмонлаша бошлади.

Черков бора-бора молу мулк, мафкура, ҳаётий ва мамотий нарсаларнинг ҳаммасини эгаллаб олди. Натижада масиҳийлик дини тарқалган барча ҳудудларда қоронғу зулмат тарқала бошлади...

Энди ўша пайтлардаги ҳолатни европаликларнинг ўзлари ёзган матнлардан олинган иқтибослар орқали ўрганайлик;

“Оврўпа халқининг тақдирини белгилашда милодий IV аср улкан аҳамият касб этди. Бу аҳамият асосан Рим империясининг насоролаштирилиши жараёнида кўринади. Мазкур даврнинг асосий моҳияти, айнан шу насоролаштиришдан ташкил топган деса ҳам бўлади. Константиндан Феодосийгача бўлган даврда Рим империясини насороликка “юзлантириш” ва насороликни эса Рим империясига “юзлантириш” амалга оширилди. Ушбу ўзаро юзлантиришлар, яъни черковни давлатлаштириш ва давлатни черковлаштириш натижаси ўлароқ милодий V асрга келиб Рим империяси “насоролик империяси”га айланиб қолди.   

Бу ҳақда европаликларнинг ўзлари қуйидагиларни айтадилар:

“Константин бошлаб берган черковни давлатлаштириш жараёни бутун ўрта (V–XV) асрлар мобайнида давом этди. Константин империя пойтахтини Римдан Константинополга (ҳозирги Истамбул) кўчирди. Ҳукумат дастагининг бошқа жойга кўчирилиши Римда ҳукуматсизлик бўшлиғини вужудга келтирди. Ана шу пайдо бўлган бўшлиқни Рим епископи тўлдирди. Константинопол епископи ўша даврда Шарқдаги энг эътиборли черков раҳбари ҳисобланар эди. Ўрта асрлар давомида епископлар ҳукмронлиги бутун Оврўпа бўйича ошиб бориб, шу баробарида дунёвий ишлар сиёсатида ҳам уларнинг таъсири ўса борди. 

Ғарбдаги каби Шарқда ҳам насоро епископлари бойиб, қудратли бўлиб кетдилар. Насороликнинг ўзи кўпчилик учун турмушдаги бир одатга айланди ва илгарилари кузатилган қадимги черковга хос жонбозлик бора-бора камроқ учрайдиган бўлди. Энди черков Ийсо Масийҳ алайҳиссалом дастлаб асос солган иймонлилар жамоаси эмас эди. Энди у – черков бирор бир махсус ҳожат учун келинадиган жой ёки муассасага айланиб қолган эди.

Баъзи эркак ва аёллар шаҳарларни тарк этиб, дашту биёбонларга чиқиб кетишар ва у ерларда камроқ дунёвийлашган насороликни топишга интилишар эди. Ушбу тарки дунёчилар ва монахларнинг иймони самимий бўлса-да, улар насороликни янглиш тушунишга йўл очиб беришган. Монахлик (юнон тилидан олинган “монах” сўзи “тарки дунёчи” маъносини англатади) насороларни дунёдан – Худо яратган ва Ийсо пайғамбар унинг учун вафот этган дунёдан – ажратиб турарди.

Тарки дунёчиликни тарғиб қилган ва тарғиб қилиб келаётган насоролик дини инсон танасига абадий ўлмайдиган руҳнинг вақтинчалик бир қобиғи сифатида, унинг ташвишини қилиб асраб-авайлашга лойиқ бўлмаган ўтиб кетувчи бир нарсадек қарайди. Қадимгиларда жисмни тарбиялаш руҳ ҳақида қайғуриш билан алмаштириб қўйилган эди ва бунинг амалдаги намоён бўладиган энг юқори даражадаги мисоли жисмни ўлдиришдан иборат эди ва бу нарсага олий саодатга эришишнинг энг ишончли йўли деб қараларди. Касаллик ва дардлар эса инсоннинг бирор бир нотўғри жисмоний ҳаракат ва ишларининг ёки юқумли касалликларнинг тарқалиб кетиши натижаси деб эмас, балки содир бўлган гуноҳлар учун илоҳий иқоб деб қараларди.  

Монах эркак ва аёллар бошқа насороларга Худога сиғинишнинг шунга яраша намунасини кўрсатар эдилар:

Афтидан монах аёллар монах эркаклардан анча илгари, яъни учинчи асрдан кечроқ бўлмаган даврда пайдо бўлишган. Улардан баъзилари ўзларини тириклайин сағаналарда қамаб, чиқиш йўлини суваб ташлашган. Поклик ва покликка риоя қилиш масаласига улар жирканиб қарашган. Битларни “илоҳий дурлар” деб билиб, уларни жисмдаги “муқаддас авлиёлик белгиси” деб ҳисоблашган. Хоҳ эркак, хоҳ аёл жинсидаги “авлиё” насоролар одатда ўз оёқларига ҳеч қачон сув тегмаганлиги билан фахр туйишар эди. Бунда дарёнинг саёз жойидан кечиб ўтишга мажбур бўлишгандаги сув тегиши истисно деб қараларди”  (Бертран Рассел).

“Олам ва одам, дин ва илм” китобидан      

 

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Буюк ватандошимиз Имом Бухорий Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадиси шарифда.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам.Аллоҳ қайси бир дардни нозил қилган давоми...

2680 19:30 / 11.05.2021
Европаликлар ўзларини диндан мосуво қилдилар. Ахлоқ деган монеълик қилгувчи ёки дин деган тийиб тургувчи ҳам, илоҳий илмдан иборат уларни тўғриликка бошлагувчи давоми...

1017 11:23 / 31 июль
Европа тилларидаги фр. Renaissance, итал. Rinascimento сўзининг маъноси қайта тирилиш ва уйғониш маъноларини англатади. Европаликлар ўзларининг бузуқ динга асосланган давоми...

1894 14:40 / 16.12.2023
Сиз муҳтарам азизлар дунёдаги энг пок ва покизаликка қаттиқ риоя қиладиган халқ вакили эканингиз билан фахрланиб юрасиз, албатта. Лекин ўша фахр боиси бўлган давоми...

1678 17:06 / 06.11.2020