1447 йил 8 Рамазон | 2026 йил 26 февраль, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Борлиқ азалий эмас (динсизлар билан тортишув)

13:03 / 28.10.2018 3145 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Динсизлар борлиқнинг яратувчиси мавжудлигига ишонмайдилар. Уларнинг айтишича, барча нарсалар қадимий бўлиб, модда бирламчидир. Табиатдаги барча нарсалар вақт ўтиши билан ўз-ўзидан келиб чиққандир. Шу гапларни бир ўйлаб, тафаккур қилиб кўрайлик-чи?!

Бу ҳақда доктор Эрфанг Вильям қуйидагиларни айтади: «Мен худонинг борлигига ишонаман, чунки электрон ва протонларнинг ўз-ўзидан пайдо бўлиб қолганини тасаввур қила олмайман. Шунингдек, биринчи атом ҳам ўз-ўзидан пайдо бўлган эмас. Биринчи проплазма, биринчи уруғ, биринчи ақл ҳам шундай. Мен Аллоҳнинг борлигига ишонаман, чунки атрофимиздаги кўриб турган барча нарсаларнинг пайдо бўлишининг ягона мантиқий тафсири Аллоҳнинг борлигидир».

Доктор Вайн Уорд шундай дейди: «Борлиқ ўз-ўзидан пайдо бўлган, деган назариялар унинг бошланишини аниқлашдан ожиздир. Улар «ҳамма нарса биринчи бошланишида ўз-ўзидан бўлиб қолган», дейишдан нарига ўта олмайдилар. Нарсаларнинг ўз-ўзидан вужудга келиши тўғрисидаги фикр Аллоҳнинг борлигини тан олмайдиганлар ўйлаб чиқарган гаплардир. Аслида диний эътиборни четга қўйиб қараганда ҳам, Аллоҳнинг борлиги тўғрисидаги фикр, нарсалар ўз-ўзидан пайдо бўлган, деган фикрдан кўра ақлга ва мантиққа яқинроқдир. Ҳеч шубҳа йўқки ва бўлиши ҳам мумкин эмаски, борлиқдаги ажойиботлар уларнинг барчасининг яратувчиси борлигига қатъиян далолат қилади. У ўз-ўзидан, пала-партиш ҳолда вужудга келган эмас».

Профессор Крейси Морисон ҳаётнинг сири тўғрисида фикр юритиб, «Ҳаётни материя яратганми?» деган саволни беради («ҳаёт» деганда жон кўзда тутилади). «Ҳаммага маълумки, – дейди у – атроф-муҳит ҳам, барча материялар ҳам, кимёвий ва табиий ўзгаришлар ҳам ҳеч нарсага жон кирита олмайди. Шундай бўлса, жон ўз-ўзидан, ихтиёрсиз инсонга ёки ҳайвонга кириб қолган, дейиш мумкинми?»

Ҳаёт, яъни жон сезиш ва фикрлашнинг асосий манбаидир. Усиз Аллоҳнинг қилган ишларини ҳам билиб бўлмайди. Демак, «Нарсалар ўз-ўзидан пайдо бўлиб қолган» деган назария илмий асосга эга эмас. Ҳеч қандай саломат ақл бу назарияни қабул қилмайди.

Доктор Эдуард Кейсел «Борлиқ азалийдир», дейилишини рад этиб шундай дейди: «Илм очиқ-ойдин кўрсатиб турибдики, бу борлиқ азалий бўлиши мумкин эмас. Биз доимо иссиқ жисмдан совуқ жисмга ҳарорат ўтиб туришини яхши биламиз. Бунинг акси, яъни совуқ жисмлардан иссиқ жисмларга ҳарорат қайтиб ўтиши асло мумкин эмас. Шунинг ўзи кўрсатиб турибдики, бу борлиқда барча жисмлардаги ҳароратларнинг тенглашиши учун ҳаракат бор. Агар шундай бўлмаса, кимёвий ва табиий ўзгаришлар бўлиши мумкин эмас.

Модомики, кимёвий ва табиий ўзгаришлар давом этиб турган экан, ишонч билан айтиш мумкинки, бу борлиқ азалий эмасдир. Агар азалий бўлганида, ундаги энергиялар қачонлардир тугаб, ҳаётдан асар ҳам қолмаган бўлур эди. Шундай қилиб, илм борлиқнинг бошланиши борлигини исбот қилади. Бу эса Аллоҳнинг борлигига далилдир. Чунки ҳар бир янги пайдо бўлган нарса ўзини ўзи ярата олмайди. Балки уни қандайдир ташқи куч вужудга келтирган ва ҳаракатлантирган бўлиши керак. Бу куч Аллоҳдир».

Қуръонга назар солсак, у борлиқнинг бошланиши борлигини, бу Аллоҳнинг яратган нарсаси эканлигини баён қилади. Анкабут сурасида шундай оят бор:

ﮔ ﮕ ﮖ ﮗ ﮘ ﮙ ﮚ ﮛﮜ ﮝ ﮞ ﮟ ﮠ ﮡﮢ

 «Аллоҳ махлуқотни аввал бошдан қандай яратишини, сўнгра уни яна қайта яратишини кўрмадиларми?! Албатта, бу Аллоҳ учун осондир» (19-оят).

Шу билан бирга, Қуръон борлиқнинг ниҳояси борлигини ҳам баён қилади. Бу қиёмат куни бўлиб, у кунда энергиялар тугаб, қуёшнинг нури ҳам қолмайди.

Аллоҳ таоло Таквир сурасида:

ﭑ ﭒ ﭓ ﭔ ﭕ ﭖ ﭗ ﭘ

 «Вақтики қуёш букланса… ва вақтики, юлдузлар узилиб тушса», деган (1-2-оятлар).


“Иймон” китобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Хаворижлардан бири Ҳасан Басрийнинг мажлисига келар, ёмон гаплар ёки қилиқлар билан беодоблик қилиб, мажлис аҳлига озор етказарди. Одамлар Ҳасан Басрийга Эй Абу давоми...

3597 15:02 / 12.11.2018
Саҳл ибн Абу Ҳасмадан ривоят қилинади.Абдуллоҳ ибн Саҳл ва Муҳаййиса ўзларига етган қийинчилик юзасидан Хайбарга чиқдилар. Муҳаййисага Абдуллоҳнинг ўлдирилиб, давоми...

2863 09:10 / 08.01.2019
Ва одамлардан .Аллоҳга иймон келтирдик,, дейдиган, сўнгра Аллоҳнинг йўлида озорланса, одамларнинг фитнасини Аллоҳнинг азобидек қабул қиладиганлари ҳам бор. Агар давоми...

4615 05:00 / 03.06.2019
Муҳаддис ва аллома Бадриддин Ҳасанийдан .Бир соатдан кейин вафот этишингизни билиб қолсангиз, қандай амал қилардингиз, деб сўрашди. У киши .Илм ўқирдим,, дедилар. давоми...

2461 10:09 / 01.07.2020
Аудиолар

232022 06:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

150535 09:35 / 11.08.2021