1447 йил 8 Рамазон | 2026 йил 26 февраль, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

“Вақф: моҳияти ва ижтимоий аҳамияти” мавзусида видеосеминар бўлиб ўтди

04:42 / 05.12.2018 2793 pdf Ўқиш режими + -

Жорий йилнинг 4 декабрь куни “Вақф: моҳияти ва ижтимоий аҳамияти” мавзусида диний соҳа ходимлари иштирокида видеосеминар ўтказилди. Бу ҳақда Ўзбекистон мусулмонлар идораси Матбуот хизмати хабар берди.

Семинар давомида “Вақф” тушунчаси, унинг истилоҳий маънолари, вақф мулкларининг юзага келиши тарихи ва шаръий ҳукмлари ҳамда “Вақф” хайрия жамоат фонди фаолиятини тарғиб этиш бўйича маърузалар тингланди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов Ислом динида инсонларни доимо меҳр-мурувватли бўлишга чақирилгани, хайру саховат ёйилган юрт обод бўлиши, қайси жамиятда одамларнинг қўли очиқ бўлса, бундай жамият равнақ топиши, Президентимиз ташаббуси билан ташкил этилган “Вақф” фонди олдида ҳам мана шундай мақсадлар турганини таъкидлади. Муфтий вақф тушунчасини ёйиш ва Фонд фаолиятини кенг тарғиб этиш борасида диний соҳа ходимлари олдида турган вазифаларни бирма-бир санаб берди.

Йиғилишда Фонднинг ривож топишига барча ўз ҳиссасини қўшиши, инфокиоскалар фаолиятини кенгайтириш ва мўътабар манбаларда келтирилган вақф бобидаги масалаларни баён қилишга катта эътибор қаратиш зарурлиги алоҳида қайд этилди.

Шунингдек, “Вақф” фонди раҳбари Искандар Халилов ўтган давр мобайнида қилинган хайрия ишлари ва келгусидаги режалар қисқача сўзлаб ўтди.

Семинар якунида “Вақф” хайрия жамоат фондининг фаолияти, бугунги кунгача амалга оширилган хайрия ишлари, тадбирлар ва лойиҳаларнинг амалий ифодаси акс эттирилган видеоролик намойиш этилди.


Islom.uz  портали таҳририяти

Манба
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Мавзуга оид мақолалар
1 август куни Бутунроссия бўйлаб .Солиҳларнинг яхшиликлари, китоби учун танлов бошланди. Танловда ёши, дини ва миллатидан қатъи назар, кенг кўламли мусобақада давоми...

1539 15:00 / 25.08.2021
Кеча 26 февраль куни Ўзбекистон мусулмонлари идорасида ижтимоий тармоқларда диний мавзуларда фаол фикрмулоҳазалар билдириб келаётган блогерлар билан самимий давоми...

2814 07:05 / 27.02.2020
Ортда қолаётган 2021 йил ҳаётимизда кўплаб янгиликлар ва воқеаларга бой бўлди десак муболаға бўлмайди. Энг муҳими, пандемия сабаб тўхтаб қолган ўқув машғулотлари давоми...

5727 18:03 / 30.12.2021
Кеча Ўзбекистон Республикаси Ҳаж делегацияси Саудия Арабистони Подшоҳлигига жўнаб кетди. Бу ҳақда muslim.uz сайти хабар бермоқда.Хабарда айтилишича, Саудия давоми...

3148 08:30 / 21.01.2019
Аудиолар

232077 06:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

150586 09:35 / 11.08.2021