Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1447 йил 14 жумадис сони | 2025 йил 05 декабрь, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Тазкия

Ҳар бир инсон учун бахту саодат қаерда? | Тазкия дарслари (352-дарс)

19:00 / 08 ноябрь 597 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Аллоҳ таоло Анбиё сурасида бундай марҳамат қилади:

ﭼ ﭽ ﭾ ﭿ ﮀ ﮁ ﮂ ﮃ ﮄ ﮅ ﮆ ﮇ ﮈ

«Батаҳқиқ, Зикрдан сўнг Забурда ҳам: «Албатта, ерга солиҳ бандаларим меросхўр бўлурлар», деб ёзган эдик» (105-оят).

Уламоларимиз ушбу ояти каримадаги «зикр» ва «ер» сўзларидан кўзланган мақсад ҳақида икки хил фикр билдирганлар.

Баъзилари: «Зикр»дан мурод Тавротдир, шунга кўра оятнинг маъноси: «Батаҳқиқ, Биз Тавротдан сўнг Забурда ҳам: «Албатта, ерга солиҳ бандаларим меросхўр бўлурлар», деб ёзган эдик», дегани», дейишади.

Бошқалари эса: «Зикр»дан мурод Лавҳул Маҳфуз, бинобарин, «Аввал ўша маънони Лавҳул Маҳфузга ёзиб, кейин Забурга ҳам ёзган эдик», маъноси чиқади», деганлар.

«Ер» ҳақида эса баъзи уламоларимиз: «Оддий ер кўзда тутилган», десалар, бошқалари: «Жаннат ери назарда тутилган», дейдилар. Ушбу икки хил маънони қўшиб, ҳар иккиси кўзда тутилган, деса ҳам бўлади.

Аллоҳ таоло ҳузуридаги ҳақиқий иззатни истаган бандалар хуш каломли ва солиҳ амалли бўлсинлар. Зотан, Аллоҳ таолонинг Ўзи шундай буюрган:

ﯞ ﯟ ﯠ ﯡ ﯢ ﯣ ﯤﯥ ﯦ ﯧ ﯨ ﯩ ﯪ ﯫ ﯬﯭ ﯮ ﯯ ﯰ ﯱ ﯲ ﯳﯴ ﯵ ﯶ ﯷ ﯸ ﯹ

«Ким иззат истаса, бас, барча иззат Аллоҳникидир. Унга хуш каломлар юксалур ва солиҳ амал кўтарур уни. Макр ила ёмонликлар қилганларга шиддатли азоб бордир. Ана ўшаларнинг макри ботил бўлур» (Фотир сураси, 10-оят).

Инсонлар бу дунёда ҳам, қайта тирилиш кунида ҳам иззатни, куч-қудрат, ғолиблик, устунлик ва бахт-саодатни излайдилар. Ҳамма шунга интилади. Бу изланиш ва интилиш тугамайди. Ҳар ким ўз йўли, ўз услуби билан изланади. Аммо бирор нарсани талаб қилишдан олдин унинг қаерда эканини билиб олган яхши.

Хўш, ҳар бир одам боласи излайдиган икки дунё иззати, бахту саодати қаерда?

Буту санамлар оёғи остидами?

Ою қуёшнинг хазинасидами?

Сигирнинг шохига илиб қўйилганми?

Ёки баъзи бир одам боласининг фармони билан бериладими?

«Ким иззат истаса, бас, барча иззат Аллоҳникидир».

Бошқа ҳеч ким ва ҳеч нарсанинг ҳузурида заррача иззат йўқ. Аллоҳнинг даргоҳидан бошқа жойда иззат излаганлар беҳуда ҳаракат қиладилар. Ким икки дунё иззатини топмоқчи бўлса, фақат Аллоҳ таолонинг айтганларини қилсин. Ҳа, фақат Аллоҳнинг йўлидан юрган инсонгина Унинг ҳузурига етади ва кўзлаган иззатни топади. Йўлнинг ярмида бошқа томонга ўтиб олса ҳам адашиб кетади.

Аллоҳнинг ҳузурига етиш қандай бўлади?

«Унга хуш каломлар юксалур ва солиҳ амал кўтарур уни».

Яъни Аллоҳга, Унинг ҳузурига хуш калом юксалур.

Хуш калом – калимаи шаҳодат, «Алҳамдулиллаҳ», «Субҳаналлоҳ», «Аллоҳу Акбар» ва зикр, дуо, тиловат ҳамда барча яхши гап-сўзлардир. Ана ўша хуш каломларгина Аллоҳ таолонинг ҳузурига кўтарилади.

Ояти каримадаги «солиҳ амал кўтарур уни» деб таржима қилган жумламиз оят матни бўйича бир неча маънони англатади.

Биринчиси: Солиҳ амални Аллоҳ Ўз ҳузурига кўтарур.

Иккинчиси: Солиҳ амал хуш каломни Аллоҳнинг ҳузурига кўтарур.

Учинчиси: Солиҳ амални хуш калом Аллоҳнинг ҳузурига кўтарур.

Бу уч маъно бир-бирини тўлдириб келади. Аллоҳ таоло Ўзи қабул қилиб, Ўзи кўтармаса, ҳеч қандай солиҳ амал У Зотнинг ҳузурига кўтарила олмайди.

Хуш калом Иймон ва Ислом калимаси бўлиши керак. Билакс, ҳеч кимдан ҳеч қандай солиҳ амал қабул бўлмайди, Аллоҳнинг ҳузурига кўтарилмайди.

Шунингдек, хуш калом ортидан солиҳ амал келмаса, ўша хуш каломнинг ўзи Аллоҳнинг ҳузурига кўтарила олмайди. Шунинг учун ҳам Аллоҳ таолонинг ҳузуридан икки дунё иззатини излаган одам Аллоҳнинг Ўзидан мадад сўраган ҳолида хуш каломни айтиб, солиҳ амалларни қилиши лозим.

Имом ибн Касийр «солиҳ амал кўтарур уни» жумласи тафсирида келтиришича, Али ибн Абу Толҳа Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан қуйидагиларни ривоят қилади:

«Хуш калом» Аллоҳнинг зикридир. Уни Аллоҳга юксалтирур. «Солиҳ амал» фарзларни адо қилишдир. Кимки Аллоҳни зикр қилиб, фарзларини адо этса, Аллоҳнинг зикри унинг амалини Аллоҳнинг ҳузурига олиб чиқади. Кимки Аллоҳни зикр қилиб, фарзларини адо этмаса, каломи амалига боғлиқ бўлади».

Шунингдек, Мужоҳид: «Солиҳ амал хуш каломни кўтаради», деган.

Абул Олия, Икрима, Иброҳим Нахаъий, Заҳҳок, Суддий, Робиъ ибн Анас, Шаҳл ибн Ҳушоб ва бошқалар ҳам шу гапни айтганлар.

Ияас ибн Муовия Қозий: «Солиҳ амал бўлмаганида, калом кўтарилмас эди», деган. Ҳасан ва Қатодалар эса: «Калом фақатгина амал билан қабул қилинади», деганлар.

«Макр ила ёмонликлар қилганларга шиддатли азоб бордир».

Макр-ҳийла ишлатиб, турли ёмонликлар қилган одамлар ҳам иззат талабида бўладилар. Ўша макрлари, ҳийлалари ва ёмонликлари билан иззатга эришишни истайдилар. Аммо шиддатли азобга йўлиқадилар.

Чунки макр ҳам, ҳийла ва ёмонликлар ҳам Аллоҳнинг ҳузурига кўтарилмайди.

«Ана ўшаларнинг макри ботил бўлур».

Қилган макр-ҳийлаларининг ҳаммаси ботил бўлади. Бирортаси ҳам ўтмайди.

Ҳа, ҳар кимнинг амали ўзига – фойдаси ҳам, зарари ҳам. Бу ҳақда Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилади:

ﰎ ﰏ ﰐ ﰑﰒ ﰓ ﰔ ﰕﰖ ﰗ ﰘ ﰙ ﰚ ﰛ

«Ким солиҳ амал қилса, ўзига фойда. Ким ёмонлик қилса, ўзига зарар. Роббинг бандаларга зулм қилувчи эмас» (Фуссилат сураси, 46-оят).

У Зот ҳар кимга фақат амалига яраша мукофот ёки жазо беради, холос.

«Руҳий тарбия» китобининг 2-жузи асосида тайёрланди

Ушбу китоб Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2021 йил 14 апрелдаги 03-07/2439-рақамли хулосаси асосида чоп этилган.

 

 

 

 

 

 

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
1. .Роббингиз .Менга дуо қилинг, сизга ижобат қилурман... деди, Ғофир сураси, 60оят. 2. .Қачон бандаларим сендан Мен ҳақимда сўрасалар, бас, албатта, Мен давоми...

2914 19:00 / 17.08.2024
АЛЛОҲ БИЛАН УНСУ УЛФАТДА БЎЛИШ ВАЛИЙ ЗОТЛАРГА БЕРИЛГАН НЕЪМАТДИРАҳмад ибн Ҳанбал агар тунда ибодат билан бедор бўлмайдиган талабани кўрсалар уни таълим олишдан давоми...

4323 05:00 / 01.03.2017
Магистр талабаларига бир савол берилди. quotОта кимquot Жавоблар ҳар хил чиройлиси ҳам, оддийси ҳам бўлди.Лекин энг афзали бир талабанинг қуйида келтирган жавоби давоми...

7771 09:33 / 16.07.2018
Одамлар бу дунёда турли даражаларда бўлганлари каби, охиратда ҳам турли даражада бўладилар. Охиратда улар тўрт қисмга бўлинадилар ҳалок бўлувчилар, давоми...

2481 19:00 / 28.12.2024
Аудиолар

210800 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

130065 14:35 / 11.08.2021