1447 йил 27 шаъбон | 2026 йил 15 февраль, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Алданиб қолманг

Қуёш системаси ҳақидаги бугунги тасаввурлар

16:15 / 25.01.2024 3165 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Доктор Жоржио Страно шундай дейди:
«Мана бу китобда Коперник ўзининг фаразларини баён этган. Унга кўра, қуёш қўзғалмас марказ бўлиб, Ойдан бошқа барча сайёралар унинг атрофида ўз орбитаси бўйлаб айланади». 


Унинг назарияси ушбу диаграммага асосланган бўлиб, у нима учун сайёралар баъзан айлана эмас, тўғри чизиқ бўйлаб ҳаракатланишини изоҳлар эди».


«Бу – биринчи айлана. Иккинчи айлананинг маркази биринчи айлана бўйлаб, сайёра эса иккинчи айлана ҳаракатланади. Натижада ушбу қурилманинг диаметри бўйлаб ҳаракат ҳосил бўлади».


«Коперник ўз китобида тенгкунликларни олдиндан билиш ҳамда Меркурийнинг баъзи моделларини изоҳлаш учун ушбу геометрик қурилмани бир неча бор келтирган».


Ушбу диаграмма мана шу оптик иллюзиянинг сирини изоҳлаб беради. Бир айлананинг ичида ҳаракатланаётган айлана бизга тўғри чизиқ бўйлаб айланаётгандек кўринади. Коперникнинг фикрича, сайёраларни кузатганимизда биз ҳам худди шу манзарани кўрамиз. 


Коперник қуёш системасининг тузилишини кўплаб диаграммалар ёрдамида изоҳлаган бўлиб, Меркурийнинг ҳаракатини изоҳловчи диаграмма улардан биридир, холос. Бироқ, маълум бўлишича, ўта муҳим бу ғоянинг муаллифи Коперникнинг ўзи эмас экан. Ушбу диаграмма Ислом дунёсида бундан бир неча юз йил аввал пайдо бўлган экан. 


«Бу диаграмма ат-Тусий жуфтлиги деб аталади. Уни XIII асрдаёқ машҳур Ислом астрономи, эронлик ат-Тусий таклиф қилган».


Агар унинг диаграммасини Коперникнинг китобидаги сурат билан ёнма-ён қўйсак, европалик олимнинг ат-Тусий олдида нечоғлик қарздорлиги аён бўлади.


«Коперник бу мусулмон астрономи ҳақида эшитганми, йўқми, айтиш қийин. Бироқ аниғи шуки, унинг сайёралар модели Ислом олимининг моделига икки томчи сувдек ўхшаб турибди. Бу ердаги биргина фарқ шуки, Ер ва Қуёшнинг жойлашуви ўзгарган, холос».


Бу кашфиёт қуёш системаси ҳақидаги бугунги тасаввурлар Ислом астрономларининг бир неча асрлик меҳнатларига асос эканлигига далолат қилади. Бу Европа Ренессанси таянган Ислом илм-фанига оид кашфиётлардан биргинаси, холос. Европаликлар мусулмонлардан фақат соф илмий тасаввурларнигина эмас, балки фалсафий қарашларни ҳам ўзлаштирганлар. Коперникнинг кашфиёти кўплаб мунозараларга сабаб бўлди, чунки у черковнинг Ер бутун коинотнинг марказида жойлашган, деган таълимотига зид эди. Кейинги низолар оқибатида пайдо бўлган секуляр рационализмни эса Ғарб ўзининг хизмати деб ҳисоблайди.
Бироқ, Ислом оламида бу масала аввалбошдан ҳал қилиб қўйилган эди.

«Олам ва одам, дин ва илм» китоби асосида тайёрланди

Ушбу мақола Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2023 йил 30 ноябрь 03-07/9089-сонли хулосаси асосида тайёрланди.

 

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Исломда поклик иймондан ҳисобланади. Ислом поклик ва покланиш ишларига ўта жиддий қарайди. Дунёда Исломдан бошқа ҳеч бир дин, тузум ёки фалсафа покликни ва давоми...

3348 11:00 / 10.12.2020
Инглиз профессори С. Э. М. Жоуд шундай деган эди .Албатта, табиий фанлар бизга олиҳаларга муносиб бўлган қудратни бериб қўйган. Биз эса улардан ёш болалар ва давоми...

1873 14:34 / 15.08.2024
Миссионерлик лотинча .missio, феълидан олинган бўлиб, .юбориш,, .вазифа топшириш,, миесионер эса quotвазифани бажарувчиquot деган маъноларни англатади. Умумий маънода давоми...

10432 17:10 / 30.03.2019
Аллоҳ таолога шукр қилиш кучли мўминнинг сифатларидан саналади. Банданинг шукр қилиши ndash унинг бахтлилигидан, ички хотиржамлигидан, кўнглида кири йўқлигидан, давоми...

2142 14:05 / 21.06.2024