1447 йил 2 шаъбон | 2026 йил 21 январь, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Юртдошларимизнинг дастлабки гуруҳи Умрага жўнаб кетди

09:20 / 29.10.2018 2487 pdf Ўқиш режими + -

Ўзбекистонлик зиёратчиларнинг дастлабки гуруҳи Умра сафарига жўнаб кетди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

“Мамлакатимизда миллий-диний қадриятларимизни асраб-авайлаш ва ривожлантиришга қаратилаётган алоҳида эътибор, жумладан, жорий этилаётган қулайликлар юртдошларимизнинг кўнглини кўтариб, мамлакатимиздаги тинчлик-осойишталик ва бағрикенглик муҳитига шукроналик келтиришида муҳим омил бўлмоқда”, дейди Дин ишлари бўйича қўмита раиси ўринбосари.

Умра мавсумини юқори савияда ташкил этиш учун барча чора-тадбирлар кўрилди. Зиёратчилар учун қулай шарт-шароит яратиш, уларнинг саломатлигини муҳофаза қилиш ва хавфсизлигини таъминлаш мақсадида, Ўзбекистон мусулмонлари идораси, Ички ишлар ва Соғлиқни сақлаш вазирликлари, Давлат божхона қўмитаси ва бошқа мутасадди ташкилотлар томонидан тегишли ишлар амалга оширилмоқда. Ҳаж ва Умра амалларини ташкил этиш ва ўтказиш масалалари бўйича Жамоатчилик кенгаши томонидан юртдошларимизга хизмат кўрсатиш ишлари мувофиқлаштириб борилмоқда.

Ҳаж ибодатларини тўла-тўкис адо этиш, бу борадаги тартиб-қоидалар, шунингдек, сафар талаблари хусусида тушунтириш бериш мақсадида жойларда зиёратчилар гуруҳлари учун сафаролди учрашувлари ташкил этилди.

Ватандошларимиз Мадина шаҳридаги муқаддас қадамжоларни зиёрат қилганидан сўнг Макка шаҳрига йўл олишади. Зиёратчилар учун мавсум давомида 5 юлдузли меҳмонхона, ошхона ва транспорт хизматлари юқори савияда ташкил этилади.

Аввал хабар қилинганидек, ҳукумат қарори билан жорий йилдан Умра мавсуми йил бўйи узлуксиз давом этиши эълон қилинди. Илгари муайян ўзбекистонлик зиёратчилар Умра сафарига отланган бўлса, ҳозирда бу чекловлар олиб ташланди.

2019 йилдан бошлаб йилига минглаб ватандошларимиз умра амалларини бажариш имконига эга бўлишади.

Islom.uz портали таҳририяти

Манба
Uza.uz
Мавзуга оид мақолалар
.Реал, ҳимоячиси Антонио Рюдигер Ислом динидаги фарз амаллар футболчи сифатида унга ҳеч қандай муаммо яратмаслигини айтди. .Рамазон ойи рўзаси футболчиларга давоми...

1728 18:20 / 11.04.2023
Азиз мухлислар, жорий йилнинг 26 октябрь куни .Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф, жомеъ масжидида .Дунё Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан ёруғдир, шиори давоми...

1904 02:04 / 25.10.2022
Муборак Рамазон ойининг сўнгги 10 кунида Бирлашган Aраб Aмирликларининг масжидлари кечки намоз ҚиёмулЛайл Қадр кечаси учун очиқ бўлади. Бу ҳақда islam.ru манбаси давоми...

1924 12:30 / 03.05.2021
Президент Шавкат Мирзиёевнинг .Янги Ўзбекистон, газетасига берган интервьюси Малайзия экспертлар ҳамжамиятида катта қизиқиш уйғотди. Бу ҳақда .Дунё, ахборот давоми...

2284 16:00 / 24.08.2021