1446 йил 20 жумадис сони | 2024 йил 22 декабрь, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Алданиб қолманг

Инквизициянинг машҳур қурбонлари

09:01 / 22 октябрь 1075 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

- Ян Гус - 1415 йил 6 июлда Констанц бош черковининг фармойишига биноан ёқиб юборилган. У ҳақидаги маълумот XVI асрнинг бошида Мартин Лютернинг протестант халқасидан чиқди. 

- Иероним Пражский - 1416 йил 30 майда Констанц бош черковининг фармойишига биноан ёқиб юборилган. У ҳақдаги ачинарли маълумотлар папа курияси котиби Пожио Браччиолинининг Леонардо Бруни Аретинскийга ёзган хатида эслаб ўтилган. 

- Жанна д’Арк - 1431 йил 30 майда жодугарликда айбланиб ёқиб юборилган. 1456 йилда гўёки оқланиб, 1909 йилда папа Пий Х (1903-1914) томонидан беатифицикация қилиниб, 1920 йилда эса папа Бенедикт XV (1914-1922) томонидан канонлаштирилган (авлиёлар қаторига қўшилган).

- Жил де Ре (Gilles de Lavai de Retz, 1404-1440) - француз маршали, Жанна д’Аркнинг сафдоши Самсон, дахшатли жиноятлар ва сеҳрли маросимларда айбланиб, 1440 йилда Нантеда қатл этилган ва жасади ёқилган. Ҳозирги кунгача оқланмаган.

- Дуи Беркен (Louis de Berquin) - француз инсонпарвар, 1529 йил 17 апрелда бидъатчи сифатида Парижнинг Грев майдонида ёқиб юборилган. 

- Этьен Доле (Etienne Dolet, 1509-1546) - француз инсонпарвар, дипломат ва ёзувчи, 1546 йил 5 августда худосизликгда айбланиб, Парижда ёқиб юборилган.

- Жордано Бруно - 1600 йил 17 феврал куни бидъатчи сифатида ёқиб юборилган (ниҳоят даражадаги нафратдан, рим черковининг руҳонийлари Жорданони яланғоч ҳолида, оёқларини осмонга қаратиб ёқишган). Ҳукм хозиргача қайтадан кўриб чиқилмаган. Брунонинг инквизиция иши 1886 йилда папанинг кутубхоначиси томонидан топиб олинган, бироқ папа Лев XIII (1878–1903) бўйриғига биноан беркитилган. Илгари номаълум бўлган, Брунонинг инквизициясига оид 26-та хужжатлар 1925 йилда Италияда чоп этилган. 1942 йилдагина унинг иши тўлиқ чоп этилиб, рус тилидаги таржимаси 1958 йилда чиқган. Бруно (“ёқилган”), Жорданонинг лақаби бўлиб, ў ўзини Ноланец, деб атарди, унинг ҳақиқий исми эса инквизиторлар томонидан сир сақланган.         

- Помпео (Л)Уцилио Ванини - 1619 йил 19 февралда Тулузада даҳрий, бидътчи ва жодугар сифатида ёқилган, неополитан философи ва руҳонийси.  

- Марк Антоний де Доминис (Dominis, 1566, Далмация - 1624, Рим) - католик черковини реформасига даъват қилганлиги учун инквизиция қамоқхонасига ҳибсга олиниб, уша ерда 1624 йилда қийноқлардан ўлган, иезуит олим, Падуан университетининг филисофия профессори, архиепископ Спалатро. Унинг жасади ва асарлари папа Урбан VIII-нинг (1623–1644) шахсий фармойишига биноан ёқилган.

- Галилей Галилео - 1616 йил ва 1633 йилда, икки маротаба инквизиция маҳкамасига тушиб, оҳиргисида умрбод ҳибсга олиниб, инквизиция қийноқхонасидан кўр ногирон бўлиб чиққан. Сўроқни қалбаки қарорини (у астроном-иезуит Жованни Батист Риччиоли 1651 йилдаги “Янги Алмагест”нинг иловасида пайдо бўлган) босиб чиқариб, руҳонийлар томонидан бўҳтон қилинган. Клерикаллар томонидан кунда тарқатиладиган фикрга қарамай, унинг иши хозиргача қайта қўриб чиқилмаган. Галилейнинг инквизиция иши Наполеон қўшинлари томонидан 1810 йилда тортиб олинган, лекин 30 йил ўтгач Римга қайтарилиб, ишловдан сунг 1850 йилда чоп этилган. Жамоатчиликнинг норозилигидан кейин ишнинг тўлиқроқ варианти 1867 йилда Ватикан томонидан чоп этилган, 1870 йилда эса республика тарафдори Силвестро Герарди папа архивидан яширинча нусха қилинган, ушбу ишдан яна 14-та ҳужжатни чоп этган.        

- Томаззо Кампанелла – 1591-1599 йилларда инквизиция тергови ва суди остида бўлиб, ўлимга ҳукм қилинган ва 1626 йилда озод қилинган. 

- Казимир Лишинский – 1689 йилда иезуитлар томонидан даҳрийликда ёлғон айбланиб Варшавада ёқилган, полшалик юрист. 

- Анна Гоелди – жодугарларга ов пайтида ўлдирилган, охирги европалик аёл ҳисобланади. Уни 1734 йилда қатл этишган. 2007 йилда Швейцарияда унинг номидаги музей очилди.

- Антонио Хосе да Сильва (А. José da Silva, 1705-1739) - 1739 йилда аутодафда (шаккокларни ва динга қарши китобларни халойиқ ўртасида гулхан қилиб ёқиш, ўтга ташлаш) ёқилган, инквизиция томонидан яширин иудаизмда айбланган, сатирик (ҳажвиячи), драматург ва португаллик юрист.

- Жозе Анастасио да Кунья (J.A. da Cynha, 1744 -1787) - 1778 йилдан 1781 йилгача инквизиция томонидан Волтер ва бошқа католик черкови душманларининг давомчиси сифатида қамоқ жазосига ҳукм қилинган, португал математик, механик, офицер-артиллерист, 1773 йилдан Коимбра университетининг геометрия профессори.

- Александр Калиостро — 1790 йилда Рим инквизициясининг тергови ва махкамаси остида бўлиб, махфий жамиятларга мансублиги ва сеҳргарлик учун 1791 йил 7 апрелда ўлим жазосига ҳукм қилинган, 1795 йил 26 августда апоплексиядан ўлган, деган гап бор. 

Манба: http://chronology.org.ru

«Олам ва одам, дин ва илм» китоби асосида тайёрланди

Ушбу мақола Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2023 йил 30 ноябрь 03-07/9089-сонли хулосаси асосида тайёрланди.

 

 

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Профессор Талал Ақилий Дамашқ университети.Бу атрофлар бозор эди. У Рим эҳромини ўраб турар эди. Эҳромнинг ичида қадамжо бор эди. Бу девор Рим эҳромининг ташқи давоми...

2022 09:10 / 18.10.2019
Ўрта аср Оврупосида полизлар мавжуд эди, аммо айнан мусулмонлар боғларни хордиқ чиқариш ва осойишталик маскани сифатида қабул қилганлар. Ва бундай турдаги илк давоми...

1760 11:37 / 13.07.2020
Эслатма Бу мақоладаги фикрлар мусулмон олимлари тарафидан эмас, балки ўзлари насроний бўлган инжилшунос олимлар тарафидан билдирилгандир. Китобни ўз қўли билан давоми...

3322 17:10 / 25.04.2019
Ислом давлати соясида яшаётган ғайридин киши учун бундан ҳам ортиқ кафолат бўлиши мумкинмиБу маънода Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг.Ким аҳли давоми...

1580 17:05 / 26.08.2019