1447 йил 8 Рамазон | 2026 йил 26 февраль, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Жаннат соғинчи

06:47 / 08.08.2018 9592 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

  Боғимизда гуллар очилди.  Расулуллоҳ (с.а.в): “Менинг нуримдан яралган!” дея таърифлаганлари жаннат гулларининг ифори таралди атрофга.  Булбулларнинг рашкини келтирган гулларнинг ҳуснидан таралган муаттар ис руҳни оҳиста аллалайди. Ҳеч қандай парвариш талаб қилмайдиган, баҳор бошланганида гўзаллиги ва ифори билан нафосатини ёйишга шошиладиган бу гуллар борлиқга ўзгача нафас бағишлайди.

  Ўтган ҳафта дала ҳовлига келганимизда оппоқ нилуфар гуллари, манолия дарахти ифоридан баҳраманд бўлдик. Ҳали мактабдан таътил берилмагани учун дам олиш кунларини дала ҳовлимизда ўтказиб, уйга қайтамиз. Бу ерда ўтадиган кунларимиз манолия гуллари қордек оппоқ япроқларини тўкиб биз билан видолашадилар. Албатта бу йил учун. Аммо хафа бўлмайман. Чунки айвонимиз яқинидаги жўка дарахти ғунчаларини бир-бир очиб, худди Жаннатнинг қайсидир гўшасидан келган муаттар исларни тарата бошлайди.

  Бу гўзалликларга муносиб бўлиш учун бирор заҳмат чекмайман. Чунки боғимизни суғоришга ҳам, бирор нима экишга ҳам вақтим йўқ. Бу гўзал гулу гиёҳларни қуп-қуруқ тупроқдан ундирган Қудрат соҳиби осмондан ёғдирган раҳмат ёмғири билан уларни суғориб, эҳтиёжи учун зарур минераллардан шу тупроқ орқали баҳраманд этади. Сўнг: “Олинг, бу Жаннат ифорларини бандаларимга улашинг!- дейди гулларга. – Шундай баҳраманд этингки, гуллари ҳеч сўлмайдиган, боғлари хазон кўрмайдиган Менинг боқий дунёимга шавқлари, иштиёқлари ортсин! Ва ўзларини қандай гўзалликлар кутаётганини мулоҳаза қилсинлар!”

Туркчадан Умида АДИЗОВА таржимаси

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Илм талаб қилиш ҳар бир мусулмон зиммасига фарздир,, дедилар,.Ибн Можа, Абу давоми...

2698 07:25 / 21.10.2019
Араб аёллари .намила, хасталигига ушбу калималар ила дам солар эдилар.Аларусу таҳтафилу, тахтазибу ва тактаҳилу. Ва кулла шайъин тафтаъилу. Ғойра алла таъсияр давоми...

14803 10:45 / 24.10.2019
Ўтган асрнинг ўрталари. .Бахтиёр оила,да .Соғлом бола, дунёга келди. Бу оила .Иймон,ли, .Мукаммал саодат йўли,ни танлаган, .Яхшилик ва силаи раҳм,ни маҳкам тутган, давоми...

5003 14:40 / 10.03.2023
Аудиолар

232048 06:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

150561 09:35 / 11.08.2021