1447 йил 25 шаъбон | 2026 йил 13 февраль, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

“Вақф”нинг хайрли тадбирлари

12:40 / 17.12.2018 2662 pdf Ўқиш режими + -

Республикамизнинг ҳар бир вилоятида “Вақф” хайрия жамоат фондининг вилоят филиаллари фаолият кўрсатиб келмоқда. Фонд томонидан юзлаб хайрия тадбирлари ташкил этилмоқда.

Фонд матбуот хизматининг хабар қилишича, жорий йилнинг 14 декабрида Республикамизнинг барча масжидларида "Вақф" хайрия жамоат фонди тарғиботига бағишланган маърузалар ташкил этилди. Жоме масжидларида “Вақф” хайрия жамоат фондининг мақсад ва вазифалари тўғрисида аҳолига атрофлича маълумотлар берилди.

15 декабрь куни «Вақф» фонди томонидан “Мурувват карвони”нинг навбатдаги хайрия юклари Сирдарё вилоятига етказилди.

Ушбу вилоятда ўтказилган хайрия тадбирлари давомида озиқ-овқат маҳсулотлари, кийим-кечаклар, диний-маърифий китоблар ва бошқа зарурий буюмлар муҳтожлар, кам таъминланган оилалар, масжидларга тарқатилди.

“Вақф” хайрия жамоат фонди томонидан Сирдарё вилоятида истиқомат қилувчи имконияти чекланган ва ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқароларни қўллаб-қувватлаш мақсадида жами 73 миллион сўмлик товар-моддий бойликлар беғараз тарқатилди.

Ушбу хайрли ишлардан кўзланган мақсад – аҳолига “Вақф” тушунчасини кенг тарғиб қилиш ва шу асносидан кам таъминланган, ёрдамга муҳтож аҳоли қатламига ёрдам қўлини чўзмоқчи бўлган саховатпеша инсонларга тўғри йўл ва кўрсатмалар кўрсатишдан иборат.


Islom.uz портали таҳририяти

Манба
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Мавзуга оид мақолалар
Муборак Рамазон ҳайити шукуҳи дилларга қувонч улашган шафоатли кунда Термиз шаҳридаги Намуна маҳалласи ҳудудидаги Султон Саодат мажмуаси ёнида бунёд этилган 2 давоми...

1964 18:56 / 10.04.2024
Мақола мавжув эмас

4265 05:00 / 11.03.2017
Бугун юртимизнинг кўпгина масканларида мўмин мусулмонлар учун кўркам ва замонавий, барча шароитларга эга бўлган масжидлар қурилиб, фойдаланишга давоми...

2888 22:02 / 11.09.2020
Йил бошидан буён қорёмғирли кунларга қарамай, Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ номлари учун барпо этилаётган мажмуада қурилиш ишлари бир лаҳза давоми...

4058 17:20 / 26.04.2019