1447 йил 25 шаъбон | 2026 йил 13 февраль, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Жаннатга кириш учун иймоннинг ўзи кифоями?

17:50 / 11.12.2018 7045 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Бир кунмас-бир кун, албатта жаннатга кириш учун иймоннинг ўзи кифоями?

Жавоб: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм

Жаннатга кирмай қолиш амал туфайли ҳам бўлади.

Қуръони карим оятлари ва ҳадиси шарифларга чуқур назар соладиган бўлсак, банданинг жаннатга киришдан маҳрум бўлиши ҳам унинг қилган баъзи амаллари туфайли бўлади. Аллоҳ таоло шуни ирода қилган.

Мўмин банда қилган баъзи гуноҳлари туфайли маълум муддат жаннатга киритилмаслиги маълум. У мазкур гуноҳнинг жазосини ўтагунича жаннатга киришдан маҳрум қилинади.

Қуръони карим ва ҳадиси шарифда баъзи катта гуноҳларни қилиш жаннатга киришни ман қилиши ҳақида хабарлар бор.

ﮓ ﮔﮕ ﮖ ﮗ ﮘ ﮙ ﮚ ﮛ ﮜ ﮝ ﮞ ﮟ ﮠ ﮡ ﮢ ﮣ

Аллоҳ таоло «Нисо» сурасида:

«Ким бир мўминни қасддан ўлдирса, жазоси жаҳаннамдир. Унда мангу қолувчидир. Аллоҳ унга ғазаб қиладир, уни лаънатлайдир ва унга улкан азобни тайёрлаб қўядир», деган (93-оят).

ﮄ ﮅ ﮆ ﮇ ﮈ ﮉ ﮊ ﮋ ﮌ ﮍ ﮎﮏ ﮐ ﮑ ﮒ

Аллоҳ таоло яна «Нисо» сурасида:

«Албатта, етимларнинг молларини зулм ила ейдиганлар қоринларига ўт-оловни ейдилар, холос. Ва шубҳасиз, ловуллаган дўзахга кириб, куюрлар», деган (10-оят).

Жубайр ибн Мутъим розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қариндошлик алоқасини узувчи жаннатга кирмайди», дедилар».

Имом Бухорий, Муслим, Абу Довуд ва Термизий ривоят қилишган.

Муслимнинг Абу Ҳурайрадан қилган ривоятида:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қўшниси унинг ёмонлигидан омонда бўлмаган одам жаннатга кирмайди», дедилар».

Ҳаммам розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Ҳузайфа билан бирга эдик. Унга:

«Бир киши гапни Усмон розияллоҳу анҳуга олиб бориб туради», дейилди. Шунда Ҳузайфа унга:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг «Чақимчи жаннатга кирмайди», деганларини эшитганман», деди».

Имом Бухорий ва Муслим ривоят қилишган. 

Демак, баъзи бир амаллар ўз эгасининг жаннатга киришига моне бўлиши мумкин экан. Албатта, мўмин банда диндан чиқмаса ва шариатнинг фарзу вожибларини инкор қилмаган, ҳалол ва ҳаромни инкор қилмаган бўлса, қилган гуноҳига яраша жазосини олганидан кейингина у жаннатга киритилади. Валлоҳу аълам.

“Зикр аҳлидан сўранг” китобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Иброҳим ибн Адҳамнинг ходими Иброҳим ибн Башшор айтади .Бир куни хожамга .Эй Абу Исҳоқ, бу ҳолатга қандай етишгансиз, дедим. У киши ҳаётларини ҳикоя қилиб кетдилар давоми...

1697 08:00 / 23.10.2020
Ассалому алайкум азиз юртдошим Бугундан 1442 ҳижрий сана, Зулҳижжа ойининг ўн кунлиги бошланди. Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади Расулуллоҳ давоми...

2380 11:00 / 15.07.2021
.Аллоҳу акбар Аллоҳу акбар, сўзлари билан бошланувчи кун худди шу калом билан ниҳоясига етади.Яқинда намоз вақтларининг турли давлатларда қанча соатга фарқ давоми...

4240 15:30 / 12.08.2020
Аллома Тошкубрийзода .Мифтаҳус саъада ва мисбаҳус сияда, номли китобларида қуйидагиларни айтган .Имом, фақиҳ, мужтаҳид, муҳаддис, имом Абу Ҳанифанинг шогирди давоми...

3198 18:45 / 11.02.2019
Аудиолар

230329 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

148899 14:35 / 11.08.2021