1446 йил 23 жумадул аввал | 2024 йил 25 ноябрь, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Юракка урилган муҳр

14:00 / 28.07.2022 4479 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Дунёнинг энг машҳур санъат асарларига боқинг. Уларнинг ҳаммасида санъаткор ва муаллифларнинг имзосини кўрасиз. Яъни, ҳар қандай санъаткор ўз асарига ўзининг муаллифлик ҳаққи сифатида ўз имзосини қўяди. Инсон ҳам энг муҳташам санъат асари саналади. У ҳам ўзини мутлақо яратган Буюк Холиқнинг имзосини кўтариб юрган бўлиши керак.

Ҳа, бу имзо қўйилгандир ва инсон зоти уни юрагининг энг қимматли жойида сақламоқда. Зобита атласини варақлар эканман, бир суратга кўзим тушди ва этларим жимирлаб кетди. Чунки у суратдаги юракнинг энг нодир жойида Роббимизнинг исми ёзилган эди. Менга шундай туюлгандир дея суратга янада диққат билан қарадим. Ёзув худди уста бир хаттот қўлидан ўтгандай ниҳоятда ҳассослик билан ёзилган эди.

Яна адашаётган бўлмайин, дея дарров хонанинг деворида осиғлиқ турган лаган ичидаги «Аллоҳ» лафзига қарадим ва расмдаги ёзув билан солиштирдим. Бу асло тасодиф эмас эди. Чунки юракдаги «Аллоҳ» лафзининг на бир ҳарфи, на бир нуқтасида хато бор эди.
Ҳа, йиллар бўйи қидирганим ва мутлақо борлигига ишонганим у муҳташам имзони ғарбликлар томонидан тайёрланган бир атласда ниҳоятда аниқ бир шаклда топдим. Атласни қўлимдан қўймай, хаёлимдан ўтган саволларга жавоб қидирардим. Бу имзо тасодифий бўлиши мумкинми? Яъни, фақатгина шу суратда акс топган бўлиши мумкинми? Менга тинчлик бермаган бу саволларга жавобни тиббий ёришлар ёрдамида топишим мумкин ва инсон юрагини ўз кўзим билан кўриб, ишонч ҳосил қилишим керак эди.
Дарҳақиқат, мен бажарган тиббий ёришларнинг натижаси шуни кўрсатдики, ҳар бир юракда бу имзо бор эди... Балки бу гапларимга лаб бурадиган ҳам топилар. Начора, Илоҳий Имзо бутун инсонларга хос бир тамғадир ва бу ҳақиқатни инкор қилувчиларнинг ўзларида ҳам бу муҳр бордир. Бунинг устига, юракнинг имзо чекилган ўрни ниҳоятда қизиқ ва диққатни жалб қилувчи қисмдир. Чунки юрак тўқимаси мускул толаларининг тўр каби ўрилишидан юзага келгани ҳолда имзо чекилган қисм бутун мускул тўқималаридан холидир ва бу қисм худди у муҳташам имзонинг аниқ кўриниши учун атайин шундай яратилгандай эди. Қисқаси, юрак ҳар томонлама муҳташамдир ва илоҳий имзонинг бу хазина устига чекилгани тасодиф эмас. Бу имзо «Аллоҳ» ёзувини ва инсоннинг қайси қудратдан ҳаёт топганини кўрсатмоқда. Ҳа, юрак ҳар урганда "Аллоҳ" дейди ва Яратувчининг исмини бир дарвиш каби такрорлаб коинотга жар солади.

Яна ўша имзо

Бизлар коинотнинг ақл етмас буржларида кезиб юрган бир кеманинг меҳмонларимиз. Оламнинг бир зарраси, яъни, "Дунё" номини олган бу кема абадий мамлакат йўлчиларини ташимоқда. Худди шу сабабдан ҳам, кичиклигига қарамай, ер юзи самовотга тенг ҳисобланиб келинган. Бу оламнинг буюк бир сукунати ичида дунёни кездирган Қудрат ўз санъатининг энг нозик гўзалликларини намойиш қиларкан, бизларни ҳам бу нозикликларни кўришга ва уларнинг санъаткорини топишга даъват этади. Ўша санъаткорни кўра билганлар ва соҳибини топганлар нақадар бахтли!
Аммо инсон аталган махлуқ санъатларнинг энг мукаммали билан безатилганлигига қарамай, баъзан ўз яратувчисини топищда нега қийналиб қоляпти?.. Ёхуд Саодат асридагидек мўъжизаларнинг шоҳиди бўлишига қарамай, нега уни инкор этишга уринади? Ҳолбуки, у ишонса-ишонмаса, бу билан ҳеч нарса ўзгариб қолмайди. Ахир, охирида алданган ўзи бўлиб чиқаверади.

У одам ишонса-ишонмаса, гуллар минг тусда очилиб, ўз яратувчиси қудратидан дарак бераверади. Нозиккина ўсимликнинг заиф томирлари тошларни парча-парча қиларкан, қандайдир қудратдан амр олаётганини кўрсатмаяптими? Ёки нуқта янглиғ бир уруғ тоғ каби дарахт бўлиб юксалишни ўз зиммасига олар экан, ул Зотнинг амрига итоат этаётганидан хабар бермаяптими?

Асаларилар энг моҳир меъморларга ҳам илҳом беради, ипак қуртлари эса жаннат либосларини эслатади – булар барчаси Аллоҳ марҳаматини билдирмаяптими?

"Яъни, бани Одам Роббини тополмаса, унинг ўрнига қуёш ҳам, зарра ҳам "Аллоҳ!" дейди. Ари ҳам уни "Илоҳ" деб билади, балиқ ҳам. Ва илдизлар-да уни исбот этажак, шох-шаббалар-да..."

Ахир, асалари ўз катагига Робби рухсати билан "Аллоҳ" дея ёзса, ер остида етишган пиёз "Аллоҳ" лафзи ёзилган пўстлоққа ўралса, булар мўъжиза эмасми? Ёхуд бир балиқ ўз вужудида Роббининг имзоси билан яшаса ва ундан бошқа илоҳ йўклигини бутун коинотга эълон этиб турса!.. Яна нимага ўжарлик қилиб, яратгувчимиз бўлмиш Аллоҳни тан олгимиз келмайди?

Ўз юракларида аниқ-тиниқ чизиқлар ила "Аллоҳ" лафзи ёзилган инсонлар, агар эслари жойида бўлса, тан олишга, ишонишга мажбурдирлар. Ҳа, оламда анчагина махлуқот ўз танасида Аллоҳ имзосини кўтариб юрибди. Шунга қарамай, булар ҳамма жойда кўзга ташланавермайди. Бу ҳам имтиҳон сирининг ўзига хос бир хислатидир. Энди дунёнинг бир чеккасида – Зенгибарда тутилган бир балиқ ҳақида америкалик олим Ж.Р.Нормандан эшитинг:

"Араб ёзувини эслатадиган ишоратлар билан безатилган бу балиқ Зенгибардаги бир аквариумда топилди. Балиқ думининг бир тарафида "Ла илаҳа иллаллоҳ" (Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқдир), бошқа томонида эса "Шану аллоҳ" (Аллоҳнинг шаъни, улуғлиги) ёзуви бор. Бу воқеа катта шов-шувга сабаб бўлди ва бир неча сентга (долларнинг юздан бирига) сотилаётган бу тур балиқларнинг нархи бирданига беш минг рупияга кўтарилиб кетди.
Хулоса шуки, булар ўз танларида намойиш этилган санъат билан ёки вужудларига чекилган имзо билан оламларнинг ҳақиқий султони бўлган Аллоҳга ишорат этмоқда. Буни кўриш учун коинотга тийрак кўз билан қарашимизнинг ўзи кифоядир".

Islom.uz портали таҳририяти

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Миҳбардан ривоят қилинади .Биз бир маййит учун тобут ҳозирлаётган эдик, олдимиздан Рабиъ ибн Барра ўтиб қолиб, .Бу ғариб ким, деб сўради. .У ғариб эмас, қариб қариб давоми...

2592 08:00 / 06.03.2020
Илоҳий манбалардан олинган исломий одобларнинг ғояси ҳам илоҳий таълимот, мақсад ва ғоялар билан чамбарчас боғлиқдир. Одобнинг асосий ғояси инсон зотининг икки давоми...

2144 13:42 / 20.10.2018
Интернетдан ҳаддан ортиқ фойдаланиш ва виртуал тобелик оилавий ҳаётга зарба бериши, ҳатто ажримларга сабаб бўлиши ҳам мумкинrdquo, дейди руҳшунос олимлар. давоми...

3054 12:00 / 25.04.2019
Ҳожати тушганда ўзини хору зор тутиб, синиқлик кўрсатиб, ялинибёлвориб юрган одамлардан баъзилари иши битиб, ҳожати раво бўлганидан кейин қарзни инкор қилиш давоми...

3218 17:16 / 20.10.2018
Аудиолар

135322 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

55572 14:35 / 11.08.2021