1446 йил 20 жумадис сони | 2024 йил 22 декабрь, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Тазкия

Икки қўрқув ва икки ажал ораси

16:04 / 11.12.2018 4479 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам бир хутбада шуларни айтган эдилар:

– Мўмин одам икки қўрқув, икки ажал орасидадир. Булардан бири мозий – ўтмишдир. Бунда Аллоҳ ўзи ҳақда қандай ҳукмлар берганини билмайди. Бири яна ўша мангуликдир. Лекин яна у Аллоҳ нима ҳукм қилажагини ҳам билмайди. Инсон ўз нафси билан ўзи учун озиқ (охират учун) ҳозирласин. Дунёда охирати учун, умр бўйи ўлими учун, ёшлигида кексалиги учун ҳозирлик кўрсин! Чунки дунё сиз учун яратилди. Сиз эса дунёда охиратга ҳозирлик қиласиз.

Борлиғим қудрати қўлида бўлган Аллоҳ номига онт ичиб айтаманки, ўлимдан кейин ҳаёт машаққати йўқ. Дунёдан кейин ёлғиз жаннат ва жаҳаннам ҳаёти бор.

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай буюрдилар:

– Дунё ҳаётига эътиборли бўлинг. Зеро, у Ҳорут ва Морутдан ҳам сеҳргарроқдир.

Абу Саид Худрий эса мана бу ҳадисни ривоят қилади: – Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам марҳамат қилдиларки:

– Эй умматим, сизлар учуи энг кўп қўрққан нарсам Аллоҳ ердан чиқарган баракатлардир.

Сўрашди:

– Эй Аллоҳнинг Расули, баракатлар нима?

– Дунё зийнатларидир.

Яиа Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам буюрдиларки:

– Қалбларингизни дунёвий фикрлар билан банд қилманг.

Яҳё ибн Муоз:

– Дунё шайтоннинг дўконидир, ундан бирон нарса ўғирламаки, шайтон уни олишта келиб, сенинг додингни бермасин.

Фузайл ибн Иъёз:

– Агар дунё ҳаёти йўқ бўладиган олтин, охират ҳаёти эса, боқий қоладиган бир балчиқ бўлсайди, муҳаққақки, бизга ёқадиган (яъни бизга маъқул бўладиган) одам боқий қоладиган балчиқни йўқ бўладиган олтиндан устун қўяр эди. Лекин, афсуски, биз йўқ бўладиган балчиқни (дунё ҳаётини) боқий қоладиган олтиндан (охират ҳаётидан) устун қўямиз.

Ибн Масъуд:

– Бу дунёда моли омонат, ўзи меҳмон бўлмаган бирон кимса йўқ. Меҳмон деган доимо келади ва кетади, омонат эса эгасига берилиши керак. Бир куни Робиа-и Аъдавиййани айрим дўстлари зиёрат қилгани келадилар. Дунёдан ва дунё ҳаётидан гап очиб, уни ёмонлайдилар.

Лекин Робиа уларга шундай дейди:

– Бас! Дунё ва дунё ҳаётидан баҳслашиб, уни ёмонламанг. Агар қалбингизда дунё севгиси бўлмасайди, уни ёдга олмасдингиз. Зеро, ким бир нарсани севса, ўшани кўп зикр этади.

Бир одам Ҳазрати Али розияллоҳу анҳудан дунё ҳаётини тавсифлаб беришини илтимос қилади. Ҳазрати Али розияллоҳу анҳу шундай жавоб бердилар:

– Мен сенга дунё ҳаётини қандай тушунтирсам экан... Дунё ҳаётида соғлом одам хастадир. Завқу сафо сурган одам охири пушаймон бўлғусидир. Фақир одам ҳазиндир. Бой одам балога гирифтордир. Молининг ҳалолининг ҳисоби, ҳаромининг азоби бор, шубҳали фойдалардан озор топилгусидир.

Молик ибн Дийнор:

– Дунё ҳаётида қўлга киритолмаган нарсаларинг учун қанчалик ачинсанг, охират тушунчаси қалбингдан шунчалик ўчирилади.

Ҳазрати Али розияллоҳу анҳу:

– Дунё ҳаёти билан охират ҳаёти бир эркакнинг айни вақтда никоҳида бўлган икки хотинига ўхшайди. Бири мамнун бўлса, иккинчиси куяверади.

Ҳасан Басрий:

– Мен шундай инсонларни кўрдимки, улар учун дунё ҳаёти шу сизлар кезиб юрган тупроқдан ҳам тубан. Дунё ортдими ё йўқ бўлдими, унга кулиб боқдими, бунга кулиб боқдими, ҳеч аҳамият бермайдилар.

Фузайл ибн Иёз:

– Дунё ҳаётининг масъулиятсиз, ифлос ва ғайриахлоқий йўриғига кириш осон, лекин чиқиш қийин.

Ҳасан Басрий:

– Эй инсонлар, албатта, Аллоҳнинг ваъдаси ҳақ (ваъдадир). Бас, ҳаргиз сизларни дунё ҳаёти алдаб қўймасин. Ва ҳаргиз сизларни Аллоҳ (барча гуноҳларни кечиб юбораверади, деб) алдагувчи (Шайтон) алдаб қўймасин! (Фотир сураси, 5-оят) – маолидаги оятни ўқигандан кейин шундай деди:

– Буни, яъни «Сизларни дунё ҳаёти алдаб қўймасин!» жумласини ким айтаётир? Дунёни яратган айтаётир. Дунё ҳаётини уни яратгандан ҳам яхшироқ биладиган бирон зот бўлиши мумкинми? Ҳушёр бўлинг, эй инсонлар, дунё ҳаётининг алдамчилигидан ҳушёр бўлинг! Дунё ҳаётининг алдоқчилик ҳунарлари кўп. Бир одам бир ҳунарга ўрганса, бу ҳунар уни яна бошқа бир ҳунарга ўргатади. Ҳалол топган фойдаси юзасидан ҳисоб беражагини ва ҳаром топган фойдаси юзасидан азоб кўришини билган инсон боласи қандай бир ва лакисалангки, шу дунё ҳаётига ўзини бағишлайди. Охират қайғусини ҳеч эсга олай демайди. Эртага Аллоҳ ҳузурида ҳисобга тортилишини ҳеч ўйламайди. Амалларини ёлғиз Аллоҳ ризоси учун қилмайди. Дин асосларига зарар келаётганини кўрса ҳам, ҳеч охиратлик бўлмайди, фақат дунёлик манфаатига зарар теккандагина йиғлаб сиқгай бошлайди!..

Бир кун Муовиянинг  ҳузурига икки юз ёшли бир одам келди. Муовия ундан сўради:

– Дунё ҳаёти назарингда қандай кўринди? Келган одамнинг жавоби:

– Балоли йиллар, фаровон йиллар!.. Кун ўтади, тун ўтади, туққан туғади, ўлган ўлади. Туққан туғмасайди, мавжудот тугарди; ўлган ўлмасайди, ер юзи ундагиларга тор бўлиб қоларди. Муовия:

– Тила, мендан нима тиласанг!

Одам:

– Ўтган умримни орқага қайтар ва ёки яқинлашиб келаётган ажалимни даф эт!

Муовия:

– Менинг бунга қудратим етмайди. Одам:

– Ундай бўлса менинг сендан гапим йўқ!

Ҳасан Басрий:

– Одамзот уч нарсага афсусланиб, бу дунёдан кўчади:

1. Тўплаган моли ва бойлиги билан тўймайди.

2. Орзуларига эришолмайди.

3. Охират ҳаёти учун ҳозирлигини қилолмайди.

Бир кишидан сўрадилар:

– Дунё муродига эришиб, ўлжаларга эгалик қилолдингми?

Жавоб шундай бўлди:

– Фақат дунёга топинишдан ўзини тия олган кимсагина муродига эришиб, ўлжаларга эгалик қила олади.

Абу Ҳомид Ғаззолий, 

“Мукошафат-ул қулуб” асаридан

Мавзуга оид мақолалар
Олтинчи офат ndash масхара ва истеҳзо..Масхара, сўзи луғатда .бировни ҳақир ndash паст санаш, ва .хор билиш, маъноларини англатади.Уламолар масхарани қуйидагича давоми...

3942 13:00 / 16.01.2021
Дарҳақиқат, ғийбатчи икки жиноят қилган бўлади биринчи ndash Аллоҳ таолонинг ҳаққига, У қайтарган ишни қилиб жиноят этади, бунинг каффорати қилган ишига тавба қилиб, давоми...

3930 05:00 / 28.02.2017
. ,. . Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам .Аллоҳ таоло бандаси тавба қилганида давоми...

660 19:00 / 09 ноябрь
Тасаввуфнинг вазифалари кўп бўлиб, улардан баъзилари ҳақида тўхталиб ўтайлик1. Муҳаққиқ уламолар тасаввуфни .ботиний фиқҳ,, яъни .ички фиқҳ, дейдилар. Бундан фиқҳ давоми...

5302 14:03 / 07.12.2018