1447 йил 16 шаъбон | 2026 йил 04 февраль, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

82 ёшли аёл Қуръони каримни ўқишни ўрганди

09:12 / 05.12.2018 2855 pdf Ўқиш режими + -

Агар инсон бирорта ишни бажаришга астойдил интилса, Аллоҳнинг иродаси билан албатта ўша нарсанинг уддасидан чиқади.

– 82 ёшга кириб араб тилини ўрганаман, Қуръон каримни ўқийман деб ҳеч ҳам ўйламаган эдим, – дейди 8 фарзанднинг онаси, 20 неваранинг бувиси туркиялик Наида Қорақуюн хоним.

Аёлнинг айтишича, у анча йиллардан буён Қуръони каримни ўқишни орзу қилиб юрган. Лекин ҳаёт ташвишлари бунга ҳеч фурсат бермаган.  Ниҳоят 82 ёшга кирганида бутун ҳаёт икир-чикирларини бир четга суриб қўйиб, Қуръони каримни ўргатиш курсига қатнай бошлади ва Аллоҳнинг инояти билан қисқа фурсатда араб тилида Каломуллоҳни ўқишга мушарраф бўлди, деб хабар беради Haber-7.

Бирорта дарсни ҳам қолдирмай ўқишга қатнаётган Наида хоним  барча аёлларни ҳеч иккиланмай Қуръон курсларига боришга чақирди.

Қуръон курси ўқитувчиси Садаф Бўстончининг айтишича, янги очилган Қурон курсига 50 ва 80 ёш орасидаги аёллар кирган. Уларнинг орасида энг ёши улуғи бўлган 82 ёшли Наида хоним қисқа фурсатда Қуръони каримни ўқишни ўрганган ва ҳозирда Ёсин сурасини ҳам тўлиқ ёд олиш арафасида экан.

Islom.uz  портали таҳририяти

Мавзуга оид мақолалар
Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон АлимовЎзбек халқи оғир жудоликка учради. Машҳур диний уламо, атоқли жамоат арбоби, Ўзбекистон давоми...

2934 20:45 / 15.08.2021
Мақола мавжув эмас

5942 05:00 / 11.03.2017
Бу ҳақда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев маълум қилди. .Бугун тарихий воқеа mdash бугун қардошим Режеп Таййип Эрдоған Ўзбекистоннинг .Олий даражали Имом давоми...

1555 01:03 / 11.11.2022
quotБуюк Британия пойтахти аҳолисининг аксари мусулмон бўлган кўпгина мамлакатларнинг пойтахтидан Исломийроқдирquot, дейди Мавлоно Саид Ризо Ризви. Бу ҳақда Saudi Gazette давоми...

4708 15:00 / 10.10.2018