1446 йил 25 жумадис сони | 2024 йил 27 декабрь, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Инсон қандай ўлим топса, шундай тирилади!

17:09 / 02.11.2018 6266 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Инсон қандай яшаса, шундай ўлади. Қандай ўлса, шундай тирилади. Буларни ўйлаган сари, тилни гўзал сўзлар айтишга ўргатиш, хайрли амалларда ғайратли бўлиш ва ўлимни муносиб қаршилашга ҳаракат қилади киши. 

Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда набий саллалоҳу алайҳи вассалам шундай марҳамат қилганлар: “Инсон ниманинг устида вафот этса, ўша нарсанинг устида тирилади” (Муслим ривояти)

Ҳар бир жон ўлим (аччиғи)ни тотгувчидир

Ниҳоятда муҳим, пурмаъно ҳадис. Ҳар бир мўмин киши билиши лозим бўлган, керак бўлса ўтириб турадиган, кириб чиқадиган, ҳар куни кўзи тушадиган бирор жойга катта ҳарфлар билан ёзиб қўйиладиган муҳим тавсия. Бу ҳадисни билмаслик инсон ҳаётида жуда ҳам катта йўқтотишларга, маҳрумиятларга сабаб бўлиши шубҳасиз. Аллоҳ асрасин. Нима учун? Инсон Аллоҳ берган умрининг шу дунёда қандай ўтказган бўлса, шу ҳаёти давомида нима билан шуғулланиб, яшаган бўлса қиёмат куни ҳам худди шундай ҳолда қайта тирилади дейилмоқда. Энди ўзингиз бу гапларнинг маъносини тасаввур қилиб кўринг. Аллоҳ берган умрни қандай ўтказиш ҳақида қайғурган инсон учун, албатта бу ҳадиси шариф жуда ҳам катта йўл кўрсатувчи шамчироқ бўлиши шубҳасиз. Чунки, бу ҳадис ҳар бир инсон бандалик ва хайрда бардамвом бўлиши ўлимни муносиб қаршилашига васила эканини таъкидлаб огоҳлантиради. Ким қандай яшаса, қай ҳолатда вафот этса, охиратда ҳам шундай тирилади. Демак, Аллоҳга бандалик ва бутун махлуқотларга яхшиликда машғул бўлишлик, ажалга ёруғ юз билан йўлиқиш имконини беради экан. Қиёмат куни чиройли ҳолатда тирилиш саодати ҳам бу дунёда бажариб юрган амалларимизга боғлиқ бўлмоқда.

Ўлим ҳақ ва мажбурий якундир. “Ҳар бир жон ўлим (аччиғи)ни тотгувчидир” (Оли Имрон сураси, 185-оят) Ҳеч қайси жон эгаси қаерда, қачон ўлишини билмайди. Лекин бир кун албатта шу фоний дунёни тарк этиши ҳақиқат. Шундай экан, маълум ёшлардан кейин бу мажбурий сафар тараддудини кундалик ҳаётга тадбиқ қилиш, ғафлатда қолмаслик муҳим. Зеро, “Қандай яшасанг, шундай ўлим топасан” огоҳлантириши мутлақ ҳақиқатга таянади.

Масжидда ибодат қилаётиб вафот этган ҳам бор, майхонада шаробхўрлик қилаётиб жон таслим қилган ҳам бор. Ҳалол ризқ топиш учун меҳнат қилаётиб иш бошида омонатини топширган ҳам бор, бировнинг ҳақига кўз олайтираётганида ўлган ҳам бор. Аллоҳ дея жон бериш бор, одамларга ҳақоратлар ёғдириб ўлганлар ҳам бор. Солиҳлар мажлисида вафот этиш бор, фосиқлар орасида гуноҳ ишлар устида ўлиш ҳам бор...

Демак, тилни чиройли сўзлар айтишга одатлантириш, кунни хайрли амаллар билан ўтказиш ўлимни муносиб қаршилашга васила бўлади. Ҳақиқатни, яъни ҳар банданинг нияти ва сирларини фақат Аллоҳ билади. Шунингдек, чин дунёда қандай тирилишни  инсоннинг нияти ҳам белгилайди. Зеро, ҳадисларда амаллар хотимасига қараб белгиланиши ҳақида ҳам хабарлар келган. Бу борада ният билан боғлиқ ҳолатларга қаралади. Ҳар қандай ҳолатда ҳам ниятни яхшилаб, Аллоҳ рози бўладиган ҳаёт ткечиришни ўзи учун мақсад қилиб олиш мўминга ярашадиган ҳолатдир.

Ҳадис бизга нимани ўргатади? 

1. Ҳар бир инсон Аллоҳ таоло берган умрнинг қадр-қимматини ғанимат билиб, уни тўғри-мустақийм йўлда ўтказишга ҳаракат қилиши, Аллоҳнинг буюрганларига амал қилиб, қайтарганларидан қайтиши, бутун махлуқотга фақатгина яхши муносабатда бўлишга ҳаракат қилиб яшаши лозим экан.

2. Мўмин одам ҳар бир кунини яхши ниятда бошлашга Аллоҳдан ёрдам сўраб, ҳалол касбу кор билан шуғулланиб оила боқишни ўз олдига мақсад қилиши лозим. Агар яхши ниятда кун ўтказишни Аллоҳдан сўраса, ниятига албатта эришади. Эришмаган тақдирда ҳам яхши ният қилгани учун ҳам савоб олаверади. Ҳар доим ўзини қўйган қадамини, бажарган ишларини, гапирган гапларини назорат қилиши, ўз нафсини ўзи ислоҳ этиб бориши бир кун келиши муқаррар бўлган ўлимга яхши сармоя билан пешвоз чиқишига ёрдам беради.


Манба: “Риёзус-солиҳийн”

Islom.uz портали таҳририяти

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Салим ибн Мансур ибн Аммор айтади .Тушимга отам кирибдилар. .Аллоҳ сизга қандай муомала қилди, деб сўрасам, шундай дедилар .Парвардигор мени Ўзига жуда яқин тутиб, давоми...

1943 08:00 / 09.11.2019
Абдуллоҳ ибн Соиб отасидан, у эса бобосидан ривоят қилади .Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг .Бирортангиз соҳибининг нарсасини ўйнаб ёки жиддийлик билан давоми...

4807 21:00 / 21.02.2019
Ўз бандасини кечаси Масжидул Ҳаромдан атрофини баракали қилганимиз Масжидул Ақсога мўъжизаларимизни кўрсатиш учун сайр қилдирган Зот покдир. Албатта, У ўта давоми...

6460 20:00 / 21.03.2020
Абу Яҳё Аҳмад ибн Зирор Ажлийдан ривоят қилинади .Довуд Тоийнинг олдига бордим. У кенг ҳовлида, эшиги ҳам йўқ бир хароба уйда яшарди. Баъзилар унга .Ҳеч ким йўқ давоми...

4709 07:00 / 18.02.2019